Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet74/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й.
2. Видукинд Корвейский. Деяния саксов. М.1975 г.
3. Гольфрид Монмутский. История бриттов. Жизнь Мерлина. М.1984.
4. Совело К.Ф. Раннефеодальная Англия. Ленинград, ЛГУ. 1977.
5. Мортон А.Л. История Англии. М.1980.
6. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980 г.
7. Гуревич. А.Я. Проблемы генезиса феодализма в Западной Европе. М,1970.
8. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент. 1979 й.
9. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001.
10.Пиримқулов Ш. Ўрта асрларда Англия. Тошкент., 2003 й.
11. История средних веков. В 2-х томах. Том 1. М., 2005.

8 - Мавзу: VIII - XI аср ўрталарида Испания


Р е ж а:
1. Испанияда араблар истилоси. Мусулмонлар Испанияси.
2. Испан-христиан давлатларининг пайдо бўлиши ва Реконкиста харакатининг
бошланиши.
3.Астурия-Леон қироллигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми.
Каталония, Наварра ва Арагон.
Таянч тушунчалар:
Барбар, сарацин, мавр, вестгот, ал-Андалус, тайф, мосараб, Реконкиста,
Испаниянинг мусулмонлар томонидан эгалланиши. VII – аср охирига келиб араблар Шимолий Африкадаги византия мулкларини бўйсундиришни тугаллашди ва 711 йилда Испанияга бостириб киришди. Бу юришда араблардан ташқари Шимолий Африканинг туб аҳолиси бўлган барбарлар ҳам иштирок этишди, улар бундан илгарироқ ислом динини қабул қилишган эди. Вестготларнинг қўшинлари сон жиҳатдан душмандан устунлик қилишсада, бироқ дастлабки йирик жангдаёққақшатқич зарбага учради; 714 йилга келиб қиролликнинг Пиренейдан жанубдаги барча йирик қалъалар душман қўлиги топширилди. Араблар ва барбарлар(христиан дунёсида одатда уларни сарацинлар ёки маврлар деб аташган) Пиренейдан шимолдаги вестготлар мулкларини ҳам эгаллашди, лекин уларни Франк давлатини ичкарисига силжиб бориши Карл Мартелл томонидан (732 йилда Пуатье ёнидаги жангда араблар франклар томонидан тор-мор этилди) тўхтатилди.
Вестготлар қироллигининг заифлигини кескин ички ижтимоий ва сиёсий зиддиятлар билан изоҳлаш мумкин. Деҳқонлар турли мажбуриятлар ва давлат солиқларидан оғир аҳволда эди; зодагонлар тахт учун кескин кураш олиб борарди, чунки қирол ҳокимиятини меросга қолдириш принципи амалга ошмай қолган эди; католик черковининг улкан таъсири дунёвий зодагонларнинг бир қисмини, шунингдек мамлакатда яшовчи арианлар ва яҳудийларнинг норозилигини келтириб чиқарар эди.Шу туфайли аҳолининг асосий оммаси араблар босқинига бефарқлик билан муносабатда бўлишди, хукмрон гуруҳларнинг айрим вакиллари ( масалан, Севилья архиепископи) эса арабларга ёрдам беришди. Маврлар фақат яриморолнинг тоғли шимолий қисмидагина жиддий қаршиликка учрашди, кейинчалик айнан ўша худудда испан-христиан давлатлари вужудга келди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling