Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet70/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Нормандлар» ҳужуми. Данияликлар ва норвегларнинг Британия ерларига босқинчилик юришлари VIII аср охирларидан бошланган эди. Тарихий адабиётларда уларнинг иккаласини ҳам «нормандлар» ёки норманнлар деб атайдилар. Бунга сабаб скандинавияликлар олдин шимолий Франциядаги Нормандия ҳудудига келар ва бу ердан Ла-Манш орқали ўтиб Англия ерларига ҳужум уюштирар эдилар. Ҳақиқий нормандияликларнинг эса бу ҳарбий юришларда ҳеч қандай иштироки йўқ эди.
Англо-саксон қиролликларига асосан данияликлар, Ирландия ва Шотландияга эса норвеглар ҳужум қилганлар. 793 йилда данияликлар Линдисфарндаги монастирни вайрон қилганлар. Нормандлар босқини ўт қўйишлар ва қирғин қилишлар йўли билан борган. Улар шаҳарлар, монастирлар ва қишлокдарни аёвсиз талаганлар, кишиларни асир олиб қулга айлантирганлар. Ҳамма жойда улар бутпарастликни (мажусийликни) қайта тиклаганлар, христиан руҳонийларини қиличдан ўтказганлар. Умуман, нормандларнинг келганлиги тўғрисидаги хабар кишиларни саросимага туширган, аҳоли барча нарсаларини ташлаб жон сақлаб қолиш учун қочганлар. IX асрнинг 30-йилларидан нормандлар ҳужуми янада кучаяди. 842 йилда улар Лондон ва Речестерга бостириб киришиб, қаршилик кўрсатган аҳолига нисбатан "катта қирғин" ўтказадилар. Лондонга ўт қўйилади. Франк йилномачиларининг берган маълумотига кўра, шаҳарда фақатгина эгалари товон пули берган уйларгина омон қолган.
IX асрнинг иккинчи ярмида данияликлар Англия ерларини босиб ола бошлайдилар. Олдин Нортумбрия (870 йилда), кейин эса Мерсия (874 йилда) қўлдан кетади. Англия қироли Этельред I данияликларга қарши жангда ҳалок бўлади. Фақатгана, Уэссекс то X асрнинг ўрталаригача (Альфред Буюк (874-901) ва Этельстань (925-940) даврларида) ўз мустақиллигини сақлаб тура олди.
Англия Альфред Буюк ҳукмронлиги даврида. Англиянинг мустақиллик учун кураши, айниқса, Альфред Буюк (849-900 (901) яшаган йиллари) даврида муваффақиятли олиб борилди. Альфред Буюк 887 йилда Уэссекс қироли бўлди ва биринчи навбатда ҳарбий соҳага эътибор бериб, армияни такомиллаштирди: денгиз флоти ташкил қилди, чегараларга бир қанча мудофаа ҳарбий қалъалар қурдирди, халқ лашкарини (уларни фирд деганлар) рицарлар билан алмаштирди. Альфред Буюк 879 йилда данияликлар билан битим тузишга муваффақ бўлди. Битимга мувофиқ «Дания ҳуқуқи вилояти» (Дэнло) деб номланган мамлакатнинг шимолий-шарқий қисми данияликларга ўтди, қолган маркази Уэссекс бўлган қисми эса англо-сакслар кўлида қолди. Узлуксиз курашлардан сўнг у (886 йилда) Англиянинг жанубий-ғарбий томонларини ҳам эгаллаб олди. Альфред даврида Англияда биринчи маротаба аҳолидан доимий солиқ ундириш жорий қилинди. Бу солиқ кейинчалик «данияликлар пули» деб аталди.
Тарихчилар маълумотига кўра, Альфред ўз даврининг кенг билимли, талантли, сермулоҳазали кишиси бўлиб, у йирик давлат арбобига хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган эди. Альфред лотин тилини яхши билган. Унинг даврида суд тизими такомиллаштирилди ва «Альфред ҳақиқати» (890) деб аталган умуманглия қонунлар тўплами чиқаридди. Альфред даврида хусусий мулк, ерга эгалик ва вассаллик муносабатлари такомиллашди. У «мен келгуси авлодларда ўзимнинг хайрли ишларим билан яхши хотира қоддирмоқчиман» деган сўзни кўп такрорлаган. Альфред ҳаётидан сўнг ҳақиқатдан ҳам ана шундай ҳурматга сазовор бўлди. Уни Англия тарихида ҳозирга қадар «Альфред Буюк» деб улуғлайдилар.
975 йилда янгидан бошланган данияликлар ҳужуми натижасида бутун Англия уларнинг кўл остига ўтди. Ўз даврининг буюк босқинчиси ва қонун чиқарувчиси деб шуҳрат қозонган Дания қироли Кнут Датский (1017-1035 йй.) бир вақтнинг ўзида ўз хукмини бутун Скандинавия, Англия ва Шотландия ерлари устидан ўтказишга муваффақ бўлди.
Данияликларнинг муваффақиятли юришларининг бир қанча сабаблари бор эди: бу энг аввало англосакс қиролликлари ўртасидаги тожу-тахт учун курапшар мавжудлиги туфайли ички низоларнинг кучайганлиги бўлса, иккинчи томондан, умумий тараққиёт жиҳатдан инглизлардан олдинда бўлмаса-да, уларнинг ҳарбий жиҳатдан инглизлардан устунлиги эди. Данияликларда болта, найза, қилич, дубулға ва бошқа қуроллар мавжуд эди.
Қирол Кнут инглизлар ерида жуда эҳтиёткорлик билан, узоқни кўзлаб сиёсат юритди. У христиан динини қабул қидди ва Англияни босқинчи ҳукмдор сифатвда эмас, балки миллий қирол сифатида бошқарди. У мамлакатнинг тинчлик ва фаровонлигини таъминлашга эътибор қаратиб, данияликлар ва англосаксларга бир хилда муносабатда бўлди, яъни уларнинг иккаласини ҳам тартиб ва қонунларга бир хилда амал қилишга жуда қаттиққўллик билан мажбур қилди. Кнут йирик англо-саксон ер эгаларининг қўллаб-қувватлашига эга бўлиш учун уларнинг олдин эга бўлиб келган имтиёз ва ҳуқукларини тан олди ҳамда уларни янада кенгайтирди.
Данияликларнинг Англиядаги ҳукмронлиги узоқ давом этмади. Кнут фарзандлари табиатан отасининг шуҳратини сақлаб қолиш даражасидаги сифатлар билан такдирланма-ганлиги сабабли, юқоридаги Шимолий давлат парчаланиб кетди ва англо-сакс қироллари авлодидан бўлган Эдуард 1042 йилда нормандлар ёрдамида миллий қиролликни, яъни англо-сакс сулоласи ҳукмронлигини тиклашга эришди.
Данияликлар ҳукмронлиги ҳам Англия тарихида беиз кетган эмас. Улар маълум маънода бу мамлакатнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатдилар. Инглизларда ўша вақтда бўлмаган темир болталарга эга бўлган данияликлар келиши билан дарахтларни кесиб, ер очиш имконияти туғилди. Инглизлар данияликлардан денгазда сузишни, яъни кемасозликни ўрганди. Азалдан денгиз савдоси билан шуғулланиб келган данияликлар инглизларга савдо-сотиқни ўргатдилар. Бу эса ўз навбатида шаҳарлар тараққиёти учун кенг йўл очди. Айни вақтда данияликлар келиши билан инглиз ерларида ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши бир мунча секинлашди.
Ўзининг монахларга хос бўлган табиати билан «Художўй» лақабини олган Эдуард даврида (1042-1066 йй.) маҳаллий амалдорларнинг мамлакатни бошқаришдаги таъсири кучайиб кетди ва мамлакат инқирозга юз тутди. Қирол мамлакатни бошқара олмай қолди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling