Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Али ибн Cино
- Ибн Даcт, Ибн Фадлан
- Абул-Қоcим Фирдавсийнинг
Араб маданияти. Халифаликнинг араб маданияти тўғриси, араб тилидаги маданият ўз замонаси учун жуда юксак маданияг бўлиб, Ғарбий Европа ўрта аср жамиятига катта таъсир кўрсатган эди. Араб тилида олиб борилгани ва вужудга келтирилишида араблар катта роль ўйнаганлиги сабабли араб маданияти деб аталган бу маданиятнинг анча қисми халифалик составидаги кўп халқларники эди. Араб цивилизациясининг турли сохаларида Греция-Сурия (Византия), эрон (Форс), 3акавказье (Озарбайжон), Ўрта Осиё (хоразм, тожик халқлари ва хоказо), Ҳиндистоннинг таъсири бор эди.Шу нарса эътиборлидирки, византияликлар сингари, араблар жам антик традицияни давом эттирдилар, грек классикларининг асарларини қунт билан ўргандилар ва араб тилига таржима қилдилар. Аристотель, Гиппократ, Птоломей Евклид асарларини араб олимлари яхши билар эдилар. Европаликлар Аристотелнинг асарлари билан дастлаб арабчадан латин тилига таржима қилинган нусхалар орқали танишдилар: Турли халифаликларнинг пойтахтларида — Бағдод, Қурдоба ва Коҳирада — ўрта аcр Европасидаги университетларга ўхшаган олий мактаблар бўлиб, буларда Қуръондан ва мусулмонларнинг диний китобларидан ташқари дунёвий илмлар ҳам қунт билан ўрганиларди. Юз минглаб китобларни ўз ичига олган катта-катта кутубхона.лар (Қурдоба, Қоҳира ва бошқа жойлардаги кутубxоналар) ғоят катта билим хазинаси эди. Боғдод, Дамашқ ва Самарқандда катта-катта расадхоналар бор эди. Араб астрономлари жуда кўп янги юлдузларни топдилар ва юлдузлар осмонининг жуда қимматли картасини туздилар.
Араб маданиятининг ўзига хос хусусияти шу эдики, унда аниқ фанлар жуда тараққий топган эди. Араблар медицина соҳасида катта муваффаққиятларга эришган эдилар, улар тирик организмни билиш йўли билан текшириб, одам танасининг анатомиясини жуда яхши билиб олдилар. Араб медицина дарсликлари Ғарбий Европада бутун ўрта аcр давомида ўқилди. Фақат Шарқдагина эмас, балки бутун Европага донғи кетган машхур врач ва физиолог Абу Али ибн Cино (930-1037) миллати тожик бўлиб, Сомонийлар давлатида яшади. Ибн Сино медицина, физика ва фалсафага оид 100 га яқин китоб ёзган. Унинг энг асосий асари «Тиббиёт қонуни» латин тилига таржима қилинди, бу китоб ўрта аcр Европаси врачлари учун қарийб XVI асрга қадар дастуриламал бўлиб хизмат қилди. Математика сохасида араблар геометрия ва тригонометрияни ривожлантирдилар. Улар алгебрани ривожлантириш борасида кўп ишлар қилдилар ва хинд рақам системасини мукаммаллаштириб, унга «0» (ноль) аломатини қўшдиларки, бунинг натижасида рақамлар билан ҳар қандай катта сонни xам ифодалашга: имкон туғилди. Араблар жуда яхши сайёҳ эдилар. Энг кўзга кўринган араб сайёхи, географи ва тарихчиси Масъудий бўлиб (956- йилда вафот этган), у халифаликнинг ҳамма вилоятларини айланиб чиққан эди. Эронга, Сурияга, шунингдек, Ҳиндистон билан Хитойга ҳам борган эди. У ўз саёхатларининг иатижасини «Олтин бўстонлар» деган умумий бир ном билан чиққан китобларида баён қилди, кўпгина араб сайёҳлари — Ибн Даcт, Ибн Фадлан ва бошқалар - славян мамлакатларига борганлар ва славянлар тўғрисида, хусусан IX ва X асрлардаги Шарқий рус славянлар тўғрисида қизиқ маълумотлар ёзиб қолдирганлар. IX асрнинг охири —X асрнинг бошларида яшаган араб тарихчилари орасида айниқса машҳури Табарий бўлиб (923 йилда вафот этган) у «пайғамбарлар ва подшолар тарихи»ни, яъни халифалар тарихини ёзган эди, бу тарих 915 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Араблар нафис адабиёт сохасида машҳур асарлар яратдилар. «Минг бир кeча» номли машҳур китоб XII асрда узил-кесил вужудга келди. Бу аcар араб-мусулмонлар оламидаги турли халқлар яратган ғоят кўп эртак ва қиссалар йиғиндисидан иборат бўлиб, бу эртак ва қиссаларнинг манбалари қисман қадимги дунё халқларининг фольклорига (Ўрта подшолик давридаги Миср эртакларига ва бошқаларга) бориб таалади. Лекин «Минг бир кеча»нинг вужудга келишида VI асрдаёқ тўпланган Эрон эртаклари айниқса катта роль ўйнади. Эрон-араб эпосининг энг йирик ёдгорликларидан бири шоир Абул-Қоcим Фирдавсийнинг (935-1020) қаҳрамонлик достони «Шоҳнома» бўлиб, у чамаси 1000 йилларда ёзилган. Достон араб тилида эмас, балки форс тилида ёзилган. Унда 60 000 шеър бор, буни ёзиш учун Фирдавсий жуда бой халқ оғзаки эртакларидан фойдаланган, бу эртакларга адабий жихатдан жуда нозик сайқал берган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling