Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Клюнийчилик харакати ва Григорий VII ислоҳотлари


Download 0.98 Mb.
bet62/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Клюнийчилик харакати ва Григорий VII ислоҳотлари.XI асрнинг ўрталарида католик черкови алоҳида бир холатда эди. Бир томондан, бу вақтда черков ўз таъсирини бутун Ғарбий Европага ёйган эди. XI асрда Скандинавия халқлари, Венгрия, Польша христианликни ўзил-кесил қабул қилди; Пиреней ярим оролининг анчагина қисми мусулмон-арабларнинг ҳукмронлигидан халос бўлган эди. Черковнинг Европадаги турли мамлакатларда жуда кўп ерлари бор эди. Уни бир марказдан туриб Рим папаси бошқарар эди. Католик черковининг идеологлари IX асрдаёқ, черков (папа) ҳокимияти дунёвий ҳокимиятдан (император ва қирол хокимиятидан) юқори туради, деб очиқдан-очиқ баён қилган эдилар. Бироқҳақиқатда эса папалик бундай ҳокимиятга эга эмас эди. Папалар одатда Рим рухонийлари ва Рим дунёвий зодагонлари томонидан сайланар эди. Папа сайлашнинг қатъий бир тартиб - қоидаси йўқлиги натижасида бу сайловлар узлуксиз ўзаро урушларга айланиб кетар ва бу нарса императорларнинг Рим курияси ишларига аралашишига имкон берар эди. Католик черковининг ерлари кўп эди, лекин бу ерлар дунёвий ҳокимиятнинг лени деб ҳисобланар эди. Германияда эса императорнинг дунёвий вассаллари қўлидаги ерлардан кура, черков ерлари кўпроқ император ихтиёрида эди («Оттон I нинг епископлик системаси»). Император черков ерларини давлатга қарашли қирол ерларининг кўп турларидан бири, деб қарар эди.
Черков доираларида бир харакат вужудга келиб, бу xаракат юқорида кўрсатиб ўтилган зиддиятларни ҳал қилишни, папанинг черков устидан бўлган ҳокимиятини кучайтиришни ва черковнинг ўзининг дунёвий ҳокимиятдан мустақиллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу кайфиятларнинг ифодачиси Клюний монастирининг монахлари бўлди, бу монастир Бургундияда (Франция таркибига кирган қисмида, Макон шаҳрига яқин бир жойда) энг катта монастир эди. Клюний монастири X асрнинг охирларидаёк катта ва жуда бой монастир эди. XI - XII асрларда Клюний монахлари Франция, Германия ва Италияда ўнлаб янги монастирлар очиб, алоҳида бир монастирлар федерациясини туздилар, бу федерация папанинг маxcуc ҳомийлиги остида эди. Клюнийчилардан бири, Гильдебранд номли итальян (тосканалик) бир гуруҳҳамфикрлари билан биргаликда 25 йил давомида папа куриясида бир нечта папа даврида рахбарлик мавқеини эгаллаб келди. Пировардида Гильдебранднинг ўзи папа бўлиб, Григорий VII (1073-1085) деган ном олди. Григо­рий VII ҳар қанақа келишишни ҳам ёмон кўрадиган, мустаҳкам иродали, ўжар фанатик, жуда кескин киши бўлиб, теократик идеяларни батамом ўзлаштириб олган эди. У папалар ўз ҳукми билан қироллар ва императорларни тахтдан тушириши мумкин, лекин ўзи (папа) устидан бу дунёда ҳеч ким ҳеч қандай ҳукм чиқара олмайди, деб ҳисоблар эди. Императорлар билан қироллар - папанинг вассали, папа эса уларга нисбатан сеньор, яъни ҳукмдор, дер эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling