Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Халифаликнинг парчаланиб кетиши. Кенг кўлам олган ҳалқҳаракатлари халифаликни ларзага келтириб, кўп вақтгача унинг бирлигини бузиб қўйди. Бироқ халифаликнинг парчаланишига бошқа сабаблар ҳам бор эди. Халифалик турли мамлакатларни ўз ичига олган бўлиб, турли-туман халқларнинг мураккаб бир конгломератидан иборат эдики, булардан баъзилари ўтмишда ўзининг ёрқин тарихига эга эди; шунинг учун ҳам бу халқлар ўз мустақиллигини тиклашга интилар эдилар; ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши натижасида махаллий алоқалар муcтахкамланиб борган сари бу интилиш кучайиб борарди. Шу билан бирга халифалик хокимияти тобора заифлашиб бормода эди. Феодаллашув процесси Шарқда ўзига xоc хусусиятларга эга бўлишига қарамасдан, феодализм тараққиётининг илк даврида Ғарбда қандай натижаларга олиб келган бўлса, бу ерда ҳам худди шундай натижаларга олиб келди. Махаллий ердор зодагонлар марказий ҳукумат зарарига кучайиб борди ва ажралишга интилди. Амирлар, яъни вилоятларнинг губернаторлари маҳаллий феодал-ер эгаларига суяниб туриб, ўзларининг махаллий династияларини вужудга келтира бошладилар. Халифалик амалдорлари томонидан марказлаштирилган eр рентаси солиғининг тўплапишига қарши кўтарилган деҳқон қўзғолонларидан махаллий зодагонлар ўзларииинг сеператистик мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланар эдилар.
Халифалик ҳақиқатда VIII асрдаёқ парчалана бошлаган эди. 756 йилда Қурдоба амирлиги ажралиб чиққандан кейин (920 йилдан бошлаб у халифаликка айланди) VIII асрнинг охири— IX асрнинг бошларида Марокаш билан Тунис ажралиб чиқди, IX асрнинг ўрталарида Миcр мустақил бўлиб қолди (бу ерда аввалига тулуплар, кейинчалик Х асрда Алининг авлодлари — Фотимийлар идора қила бошлаб, улар 969 йилдан эътиборан Мисрни мустақил Коҳира халифалигига айлантирди). IX ва X. асрларда Эрон ажралиб аввал Шарқий Эрон (Хуросон) кейин эса ғарбий Эрон ҳам ажралиб чиқди. Амударёиинг бу томонидаги Маворауннахр деб аталган жойда Сомонийлар давлати тузилди, унинг маркази Бухоро шахри бўлди, бу давлат X асрнинг бошидан қарийб оxиригача яшади. Фротда мустақил бир давлат — Мовсул султонлиги тузилди. X аcр ўрталарида Шарқий Эрон eрлари ва Афҳонистоннинг бир қисми қўшилиб, эрон-турклардан иборат кучли Ғазнавийлар давлати вужудга келди, бу давлатнинг пойтахти Ғазна шахри бўлди. X асрнинг ўрталарига келиб халифанинг қўл остида Арабистон ва Месопотамиянинг Бағдод атрофидаги бир қисмигина қолди. 945 йилда Эрондаги шиа феодал хонадонларидан бири бўлган Буийлар хонадони Бағдодни босиб олиб, халифаликнинг қолган ерларини узоқ вақтгача идора қилди. 1055 йилда Бағдодни салжуқий-турклар босиб олди. Туркларнинг бошлиғи Тўғрулбек султон деб эълои қилинди. Шундан кейин халифалар қўлида фақат диний ҳокимиятгина қолди. Мана шундай ўзига ҳос «Шарқ папалари» сифатида халифалар Бағдодда узоқ вақтгача, мўғуллар истилосигача, яъни 1258 йилгача яшаб келди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling