Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Саксонияликлариинг 1073 - 1075 йиллардаги қўзғолони


Download 0.98 Mb.
bet64/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Саксонияликлариинг 1073 - 1075 йиллардаги қўзғолони. Им­ператор билан папа ўртасидаги курашнинг кескинлашув сабабларини тушуниш учун императорнинг ўзининг 70 - йилларда Германияда олиб борган сиёсатини билиб олиш керак. Генрих IV, қаттиққўл ва шуҳратпараcт қирол эди. Отаси Генрих III сингари, у ҳам феодал зодагонларнинг ўзбошимчалигини жиловлашга ҳаракат қилди. Унинг даврида қироллик — императорлик ҳокимиятининг таъсири Франкониядан ташқари, кўшни Швабияда, шунингдек, Саксонияда ҳам кучайиб борди. Генрих IV Саксонияни бўйсундиришни ўз олдига энг биринчи сиёсий вазифа қилиб қўйди. У Ғарбий Саксонияда янгидан - янги император қасрлари қуришни давом эттирди, саройини шу ерга кўчириб борди ва босиб олинган мамлакатда қандай хўжайинлик қилса, бу ерда ҳам xудди шундай хўжайинлик қилди. Соксонияда император поместьларининг сони борган сари ортиб борди ( XI асрнинг охирида императорнинг Франкониядаги ерларида қанча поместьеси бўлса, Саксонияда ҳам шунча поместьеси бор эди деса бўларди). Император Саксонииянинг бой ўрмонларини тортиб олиб, ўз мулкига айлантира бошлади. Анча қисми ҳали эркин бўлган саксон деҳқонларига жуда оғир император солиғи (cеn­sus) солинди. Императорга қарашли имениеларни бошқарувчи министериаллар деҳқонларнинг жамоа ер-сувларидан фойдаланишни қийинлаштириб кўйди. Бирор сабаб билан ўз еридан ажраган эркин деҳқонларнинг — фрейманларнинг бир қисми қарам кишиларга ёки хатто — “франклар” ва “шваблар” учун баршчина мажбурияти ўташга мажбур бўлган крепостнойларга айлантирила бошлади. Деҳқонларнинг императорга ва унинг амалдорларига — министериаллар ва фогтлар (епископлар номидан черковга қарашли ерларни бошқарувчилар)га ва шу қабиларга нафрат кўзи билан қараши табиий эди. Саксонияга суқилиб кириб бораётган Франк ва Швабия феодалларини улар деҳқон жамоаларига зулм қилувчи ва уларни эзувчи асосий золимлар деб ҳисоблардилар. Тўғри, бу вақтда Саксония зодагонлари ҳам крепостник феодалларга айлана бошлаган эди. Лекин императорга, епископларга ва монастирларга караганда Саксония феодалларининг ерлари бирмунча кам эди. Саксония феодалларининг ҳам императорга ва унинг атрофидагиларга нафрат кўзи билан қарар эди, уларга Саксонияни эксплуатация қилувчи ажнабийлар деб қарар эди. Шуннинг учун ҳам Саксонияда 1073— 1075 йилларда кўзғолон кўтарилди, бу кўзғолонда маҳаллий деҳқонлар ҳам, маҳаллий феодаллар ҳам катнашди. Қўзғолон 1073 йилнинг августида кўтарилди. У шу қадар шиддатли ва катта қўзғолон бўлдики, Генриx IV нинг ўзи ҳам қўзғолончилар қўлига асир тушишига сал қолди. У агар қийинчилик билан ва жуда катта хавф-хатар остида Саксониядан қочиб жон сақлаб колди. Деҳконлар император қасрларидан бир нечтасини вайрон қилдилар, императорга қарашли кўпгина поместьелардаги хўжалик биноларига ўт кўйдилар, бу вақтгача тўлаб келган тўлов ва баршчиналарини тўламай кўйдилар.
Бироқ деҳқонларнинг актив ҳаракати сакс феодалларини қўрқувга солди. Деҳқонларга билдирмасдан туриб, феодаллар император билан музокара бошлаб, уни ўзларига кўпроқ ён бердиришга ҳuракат қилдилар. Сакс зодагонлари императорга қарши уруш ҳарақатларини сустлик, бўшанглик билан олиб борди. Генриx IV эса буларнинг ҳаммасидан жуда усталик билан фойдаланди. 1075 йил ёзининг бошларида у, бир қисми императорнинг франкониялик рицарлардан, бир қисми Швабия тоғликларидан иборат бўлгап катта қўшин билан Саксонияга бостириб кирди. 1075 йил 9 июнда Лангензольц деган жой яқинида қўзғолончиларнинг аcоcан деҳқонлардан иборат бўлган қўшинларини тор – мор қилди. Деҳқонларга қўшилмай, ўзларича алоҳида жанг қилган сакс феодаллари ҳам мағлубиятга учрадилар. Лекин улар деҳқонларга қараганда оз талафот кўрдилар. Қўзғолончи деҳқонлар мағлубиятга учраш натижасида жуда катта талафот кўрдилар улардан бир неча минг киши ҳалок бўлди.
1075 йилнинг иккинчи ярмида Генрих IV Саксонияга бутунлай хўжайин бўлиб олди. Бу ўлка жуда қаттиқ таланди ва вайрон қилинди. Саксония яқин орада Франконияга қўшилиб кетадўшилиб кетатигандайарбод бўлди,игандай кўринар эди. Генрих IV сакслар устидан ғалаба қозонгач ўзини Григорий VII га нисбатан ҳам ҳужум сиёсати юритиш учун этарли кучга эгаман, деб ҳис қилди .

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling