Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Христиан динининг қабул қилиниши. Британияни забт этган англо-сакслар дини бошқа герман қабилалариникидан фарққилмасди. Уларнинг умумий худоси Один (Водан) бўлиб, у айни вақтда уруш худоси ҳам ҳисобланган. Герман қабилалари босиб олган бошқа ерлар, жумладан: Италия, Галлия, Испанияда дин, ижтимоий ҳаёт, маъмурий соҳаларда Рим тартиблари сакланиб қолган эди. Британияда эса тўлиқ англо-сакс тартиблари ва қонунларига ўтилди. Англо-сакслар ҳукмронлиги ўрнатилгач, Англия мажусийлар мамлакатига айланди. Қалъалар, мамлакат чегаралари, ҳатто ҳафта кунлари ҳам янги худолар номини олди .
VI асрдан бошлаб христиан (насроний) динининг кириб келиши Англия тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. 597 йилда nana Григорий I Буюк томонидан юборилган авлиё Августин номли руҳоний бошчилигидаги 40 та монах христианлик ғояларини тарғиб этишни Кент ҳудудидан бошладилар ва бу ерда кейинчалик биринчи архи-епископлик ташкил топди. Албатта, янги диний эътиқодни маҳаллий аҳолининг барчаси катта хоҳиш ва ихтиёрийлик билан кутиб олмадилар. Жойларда, айниқса, Мерсия ва Нортумбрияда янги динга нисбатан кучли қаршиликлар кўрсатилди. Ниҳоят, 610 йилга келиб гептархия таркибида бўлган барча қиролликларда христиан дини янги ва ягона диний эътиқод сифатида қабул қилинди. Кентербери черкови Англия ҳудудидаги барча черковлар бўйсинадиган ягона диний ва айни вақтда маънавият бирлиги марказига айланди. VIII аср ўрталари Мерсияда қирол Оффа ҳукмронлиги даврида қиролларни тахтга ўтқазишнинг дунёвий маросими диний таркибий қисм - қиролга «муқаддас» ёғ суркаш ва унга маълум ҳокимият белгиларини тақдим этиш билан тўлдирилди. Бу маросим жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, черков ва давлат ўртасидаги иттифоқнинг мустахкамланаётганлигидан дарак берар эди. Христиан динининг қабул қилиниши ўша давр Англия тарихи учун ижобий бўлиб, у маънавият ва ижтимоий ҳаётга катта таъсир кўрсатди. У варварлар ўртасида саводхон-ликка қизиқиш уйғотиш ва кишиларни ягона ғоя атрофида бирлаштириш соҳасида Англиянинг ғарбий дунё яъни Европа давлатлари билан алоқасини тиклашда катта аҳамиятга эга бўлди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling