Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet81/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Масалан: Хитойда феодал муносабатларни шаклланишини, Европа тарихчилари – милодий III асрдан, Хитой тарихчилари эса – милоддан аввалги V, хатто XI асрдан бошланган деб ҳисоблашади.
Эрон, Ҳиндистон, Хитойда феодализм қулдорликдан келиб чиққан бўлса, Хиндистоннинг баъзи районларида ибтидоий тузум негизида шаклланган.
Арабистон, Корея, Япония, Хиндихитойда яъни Бирма, Сиам(Таиланд), Индонезияда феодализм ибтидоий жамоа тузумидан келиб чиққан.
Шарқ феодализмининг ўзига хос хусусиятларидан бири - унинг кўп уклад(тартиб,тарз)лиги, патриархал(қадимий)лиги ва қулчилик элементларининг узоқ сақланганлиги. Хитойда император фармони билан 1911 йил қулчилик «тугатилган». Эфиопияда расмий равишда 1942 йил, Саудия - Арабистонида 1962 йили қулчилик тугатилди. Бу холат хам бахсларга сабаб бўлмоқда. Баъзи Япон тарихчилари VII-IX асрларда Японияни кулдорлик тузуми эди, деб хисобламокдалар. Феодал ишлаб чиқариш муносабатлари учун, бир гуруҳ феодаллар қўлида жамланган йирик ер эгалигини хукмронлиги характерли бўлган.
Масалан:II-V асрлардаги Хиндистон хукукий хужжатларидага биноан, ердан 20 йил фойдаланган киши унинг эгасига айланган.
Арабистонда қаровсиз ерларни ўзлаштириб, бу ерларга уч йил ишлов берган киши унинг ҳақиқий эгасига айланган.
Инъом, суюрғол, бенефиций...
Хитой, Япония, Хиндистонда йирик ер-мулклар монастирлар қўлида бўлган. Осиё ва Африка мамлакатларида илк ўрта асрларда феодални ерга эгалик ҳуқуқи, ерга ишлов берилишни таъминлаш ва ер солиғини тўлаш мажбурияти, шунингдек, давлат аппаратида ҳарбий ёки амалдорлик хизматини ўташ билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган.
Феодал жамиятидаги асосий антагонистик(бир-бирига зид, қарама-қарши бўлган) синф(гуруҳ)ларни шаклланиш жараёни Осиё ва Африка мамлакатларида бир хилда келмади. Феодаллар синфининг сафлари уруғ аристократияси(бошлиқлари), қабила доҳийлари ва коҳинларнинг авлод-аждодлари томонидан тўлдирилиб борилган. Айрим мамлакатларда хукмрон синф ҳам йирик қулдорлар, ҳам жамоа бошлиқлари ҳисобига шаклланди. Ва ниҳоят, хукмрон гуруҳнинг ўрта ва қуйи қатламлари, жамоачилар, оддий ер эгалари, чорвадорлар ва ҳарбийлардан келиб чиққанлар билан тўлдирилди.
Шарқ мамлакатлари тарихида ўтроқ ва кўчманчи ахоли муносабатлари масаласи анча мухим, чунки айнан шу территорияда кўчманчи чорвадорлик асрлар мобайнидан сақланиб келган.
Феодаллар синфи қўпинча ўзининг сюзеренига эмас, балки император ёки бюрократик аппаратни амалдорларига вассал қарамликда бўлган кишиларни гуруҳлари ва тоифаларига бўлинишган. Феодаллар синфини турли ижтимоий тоифаларга мансублиги, ҳарбий ва граждан хизматчиларининг аристократик унвонлари ёки даражалари билан мустаҳкамланган. Узоқ Шарқ мамлакатларида ҳар бир унвон ёки даража билан маълум типдаги ва ҳажмдаги ер эгалиги ҳуқуқи боғлиқ бўлган. Масалан, унвон ёки даражасини ошишига мос тарзда ер эгалигининг ҳажми ҳам кўпайиб борган.
Феодализм жамиятининг иккинчи асосий синфи қарам деҳқонлар бўлиб, уларнинг сафи илгари эркин, озод бўлган, кейинчалик қарамга айлантирилган жамоачи-деҳқонлар ҳисобига шаклланган. Феодал қарам деҳқонларни шаклланишини иккинчи бир манбаи собиқ қуллар бўлиб, уларга эркинлик ва ишлаб чиқариш воситалари тақдим этилган. Эронда, ерга бириктирилган қуллар ўз меҳнати маҳсулотини бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини олишган. Арабистон минтақасида эса эркинликка қўйиб юборишни ўзига хос тизими шаклланди. Бунда қулларнинг эгалари озодликка чиқарилганларга мажбурий тартибда пул ёки бошқа воситалар тақдим этишган, бунинг эвазига собиқ қуллар савдо, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ёки деҳқончилик билан шуғулланиб, ўз эркинлигини ишлаб беришган ёки ўзининг собиқ хўжайини билан даромадини бир қисмини бўлишган.
Халкларнинг буюк кўчиши даврида милодий IV асрда шимолий Хитойни кўчманчи қабилалар томонидан босиб олиниши, V асрда хунн – эфталитларнинг Шимолий Хиндистонга хужуми натижасида улкан қишлоқ хўжалик районлари харобага айланди, қадимги шаҳарлар мактаб ва кутубхоналари билан бирга вайрон қилинди.
Шарқда феодаллашув жараёни йирик давлат миқёсида амалга оширилган ва бюрократик аппарат ер муносабатларига аралашган.
Осиё ва Шимолий Африкада Араб халифалиги .
Хитойда йирик империялар.
Кореяда эса Силла давлати.
Хиндистон, Индонезия, Африкада илк ўрта асрларда кичик давлатлар мустаҳкам бюўлмаган ва шунинг учун феодал муносабатларнинг шаклланиши айрим мулклар ёки князликлар доирасида амалга оширилган.
Ғоявий таъсир қуроли сифатида дин мухим роль ўйнаган, феодал муносабатларни мустаҳкамлашишида кўмаклашган. VII-VIII асрларда Яқин ва Ўрта Шарқда Шимолий Африкада ислом тез тарқалди. Узоқ Шарқ, Жануби-Шарқий Осиёда хинд миссионерлари олиб келган буддизм асосий динга айланди. Эски анимистик динлар хам сақланиб қолаверган. Индуизм, Синтонизм, тотемизм, Фетишизм.
Варвар қабилалар, ёш давлатлар хужумлари қадимий маданият билан чамбарчас боғлиқликни узиб ташлай олмаган. Масалан, Хитой, Корея, Хиндистон, Кичик Осиё, Шимолий Африка.
Феодал муносабатлар шаклланаётган даврда суғориш тармоқлари анча кенгайди, оддий сув чиқариш иншоотлари кашф этилди, ерга ишлов бериш усуллари яхшиланди, ҳосилдорлик ошди. Қишлоқ хўжалигида янги экинлар ўзлаштирилди. Пиллачилик билан фақат Хитойда шуғулланишган бўлса, эндиликда Ҳиндистон ва Яқин Шарқ мамлакатларига тарқалди, Сабзавотчиликни айрим турлари Ўрта Осиёдан Узоқ Шарқ томонга ёйилди. Ҳиндистонда кашф қилинган шакар тайёрлашни энг яхши усули Хитойга тарқалди.
Ишлаб чиқариш кучлари шаҳарларда ҳам ривожланди. Хунармандчилик ишлаб чиқариши ва қурилиш санъати маълум даражада такомиллаштирилди. Ўша давр учун улкан тараққий этган - Дамашқ, Боғдод, Чанъан, Нара каби улкан шаҳарлар вужудга келди.
VII аср бошларида Хитойда шлюз(тўғонлардаги сув дарвозаси) системасига эга булган буюк канал қурилиши тугалланган. Математика, астрономия, кимё, тиббиёт, география, тарих, Поэзия(шеърият) мисл кўрилмаган даражада ривожланди. Ўрта асрларда Осиё мамлакатларида саводлилик даражаси юқори бўлган. VII асрда Ғарбий Европада рухонийларни хисобга олмаганда кўпчилик феодаллар ўқиш, ёзишни мутлақо билмасдилар. Аксинча, Узоқ Шарқда бундайлар бўлмаган, барча феодаллар ва давлат амалдорлари саводли бўлган. Дехқонлар турмуш даражаси хам чидарли даражада бўлган - у ўз навбатида иқтисодиёт, маданиятга туртки берган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling