Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Астуро-Леон қироллигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Астуро-Леон қироллигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми. Каталониясоҳилларини истисно қилганда, Пиреней ярим оролининг шимоли римликлар ва готлар вақтида ҳам қолоқ ўлка бўлган. Шунингдек, жанубдан мунтазам хужум қилиб турилиши ҳам регионнинг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилган.Астуро-Леон қироллигиXI-асрга қадар аҳолиси кам сонли аграр мамлакат бўлган. Унча катта бўлмаган, бир-биридан узоқда жойлашган қишлоқларнинг аҳолиси буғдой, арпа, каноп экинларини ўстиришган. Реконкистанинг таъсири остида чорвачилик кенг ёйилди. Бу соҳа деҳқончиликка қараганда кам сонли ишчи кучини талаб этган, харбий хавф юзага келганда ҳам экинларга қараганда подаларга кам зиён етган, шунингдек, аҳолиси кам бўлган чегара худудлардан яйлов ва ўтлоқлар сифатида муваффақиятли фойдаланилган, урушларда отлиққўшиндан кенг фойдаланилиши ҳам хўжаликни бу соҳасини ривожлантирилишини талаб этган. Бутун Реконкиста давомида бу кўрсатиб ўтилган омиллар амал қилганлиги учун чорвачилик узоқ вақтгача ўрта аср Испанияси иқтисодининг муҳим элементи бўлиб қолаверди.
Эркин кантабр-баск жамоачилари орасидаги дифференциация, араблар босқини жараёнида вотчина эгалари билан биргаликда қарам аҳолини бир қисмини шимолий худудларга кўчирилиши, вестгот ва махаллий зодагонлар томонидан мамлакат ичкарисидаги бўш ерларни эгаллаб олиниши ва у жойда яшовчи жамоачиларни бўйсундирилиши, эгалланган худудлар ва улар аҳолисини феодал вотчиналари киритилиши, ерларга ишлов беришда асир олинган маврлардан фойдаланилиши каби ҳолатлар қарам деҳқонларни юзага келиши учун манба бўлган. X-аср ўрталарига келиб қиролликда феодал мажбуриятлар тизими шаклланди. Қарам деҳқонлар ердан фойдалангани учун ер солиғи тўлаб, ерларда ишлаб барщчина мажбуриятини ўташган.Бундан ташқари шахсан қарам деҳқонлар жон солиғи, мулкини меросга қолдиргани ва вотчинадан ташқаридан уйлангани учун турли йиғимлар тўлашган. Реконкистани эҳтиёжларидан келиб чиқиб, турли хизматларни ва ҳарбий-маъмурий характердаги тўловларни ҳиссаси катта бўлган. Булар қаторига ҳарбий солиқ, йўллар, қалъалар, кўприкларни таъмирлаш учун солиқлар тўлаш ва ишлаб бериш мажбуриятлари кирган. Яйлов ва ўтлоқлардан ойдаланганлик учун ҳам анча миқдорда йиғимлар ундирилган. Бироқ, феодал мажбуриятларни турли-туманлиги ва кўплигига қарамасдан, Астуро-Леон қироллигида сеньориал мажбуриятларни ўта оғир усуллари ёйилмади. Янги ер майдонларини колонизация қилиш(ўзлаштириш) зарурияти вотчина эгалари ва қирол хокимиятини кўчиб келиб янги ерларни ўзлаштираётганларга имтиёзли шароитлар яратиб беришни талаб этган, чунки жанубий чегарага яқинидаги бўш ётган ерларга деҳқонларни тез-тез қочиб кетиши ҳолатлари бўлиб турар эди. Бундай шароитда мамлакатни ҳатто ички худудларида ҳам феодаллар эксплуатацияни юмшатишга мажбур бўлишди; эндиликда XI-асрга келиб серваж бутунлай йўқолди. Бундай ташқари, эркин деҳқонлар ҳарбий қўшинни тўлдиришни муҳим манбаи бўлиб, бу эса давлатни бу тоифадаги аҳолини сақлаб қолишга мажбур этган. X-асрдан бошлаб кастилия графлари жанговор от ва қурол-аслаҳага эга бўлган эркин деҳқонларга айрим имтиёзлар беришди, ушбу ҳолат кабальеро-вильяно деб номланган бу деҳқонларни ҳукмрон гуруҳларни қуйи қатлами билан яқинлаштирди. Эркин деҳқонларни сафи яна бўш ётган ерларга ал-Андалусдан кўчиб келиб ўрнашган мосарабларни жалб этиш ҳисобига ҳам тўлдирилди. Астуро-Леон қироллигини хукмрон доиралари таркибига олий дунёвий зодагонлар, ўрта ва майда хизматчи феодаллар-инфансонлар, йирик рухонийлар кирган. Бу жойда феодал вотчинаси нисбатан тараққий этмаган домени билан ажралиб турган; феодалларни даромадларида ер солиғидан ташқари, ҳарбий ўлжалардан, суд ва маъмурий лавозимларни ўташдан тушадиган тушумлар сезиларли роль ўйнаган. Йирик вотчина ер эгалигини энг кўп марказлашуви Галисияда кузатилди, Кастилияда эса деҳқонлар ва майда вотчина ер эгалиги кўпроқ Кастилияда тарқалди. VIII-асрда қирол ҳали ҳам сезиларли даражада эркин жамоачи деҳқонларга таянган ҳарбий доҳий(бошлиқ) ҳисобланган, фақат X-асрга келиб олий хокимиятни меросга қолдириш принципи тўла таркиб топди, марказий ва маҳаллий маъмуриятни етарлича содда тизими таркиб топди(қироллик кенгаши, сарой графлари, жойлардаги судьялар ва графлар). Ҳарбий ташкилотда феодал дружиналари билан бир қаторда деҳқон лашкари ҳам катта роль уйнашда давом этди. Иммунитетларни нисбатан кам ёйилгани, бенефицийларни(булар Испанияда престимониялар деб аталган) секинлик билан феодларга айланиб бориши ва маврлардан урушиб қайтариб олинган ерларни қўшиш ҳисобига қироллик доменини мунтазам тарзда мустаҳкамланиб бориши - ички феодал муносабатларини хусусиятларини ташкил этган. Бу эса марказий ҳокимиятни нисбатан барқарорлигини таъминлаган. Бундай ташқари, ташқи хавфнинг мавжудлиги, феодалларни ўзларини сепаратчилик интилишларини чеклашга мажбур этган, бу эса Астуро-Леон қироллигида давлат бирлигини сақланиб қолишига имкон берди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling