Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Хитойни сиёсий жиҳатдан бирлаштириш йўлидаги биринчи уринишлар. Суй империяси


Download 0.98 Mb.
bet95/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Хитойни сиёсий жиҳатдан бирлаштириш йўлидаги биринчи уринишлар. Суй империяси. Илк ўрта аcр замонида Хитойни бирлаштиришга биринчи бўлиб Суй сулоласи уринди. Бу сулоланинг асосчиси Янцзянь (ёки Вэиьди) харбий дружина бошлиғи бўлиб, шимолий сулолалардаи бирида хизмат қилар эди. 589 йилда Янцзянь бутун Шимолий ва Жанубий Хитойни ўзига бўйсундирди. Суй сулоласи даврида суғориш тизими тикланди ва кенгайтирилди. Жумладан, VII аcр бошларида шу сулоланинг иккинчи императори Ян Гуан (ёки Янди) даврида Хуанхэ дарёсини Янцзи дарёси билан боғлайдиган умумий узунлиги 1000 км келадиган Буюк каналқазилди. Канал қурилишида Хитойнинг турли қисмидан йиғиб олиб келинган бир миллионга яқин киши ишлади. Аммо Суй сулоласининг идора қилиши узоққа бормади. Шимолнинг жануб билан бирлашуви жуда заиф эди. Марказий ҳукумат вилоятларни етарли даражада назорат қилиб турмади. Жуда катта ҳокимият маҳаллий зодагонлар қўлида эди. Ғарбда туркий қабилалар ҳужумининг кучайиши империядан жуда катта куч-ғайрат талаб қилди. Шу билан бир қаторда бу сулоланинг императорлари истилочилик сиёсати юритишга уринди, бу эса империяни янада баттарроқҳолдан кетказди. Суй ҳукуматнинг Кореяни ўзига бўйсундириш йўлидаги уринишлари тамоман барбод бўлди. Бу ҳол сулоланинг узил-кесил қулашига сабаб бўлди.
618 йилда Шимоли-ғарбий Хитойнииг князларидаи бири Ли Юань ёки Гаоцзу (у келиб чиқиши жиҳатидан чала турк эди) империяда хокимиятни босиб олиб, янги сулолага — Тан сулоласига асос солди.
Тан империяси. Тан империяси Хитойда 300 йилга яқин, яъни 618 йилдан 907 йилгача яшади. Унинг пойтахти Чанъан (ҳозирги Сиан) шаҳри эди. Бу жуда катта шаҳар эди. VIII асрда Чанъан аҳолиси 1 миллиондан кўп эди. Империяпинг иккинчи пойтахти Лоян шаҳри бўлиб, у ҳам жуда катта савдо маркази эди. Бу сулоланинг энг кучли императори Ли Юаньнинг вориси Ли-Ши-мин ёки Тайцзун (626-649) эди. Бир неча урушлар натижасида Ли-Ши-минь империя чегаралариии анча кенгайтириб олди. Императорга қарам, вассал ерларни қўшиб ҳисоблаганда, Хитойнинг территорияси Шимолда Амур ва Хингангаа, жанубда Ҳиндистон ва Сиёмгача, Шарқда Кореягача (Тайцзун Кореяни xам босиб олишга уринган эди), Ғарбда Ўрта Осиёнинг Шарқий чегараларигача борарди. Ли-Ши-минь замонидаги бу жуда катта империя императориинг марказдаги ва жойлардаги жуда кўп амалдорлари томонидан идора қилинадиган мураккаб бир бюрократик монархия тусини олди.
Ли-Ши-минь даврида амалдорлар учун махсус унвонлар жорий қилинди. Амалдорларнинг ҳаммаси тўққиз даражага бўлинди, ҳар бир даражага маълум ҳажмда поместьелар белгиланди, бу поместьелар маош ўрнига берилар эди. Марказий идора олтита маҳкама палатасидан ёки министрликдан (амаллар министрлиги, солиқ министирлиги, ҳарбий министрлик, жиноий ишларни кўрадиган суд министрлиги, жамоат ишлари министрлиги, маросим ишлари министрлигидан) иборат бўлиб, узил-кесил расмийлашди. жойларга айрим катта-катта областлар тепасида турувчи губернаторлар тайинланди. Областлар —округларга, округлар — уездларга, уездлар — бўлисларга, бўлислар — қишлоқларга бўлинган эди. Бошқарувнинг энг қуйи звеноси ҳамма бир-бирига кафил бўлган беш хонадон бирлашмасидан иборат эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling