Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Феодаллашиш жараёнининг бошланиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коттар
Феодаллашиш жараёнининг бошланиши. Англо-саксонлар давлатида феодаллашиш жараёни VII аср охиридан бшланди. Кёрллар ўртасида камбағаллашиб қолганларини ўзидан бойроқ кишидан маълум шартлар асосида ер олишга мажбур қиладиган ва улардан ҳомийлик ахтарадиган мулкий тенгсизлик ўса борди.
Феодализмнинг асосий шартларидан (элементларидан) бўлган эркин кишининг қарамлиги Альфред Буюк даврида қонуний тус ола борди. Шу даврдан бошлаб, ҳар бир кишининг ўз лорди бўлишлиги эътироф этилди, «лорди бўлмаган киши» гўёки қонундан ташқаридаги кишидан бўлиб қолди. Эркин киши аста-секин ўз жанобига (хўжайинига) маълум бир хизмат қилишга: у билан урушда қатнашадиган, у томонидан суд қилинадиган ва унинг ерида баршчина ўташга маъсул бўлган, маҳкум қилинган қарам кишига - «виллан»га айлана борди. Бунинг эвазига у ўз лордидан ҳомийликка эга бўлди. Христиан дини кириб келиши билан черковнинг таъсири остида ерга эга бўлиш ва уни бировга беришда янги усуллар қўлланила бошланди. Рим қонунлари билан таниш ёки улардан хабардор бўлган руҳонийлар бу соҳада турли ёзма ҳужжатлар, ёрлиқлар олдилар. Олди-сотди ёки васиятнома қогозлари жорий этилди. Мулкка эгаликни мустаҳкамлашда бу тадбирлар англо-саксларга жуда маъкул келди. Сабаби, биринчидан, ёзма ҳужжатнинг берилиши-нинг ўзи англо-саксларга қандайдир сирли таъсир кўрсатди, иккинчидан, ёрлиққа епископ томонидан муҳр қўйилдиким, бу бировнинг ер мулкига даъво қилишга журъат этганларнинг сеҳрли илоҳий куч томонидан жазоланишини англатарди. Кейинчалик англо-сакс қироллари қилган гунохдари учун нариги дунёда қасос олинишидан қўрқиб, черков ва руҳонийларга совғалар ва ер беришда жуда тиришқокдик, ҳотамтойлик кўрсатдилар. Черковлар Англияда йирик ер эгаларига айлана борди. Бу борада қироллар ерни беришнинг черков қўллаган усулларидан фойдалана бошладилар, яъни қироллик ёрлиғига епископлар ҳам ўз муҳрларини қўядиган бўлишди. Бу тартибда олинган ерлар халқ анъанаси билан боғлиқ бўлмасдан, бокленд (ёрлиқ билан муҳрланган) деб атала бошланди. Бокленд шаклидаги ерга эгалик ҳукуқи қироллар томонидан VIII аср охиридан бошлаб маълум хизматлари эвазига мукофот тариқасида дунёвий кишиларга ҳам бериладиган бўлди. IX-XI асрларга келиб қирол томонддан йирик феодалларга мукофотга берилган ерлар сока деб, бу ердага деҳқонлар эса сокменлар деб атала бошланди. Қирол томонидан берилган ерлар бўш ётган эмас, балки аҳоли томонидан ўзлаштирилган ерлар эди. Бундай ерларни бериш билан қирол ўша ерга нисбатан барча эгалик қилиш ҳуқуқини янги мулк эгасига ҳадя этади. Янги мулк эгасига иммунитет ҳуқуқи берилади. Иммунитет (лотинча - immunitas сўзидан олинган) «дахлсиз», «нимадандир озод қилинган» тушунчаларини англатади. Иммунитет ҳуқуқи ўрта асрларда Ғарбий Европада феодалнинг ўз мулкида айрим давлатга тегишли вазифаларга (суд қилиш, солиқ йиғиш ва ҳ.к.) эга бўлиш ҳуқуқидир. Бу, албатта, биз бошқа Европа давлатлари мисолида кўрганимиздеқ, феодаллашиш жараёнида катта аҳамиятга молик бўлди. Иммунитет ҳуқуқининг кучайиши ва черковга берилган ерларнинг кенгайиши ҳамда мулк эгаларидан улар даромадининг ўндан бир қисмининг черковга олиниши натижасида, деҳқонлар оммасининг (кёрлларнинг) хонавайрон бўлиши тезлашди, уларнинг дунёвий феодаллар ва черков руҳонийларига қарамлашиш жараёни кучайди. Черков ер эгалигининг кенгайишида, унга дунёвий кишилар томонидан ҳадя қилинган ерлар миқдорининг кўпая борганлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Дўзах азоблари олдида ўз жонларини гуноҳдан озод қилиш ва шу билан бирга феодаллар ва черков фойдасига бериладиган соликлардан қутулиш мақсадида, кёрлларнинг бир қисми шахсий эркинликларидан воз кечиб, мулкларини черковга инъом этдилар ва бунинг эвазига то умрининг охирига қадар ўзи ва авлодлари учун черков ҳимоясида яшаш хуқуқига эга бўлдилар. IX-XI асрлар давомида Англия черковлари дехдонларни эксплуатация қиладиган дунёвий хусусиятга эга бўлган муассасага айлана борди. Черков феодаллашиш жараёнига кўмаклашди. X асргача бўлган инглиз жамиятидаги ижтимоий муносабатлар ва деҳқонлар категориялари тўғрисида Уэссекс қироли Ине, Мерсия қироли Оффа ва Кент қироли Этельберт қонунномаларидан маълумотлар олиш мумкин. Айниқса, бу тўғрида IX аср охирида юқоридаги қонунномаларнинг тўпланган, қайта ишланган ва янги ўзгаришлар киритилган Альфред Буюк қонунномасида кўп маълумотлар мавжуд. Унга кўра X асрга келганда Англияда деҳқонлар бир неча тоифага бўлинганлар. Улардан энг асосийлари қуййдагилардир: 1) Гебурлар - ерга эга бўлмаган эркин деҳқонлар. Уларнинг бир кисми куллардан келиб чиққан, бир қисми эса озод кишилар авлоди бўлган. Улар ишлаб бериш ёки маҳсулот бериш мажбуриятларини ўташ эвазига йирик ер эгаларидан ер ва меҳнат қуроллари олганлар. Кейинчалик улар қарам деҳқонларга айланганлар; 2) Коттарлар (коттерлар) - кичик кесим ери бўлган дехдонлар. Амалда гебурлар ва коттерлар ҳам крепостнойларга яқин бўлганлар; 3) Генитлар - бокленд ёрлиғига биноан феодал қарамликка тушиб қолган деҳқонлар. Гарчи буларнинг эркинлиги қисман сақланиб қолса-да, аммо улар ҳам ўзлари яшаган ерлар ҳадя этилган амалдор ёки феодалга ҳарбий хизмат ўташ, мудофаа ис-теҳкомларини таъмирлаш, от билан боғлиқ хизматларни ижро этиш, озиқ-овқат билан таъминлаш каби мажбуриятларни уташлари керак эди. Деҳқонларни асоратга солишда феодал судларининг ҳам роли катта бўлди. Йирик ер - мулк эгаларининг судлов иммунитети қарам дехқонларга нисбатан фақатгина ғайри-иқтисодий мажбур қилиш воситаси бўлиб хизмат қўрсаттди. Йирик ер эгалари илк ўрта асрларда глафордлар деб аталган, кейинчалик бу атама «лорд» кўринишида ишлатила бошланди. У «сеньёр», «жаноб» тушунчаларига мос келарди. Илк ўрта асрлар даврида инглиз дехдонларини хонавайрон қилган асосий ташқи омил бу скандинавияликларнинг Англия ерларига юриши бўлди. Бу даврда (X аср охирида) босқинчиларга бериладиган «данияликлар пули» деб аталган ҳар йил ундириладиган солиқ кейинчалик нормандлар томонидан чет элликларга қарши курашда ёлланган аскарларга ҳам тўланадиган бўлдики, бу деққонларни эмас, балки йирик мулк эгаларининг кўпчилигини ҳам батамом хонавайрон қилди. Фақатгана 1051-1052 йиллардаги нуфузли аристократ эрл Годвин бошчилигида кўтарилган йирик исёндан кейингина қирол Эдуард Художўй бу «ҳарбий солиқ»ни бекор қилишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, XI аср ўрталарига келиб Англияда феодал тартиблар асосан ўрнатилган бўлса-да, аммо феодалла-шиш жараёни ҳали тугалланмаган эди. Мамлакатда ҳали эркин деҳқонлар сони кўп бўлиб (айниқса уларнинг сони Денло вилоятида кўп бўлган) уларни асоратга солиш, яъни крепостнойлаштириш батамом қонуний тус олмаганди.33 Шунингдек, бу даврда ҳали феодал вотчинаси ва феодал иерархияси ҳам тўласинча таркиб топмаган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling