Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вормс конкордати
Вормc конкордати. Инвеститура учун кураш XI асрнинг охири ва XII асрнинг бошларида ҳам давом этди. Григорий VII нинг ворислари Генрих IV га қарши унинг ўз ўғлини — Генрих V ни қуроллантирдилар. Бироқ Генрих V отасининг ўрнига ўзи император бўлиб олгандан кейин, у ҳам инвеститурадан воз кечишни истамади. Генрих V қироллик қилган даврнинг охирги вақтларидагина, 1122 йилда, у билан Каллист II ўртасида Вормс конкордати деб ном олган келишув шартномаси тузилди.
Вормс конкордатида епископларнинг руҳонийлар томонидан сайланиши принцип қилиб белгиланди. Шу билан бирга, Германияда сайловлар императорнинг ўзи, ёки унинг вакиллари иштирокида ўтказиладиган бўлди. Бургундия билан Италияда эса епископ сайлашда императорнинг қатнашиши кўзда тутилмади. Сўнгра император папа билан бўлган кураш вақтида ундан тортиб олинган черков мулкини қайтариб беришни ваъда қилди. Инвеституранинг ўзи эса конкордатга мувофиқ икки қисмга бўлинди — бир қисми черков инвеститураси (узук ва жассадан иборат) бўлиб, буни папа берадиган бўлди, иккинчи қисми дунёвий инвеститура (салтанат Хассасидан иборат) бўлиб, буни император берадиган бўлди, император шу билан ўзининг епископлар уcтидан сеньорлик ҳуқуқини таъкидлади. Умуман олганда, конкордат императордан кўра папалар учун кўпроқ фойдали бўлди. Император ҳокимиятининг епископларга бўлган таъсири заифлашди. Черков ерларидан императорга тўланадиган тўловлар эса энди камайтирилиб, дунёвий ленчиларнинг мажбуриятларига тенглаштирилди, илгари эса дунёвийларнинг ерларидан олинадиган солиқларга қараганда черков ерларидан тўланадиган тўловлар анча ортиқ эди. Вормc конкордати натижасида Германиядаги черков феодаллари кучайди, улар ҳам ўзига xоc маълум территория князларига айландилар. Бу кейинчалик императорларнинг феодал тарқоқликка қарши курашини қийинлаштирар эди. Инвеститура масаласидаги ён беришдан ташқари, конкордат да императорга ноқулай бўлишига қарамай, Григорий VII амалга оширган бошқа ислоҳотларга (папанинг конклав томонидан сайланиши, рухонийларнинг умумий целибати чақирилишига) ҳам папага индамай ён берилган. Адабиётлар: 1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й. 2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980 г. 3. Всемирная история. Том 3.М.1957 4. История средних веков. Под ред. Удальцовой.З.М. и Карпов.С.П. в 2-х частях.часть 1. М.1991 г. 5. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент. 1979 й. 6. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001. 7. Очерки по истории Италии. Москва.,1965. 8. История средних веков. В 2-х томах. Том 1. М., 2005. 7 - Мавзу: IX - XI асрларда Англия Режа: Британияда Англосаксон қироллиги ва унда феодаллашиш жараёнининг хусусиятлари. Феодалларга қарам аҳоли. Феодаллашиш. Англосаксларда давлатнинг ривожланиши. Датлар босқини нинг янгидан бошланиши ва унинг тугаши. Таянч тушунчалар: Британия; Альбион; кельт; бритт; англ; сакс; ют; пикт; гептархия; Бретань; Эдинбург; Англия; кёрл; эрл; вергельд; галимот; элдермон; уитенагемот; фолькленд; бокленд; сокмен; виллан; гебур; генит; коттар; Бэда; иммунитет; Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling