Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аббосийлар халифалиги.
Аббос янги сулолага — Аббосийлар сулоласига аcоc солди, бу сулола 750- йилдан 1055 йилгача идора қилди. Халифаликнинг пойтахти Абоссдан кейинги халифа Мансур даврида —762 йилда қурилган Бағдод шахри бўлди. Шундай қилиб, араблар сиёсий хаётининг маркази Суриядан Месопотамияга кўчирилди.
Аббосийлар халифалиги. Аббосийлар замонида араб давлати жуда ҳам тараққий топди. Бағдод халифалиги VIII—IX асрларда айниқса кучли эди. Бу вақтда — Бағдодни барпо этган Мансур (754-775), Карл Буюкка замондош бўлиб, у билан дўстона дипломатик алоқа қилган Хорун ар-Рашид (786-809) араб илм-фанига зўр бериб xомийлик қилган Ал-Маъмун (813-833) каби қудратли халифалар идора қилди. Аббосийларнинг «олтин даври» Мутадид замонида (892-902) тугади. Халифалик ана шу вақтдан бошлаб тушкунликка юз тутди. Аббосийлар давлатида Эроннинг таъсири кучли эди. Бу таъсир вазирлик (буюк вазир-халифанинг биринчи министри) унвонининг жорий қилинишида ҳам, солиқ солишда эрон усулларининг ўзлаштирилишида (ер кадастрларинииг эронлардагига ўхшаб тузилишида) ҳам, халифалик маъмурий жихатдан вилоятларга бўлиниб, уларга губернаторлар — амирлар бошлиққилиб қўйилишида ҳам намоён бўлди (бу губернатор-амирлар тўла хокимиятга эга бўлишлари билан қадим Эрон ва илк ўрта асрлардаги сосонийларнинг сатрапларини эслатар эди). Эроннинг феодаллашган зодагонлари халифаликнн идора қилишда актив қатнашди. Буюк вазирлик лавозимига одатда эронийлардан тайинланар эди ва бу лавозим наслдан-наслга ўтар эди (масалан, машxур Бармоқийлар хонадони). Халифанинг жуда кўп (160 000 кишига яқин) доимий қўшини бўлиб, бу қўшиннинг кўпчилиги турли варвар отрядларидан иборат эди, IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса асосан турк отрядларидан иборат бўлди. Халифанинг гвардияси катта сиёсий ахамиятга эга эди, бу гвардия xарбий ишга ёшлигидан бошлаб ўргатилган қуллардан тузилган эди. Халифалик хўжалик ишларининг турли сохаларига ҳам: катта эътибор берди, бу борада ҳам қисман, Эрон, қисман Месопотамия традициялардан фойдаланди. Чунончи, махсус почта махкамаси бўлиб, бу махкама почта ишлари, катта йўлларни тартибга солиш билан шуғулланди, бу йўллар текисланди, сув билан таъмин қилинди, унда ҳар бир муайян масофада махсус мусофирхона, карвон саройлар ташкил қилинди. Аббосийлар замонида далаларни сунъий суғориш тизими ғоят авж олди. Бунинг учун турли катта-кичикликдаги eр ости ва eр усти каналлари қурилди. Ирригация қурилишлари тўхтовсиз давом этди ва бу иш билан ҳукуматнинг махсус маҳкамаси шуғулланди. Аббосийларнинг пойтахти — Бағдод жуда катта бир шаҳар бўлиб, унда халифага ва унинг яқин одамларига қарашли жуда кўп сарой ва боғлар бор зди. Шаҳар доира шаклида бўлиб, унинг атрофи икки қатор девор билан ўралган эди. Бу шаҳар зодагонлар шаҳри, халифаиипг қароргоҳи ва унинг маъмурий пойтахти бўлиш билан бирга жуда катта бир ҳунармандчилик, айникса савдо маркази ҳам эди. Бағдод бозорларига узоқ-узоқ мамлауатлардан савдогарлар келар эди бу ерда византияликлар, хитойлар, киндлар, малайяликлар, Шимолий, ғарбий ва хатто Марказий Африкада яшовчи кишиларни ҳам учратиш мумкин эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling