Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Ван Ань-ши ислоҳотлари.Ван Ань-ши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Cун сулоласининг таназзули.
Ван Ань-ши ислоҳотлари.Ван Ань-ши (1021-1086) дастлабки вақтларда вилоят амалдорларидан бири эди. У аҳолининг қашшоқлигини, амалдорларнинг жабр-зулмини ва судхўрларнинг xукмронлигини кўрсатадиган энг мудхиш фактларни вилоятдалик махалида яхши билиб олган эди. Императорнинг биринчи министри даражасига кўтарилиб олган, Ван Ань-ши 1069-1074 йилларда молиявий-иқтисодий ва ижтимоий характердаги бир қанча тадбирларни амалга оширди. Аввало, у ерларни қайтадан рўйхатга олдирди ва император хизматидаги зодагонларнинг ерига солиқ солди, бу хизматчи зодагонлар бу вақтда eр солиғи тўламай қўйган эдилар деса бўлади. Сўнгра Ван Ань-ши деҳқонларни давлат фойдасига баршчина ўташдан озод қилди, баршчина ўрнига пул билан тўланадигаи солиқ жорий қилди. Ер солиғини ҳам деҳқонлар қисман маxсулот ва қисман пул билан тўлайдиган бўлди. Очарчиликнинг олдини олиш учун Ван Ань-ши давлатга қарашли ғалла омборлари ташкил қилди, очарчилик йилларида аҳолига ана шу омборлардан ғалла бериларди. Судхўрликни тугатиш мақсадида Ван Ань-Ши давлат банки ташкил қилди, бу банкдан деҳқонлар кам процент тўлаш шарти билан қарз ола оладиган бўлди. У қисман солиқ фондидан фойдаланиш, қисман аса давлатнинг савдогарлар қўлидаги махсулотни сотиб олиш йўли билан давлат савдосини ташкил қилишга харакат қилганлиги ҳам ғоят аҳамиятлидир. Ван Ань-Ши харбий сохада ҳам катта ислоҳот ўтказмоқчи бўлди. Ёлланма армия ўрнига умумий харбий мажбурият жорий қилмоқчи эди. Асосий деҳқон лашкарларидан иборат бўлиши қeрак эди. Ҳар уч хонадон битта пиёда аcкар, хар ўн хонадон иккита отлик аcкар бериши кeрак эди. Ван Ань-Ши ислоҳотлари амалдорлар билан феодалларнинг қаттиққаршилигига учради. 1075 йилда Ван Ань-Ши вазифасидан бўшатилди. Унинг тузган режалари давлат учун «хавфли» деб топилди, вахоланки, унинг мақсади феодал давлатни учига чиққан паразит элементлардан холи қилиб, уни тартибга солиш эди холос.
Cун сулоласининг таназзули. XII асрда ҳам Сун империясинипг аҳволи яхшиланмади. Шимолдаги халқларнинг хужум қилиш хавфи туғилиши муносабати билан 1126 йилда император пойтахтни жанубга, Ханчжоуга кўчирди. 1127 йилдан бошлаб Сун сулоласи қўл остида фақат Жанубий Хитой қолди, холос. Шимолий Хитой манчжур-тунгус қабилаларидан бири бўлган чжурчжэнлар тузган ва Цзинь деб аталган янги бир катта давлат таркибига кирди, бу давлат илгариги киданлар давлатини ўзига сингдириб олган эди. XIII асрнинг бошларида Шимолий Хитойни мўғуллар босиб олди. Империянинг император қўли остида қолган жанубий қисмида эса узлуксиз ғалаёнлар бўлиб турди. 1127-1132 йиллар мобайнида 93 та оммавий қўғолон бўлганлиги расмий йилномаларда қайд қилинган. Жанубий Хитойнинг фақат ўзидан иборат бўлиб қисқариб қолган Сун империяси (ўшанда ҳам xамма вилоятлар унинг таркибига кирмас эди) 1279 йилгача, яъни Чингизхоннинг невараси Хубилай босиб олгунча яшаб келди. Хубилай янги мўғул сулоласига аcоc солди, бу сулола хитойча Юань деб аталди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling