Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Григорий VII бир қанча муҳим ислоҳотлар ўтказди


Download 0.98 Mb.
bet63/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Григорий VII бир қанча муҳим ислоҳотлар ўтказди, унинг бу ислоҳотлари католицизмни марказлаштириш ва жипслаштиришга ёрдам берди. Ҳаммадан бурун унинг таклифига мувофиқ1059 йилда папа сайлашнинг янги тартиби жорий қилинди. Энди - папаларни кардиналларгина сайлаши керак эди, кардиналлар папанинг гуё олий кенгаши эди (манбаларда бу кенгаш баъзан «Рим черкови сенати» деб ҳам юритиларди). Кардиналларнинг сайлов йиғилиши к о н к л а в деб аталар эди. Бу йиғилиш вазиятга қараб, Римда ёки Римдан ташқарида бўлиши мумкин эди. Янги cайлов тартибига кўра, императорнинг ва дунёвий зодагонларнинг папа сайловларида қатнашуви мутлақо мумкин эмас эди. Биргина шунинг ўзиёқ папаликнинг дунёвий ҳокимиятни назар-писанд қилмаганлигини кўрсатади. Ундан кейинги, 1060 йилги реформа руҳонийларнинг ўзини имтизомга солиш мақсадида ўтказилди. Григорий VII декрет чиқариб, ц е л и б а т жорий қилди, яъни барча руҳонийларнинг қора руҳонийларнинг (монахларнинг) ҳам, оқ руҳонийларнинг ҳам, яъни барча кишиларнинг, шу жумладан, епископларнинг ҳам уйланмаслиги мажбурийдир, деган тартиб жорий қилди. Руҳонийларнинг уйланишини тақиқлаш черков ерларини даҳлсиз қилиб қўяр эди, чунки уйланган епископлар, одатда, мулкини ўз болаларига қолдиришга ҳаракат қилар эдилар. Ниҳоят, 1075 йилда Григорий VII янги сайланган епископга ёки аббатга узук ва ҳасса шаклида император ёки қироль томонидан берилиб келган д у н ё в и й и н в е с т и т у р а н и бекор қилиш тўғрисида декрет чиқарди. IIIу вақтдан бошлаб инвеститурани — руҳонийларни вазифага тайинлаш ёрлиғини — фақат папанинг ўзигина берадиган бўлди.
Генрих IV нииг бош кўтариб чиқиши. Рим черковининг юқорида айтиб ўтилган реформаларидан дастлабки иккитасининг амалга ошувига шу нарcа имқон бердики, бу вақтда император Генрих IV ҳали ёш эди. Генрих III ўлган йили у энди 6 ёшга кирган эди. Императорнинг ёшлигидан империядаги князлар фойдаланиб қолди, натижада Германияда XI асрнинг 50 – 60 йилларида сиёсий жиҳатдан тўла тартибсизлик ҳукм сурди.
Шунинг учун ҳам папалик узоқ вақтгача император ҳокимияти билан ҳисоблашмади. Бироқ Рим курияси инвеститурага оид учинчи реформага ўтган вақтда, энди балоғатга етган Генрих IV бунга қаттиқ норозилик билдирди. 1076 йилнинг бошларида Вормсда бўлган черков йиғилишида (бу йиғилишга герман епископлари ва зодагонларининг юқори табақалари тўпланган эди) императорнинг талаби билан Григорий VII ўрнидан туширилди. Григорий VII ҳам бунга жавобан Франция ва Италия епископларининг римда бўлган йиғилишида Генрих IV нинг ўзини тахтдан туширилган деб эълон қилиб, унинг фуқароларини содиқлик тўғрисида аввал ичган қасамларидан ҳалое қилди. Шундай қилиб, папа билан император ўртасида кураш бошланиб, бу кураш деярли ярим аcр давом этди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling