Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet80/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар: Анимизм, Индуизм, Синтонизм, тотемизм, Фетишизм, шлюз, антогонизм, уклад;
Осиё ва Африка мамлакатларининг ўрта асрлар тарихи жахон-тарихий жараёнинг ажаралмас қисмидир. Инсоният ўрта асрлар босқичидан анча узоқлашиб кетган бўлсада уни ўрганиш ахамияти сусайгани йўқ. Осиё ва Африкада феодал тузум Европага нисбатан анча мустахкамроқ бўлган ва узоқ давом этган. Лекин шунга қарамай ўрта аср хронологияси жахон миқёсида олинган.

  1. илк ўрта асрлар (III-IX)

  2. ривожланган ўрта асрлар (IX-XV)

  3. сўнгги ўрта асрлар (XV-XVII аср I-ярми (учинчи босқич Англия буржуазия революциясидан олдин якун топади )

Осиё ва Африка давлатларининг ўрта асрлар тарихини учта даврга бўлиш бўйича мазкур хулоса 1987 йилда рус тилида Москва давлат университетида 2-қисмда чоп этилган дарслик(«История стран Азии и Африки в средние века». В 2-х частях.) да баён этилган.
Ўрта асрлар рамкаси шартли равишда олинган ва бу масалада ханузгача медиевистлар ўртасида бахслар давом этмоқда. Айниқса ўрта асрлар ва янги давр чегараси кескин тортишувларга сабаб бўлмоқда. Баъзи фикрларга биноан Шарқда ўрта асрлар Буюк француз революцияси даврида (1789) тамом бўлган. Бу фикр 1970 йилда ЛДУ да чиккан «История стран зарубежной Азии в средние века» дарслигида уз ифодасини топган.
Баъзи фикрларга кўра ўрта асрлар якуни Константинопол қулаши (1453 й.) ва буюк географик кашфиётлар билан боғлиқ (1492 й.). «Эволюция восточнўх обществ:Синтез традиционного и современного» М. 1984
Осиё феодализми ўзига хос хусусиятларга эга:
А) Европадан олдин бошланган
Б) кўп шарқ мамлакатлари кўп сохадан Европадан устун:
а) Шарқ ва ғарб турмуш тарзидаги ўзига хосликлар
б) Шарқ давлатларининг кўпчилик ахолиси кўчманчи чорвадор (феодализмга қадар бўлган муносабатлар)
В) шарқда доимий миграция(кўчиш)лар тараққиётга халал бериб, баъзан уни орқага хам суриб юборган
Г) Шарқ ижтимоий структура(тузилма)сида харбий демократия ва қулдорлик элементлари узок сақланган. У сиёсий хаёт ва этник жараёнларда хам ўз аксини топган .
Д) улкан империялар (шарқ деспотияси шаклидаги) этник ягона жамиятлар ва миллий ўз-ўзини англаш вужудга келишига халал берган .
«Осиёча ишлаб чикариш усули».
Кадимги дунё ва Ўрта асрларда илмий билим сохасида Шарқ ғарбдан анча олдинда эди. (мисоллар..)
Янги эранинг дастлабки асрларида Шарқда йирик давлатлар мавжуд эди. Хан империяси, Сосонийлар давлати, Византия, Кушон империяси. Шу билан бирга кўпгина Осиё ва Африка халқларининг аждодлари бу даврда ибтидоий тузум даражасида эдилар.
Шарқ мамлакатларида феодализмнинг вужудга келиши масаласи жуда яхши ўрганилмаган. Феодализм генезиси тарихчилар томонидан турлича белгиланмоқда.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling