Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Дастлабки халифалар замонида арабларнинг истилолари


Download 0.98 Mb.
bet85/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Дастлабки халифалар замонида арабларнинг истилолари. Муҳаммад(с.а.в.)нинг энг яқин ворислари — халифалар — араб ҳарбий жамоасининг сайлаб қўйиладиган бошлиқлари бўлиб, улар диний, ҳарбий ва граждан ҳокимиятни ўз қўлларига олган эдилар. Уларнинг қароргоҳи Мадина шаҳри эди.
Бу халифалар чиқиб келишлари жиҳатидан Муҳаммад(с.а.в.)нинг ё кариндошлари ёки яқин дўстлари эди. 632-661 йиллар даврида бирин-кетин Абубакр, Умар, Усмон ва Али идора қилди. Булар ичида иккинчи халифанинг — Умарнннг (634-644) идора даври жуда катта аҳамнятга эга бўлди. Худди шу Умар замонида араблар Сурияни, Фаластинни, Мисрни, Эронни босиб олдилар. Араблар бу даврда бир қанча ажойиб ғалабаларни қўлга киритди. Улар Сурияда (636 й.) Ёрмиқ дарёси бўйида Қуддус ёнида (638 й.) византияликларни, Қадисия (637 й.) ва Нехаван (642 й.) шаҳарлари ёнида, қадимий Экбатанлар яқинида эронликларни тор-мор келтирди. Арабларнинг ғалаба қозонишига шу нарса катта ёрдам бердики, ўша вақтда ҳар иккала катта давлат — Византия ҳам, Эрон ҳам бир-бири билан узоқ уруш қилиб, ҳолдан кетган эди, бу иккала мамлакатнинг ҳам ўз ичида кескин ижтимоий зиддиятлар ҳукм cурар эди. Араблар эса харбий ишда катта афзалликларга эга эди. Уларнинг асосий оммаси эркин кишилардан иборат бўлиб, булар уруғчилик алоқаларини маълум даражада сақлаб қолганди, аммо шу билан бирга улар жуда катта умумараб сиёсий ташкилотига бирлашган эди. Кўчманчи бадавий қабилалар биринчи дараҳали енгил суворийлар билан донг чиқарди, улар ўзларининг шиддатлилиги билан душманнинг пиёда аскарини даҳшатга солар ва унинг бесунакай отлиққисмлари устига зўр муваффақият билан бостириб келар эди. Араблар бирлаштирувчи мафкураларини байроққилиб чиқардилар. Eр ва бошқа хил ўлжалар учун олиб борилаётган урушга «Оллоҳ йўлидаги» муқаддас уруш туси берар, бунга араблар жуда қизиқарди.
Арабларнинг Византия ва Эрон билан бўлган дастлабки тўқнашишларидаёқ катта муваффақиятларга эришуви уларни руҳлантириб, янги истилолар қилишга никтади. Сурия, Миср ва бошқа мамлакатлардаги эзилган омманинг бир қисми арабларга диний зулмдан, крепостнойлик жабр-жафоси ва молиявий зулмдан қутқазувчилар дeб қаради. Араблар ўз истилоларида одатда асосан маҳаллий боғларнинг мол-мулкларини босиб оларди. Ҳукмронликларининг дастлабки вақтларида халқни солиқ билан унча қийнамади. Улар бўйсундирилган аҳолига диний эркинлик ва бир қадар сиёсий автономии берди, идора қилиш функциясини кшпинча маҳаллий диний жамоаларнинг бошлиқларига топширди. Аммо шу билан бирга улар турли енгилликлар бериб, аҳолини мусулмонликни қабул қилишга қизиқтирди, Ислом динини қабул қилганлар, арабларнинг ўзи сингари, барча солиқлардан озод қилинди.
Араблар истило қилган мамлакатларида маҳаллий аҳолига аралашмай, алоҳида ҳарбий колонияларга бўлиниб яшади. Уларнииг ҳаётида ҳарбий-патриарҳал соддалик бирмунча вақтгача сақланиб қолди.Местопотамиядаги Қуфа, Басра ва бошқалар, шунингдек Мисрдаги (кейинчалик Қоҳира) араблар томонидан бунёд этилган ҳарбий поселенияларнинг энг йирикларидан эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling