Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Англиянинг сиёсий ва ҳудудий жиҳатдан бирлаштирилиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Англиянинг сиёсий ва ҳудудий жиҳатдан бирлаштирилиши. Гептархия ҳукмдорлиги йилларида Англия Европадан алоҳида яшади. Бу даврдаги Англия тарихини англо-сакс қиролликлари ўртасида ҳукумронлик учун тўхтовсиз давом этган феодал урушлар тарихидан иборат дейиш мумкин.
VI аср охиридан VII аср бошларига қадар англо-сакслар қироллигида етакчилик ролини Кент қироллиги ўйнади. VII асрда эса Нортумбрия гегемонликка эга бўдди. Қирол Эдвин даври Нортумбриянинг энг гуллаган даври ҳисобланади. У давлатни бошқариш соҳасида жуда катта қобилият кўрсатди. Унинг даврида Англияда «Эдвин ҳукмронлиги даврида аёл киши қўлидаги боласи билан бехавотир бир денгиздан иккинчисига бора оларди» деган мақоллар ҳам пайдо бўлдики, бу унинг даврида қироллиқда қаттиқ тартиб ўрнатилганлигидан, мамлакатда осойишталик бўлганлигидан далолат беради. Эдвин даврида хароб бўлган йўллардаги қатновлар яна жонлана бошлади, йўл ёқасидаги қудукдар ёнига махсус устунлар қўйилди ва ҳар бир қудуқ олдида йўловчи чаяқоғини қондириш учун мисдан бўлган жомлар занжир билан илиб қўйилди. Эдвин ўзининг номи билан аталувчи шаҳарга асос солган ва у Эдинбург (Эдвин шаҳри, қалъаси) деб номланган. VIII асрга келиб ҳукмронлик байроғи Мерсия қўлига ўтди ва ниҳоят, IX асрга келиб гегемонлик учун кураш Уэссекс қироллиги фойдасига ҳал бўлди. 829 йилда Уэссекс қироли Экберт барча англо-сакс қиролларини ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Экберт бошчилигидаги бу илк феодал давлат кейинчалик Эдгар даврига келиб (958-975 йй.) «Англия» деб атала бошланди. Шундай қилиб, IX асрнинг биринчи ярмида англо-сакс қиролликлари сиёсий ва ҳудудий жиҳатдан бирлашдилар. Англиянинг сиёсий - ҳудудий жиҳатдан бирлашиши мамлакатда маъмурий ўзгаришларга ҳам олиб келди, яъни графликлар пайдо бўлди. Англиянинг сиёсий - ҳудудий жиҳатдан бирлашувини фақатгина ўзаро ҳукмронлик учун урушларнинг натижаси деб тушунмаслик керак. Бу бирлашишнинг бир қанча бошқа омиллари ҳам бор эдики, улардан энг асосийлари қуйидагилардир: а) Йирик ер эгалигининг пайдо бўлиши ва деҳқонлар оммасининг асоратга солиниши жараёни билан боғлиқ ижтимоий қарама-қаршилик кучаяётган эди. Йирик ер эгалари, кўтарилиши мумкин бўлган деҳқонлар ҳаракатини синдиришда кучли қирол ҳокимиятига зарурат сеза бошладилар. Улар бундай ҳокимиятнинг ўрнатилишидан манфаатдор эдилар. б) Англияга қўшни бўлган давлатларнинг, биринчи навбатда данияликлар ва норвегияликларнинг ҳужум қилиш хавфи мамлакатни сиёсий-ҳудудий жиҳатдан бирлаштириб, унинг ҳарбий қудратини кучайтиришни заруриятга айлантирди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling