Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Каталония. IX-асрда Испан маркасини худудида франк хукмдорларини ноиблари – графлар томонидан бошқариладиган бир нечта графликлар вужудга келди.Уларни орасида энг кучлиси Барселона графлиги бўлиб, бу жойда юз йилликнинг сўнгги чорагида граф Вифрид Серсоч(Волосатўй) томонидан асос солинган сулола мустаҳкам ўрнашди. Франклар давлати тушкунликка учрагач, Испан маркаси Ғарбий-Франк қироллиги таркибида қолди. Унинг мустақиллиги секин-аста ўсиб борди, ва 987-йилда Францияда Каролинглар сулоласи ағдарилгач, Испан маркаси графлари Гуго Капетни қирол деб тан олишдан бош тортишди. Шу вақтдан бошлаб уларни француз тожига тобелиги номигагина сақланиб қолди, юридик жиҳатдан эса бу ҳолат 1259-йилга қадар давом этди. XI-асрда Испан маркасини Барселона графлиги атрофига сиёсий жипслашуви бўлиб ўтди, чунки Барселона вилоятни бошқа графликларини ҳам ўз атрофига бирин-кетин бўйсундирди. Келгусида бу ўлка Каталония деб номлана бошлади, бу сўз Кастилия сўзини топоними бўлиб, “қалъалар мамлакати” маъносини англатади.
Каталония, гарчи Ғарбий Испания давлатлари даражасида бўлмасада, Реконкистада иштирок этди. Кураш муваффақиятли давом этди. X-асрни ўрталарида каталония графликлари Кордова халифалигига ўзларини вассал сифатида бўйсунишларини тан олишди ва у билан интенсив савдо алоқалари олиб боришди. 985-йилда маврлар кутилмаганда Барселонага хужум қилишди ва уни вайрон қилишди, бироқ икки-уч ўн йиллик ўтгач ташаббус христианларни қўлига ўтди. XII-аср бошларига келиб чегара жанубга, Эбро дарёси томонга сурилди, айрим мусулмон хукмдорлари, шу қатори Сарагоса амири ҳам Барселона графларига ўлпон тўлашган. Янги ерларни колонизация(кўчиб келиб ўрнашиш) қилиш аллодчи деҳқонлар қатламини мунтазам тўлдирилиб туришига имкон берди, бу ҳолат айниқса Янги Каталония деб номланган Жанубий Каталолнияда бўлиб ўтиб, бу жойда деҳқонлар бир вақтни ўзида аскарлар вазифасини ҳам ўташган. IX-аср бошларида франклар босқини давомида шаклланган деҳқонларни аллод ер эгалиги, шунингдек, Эски Каталонияда ҳам сақланиб қолди. Бироқ аллод ер эгалиги, X-асрдан бошлаб яхши мустаҳкамланган қалъаларга таянган дунёвий ва черков сеньорларини даъволари объектига айланди. Ушбу худудни феодал вотчинаси архаик бўлган(чунки XI-аср бошларига қадар унда қуллар меҳнатидан фойдаланилган) ва унга Реконкистани таъсири нисбатан заиф бўлган. Христианлар Испаниясини ҳамма жойидан кўра ҳам Эски Каталонияда феодаллашув жараёни тез борган, феодалларга қарамлик эса деҳқонлар учун ўта оғир ҳолатларда кечди. Деҳқонларни бир вотчинадан бошқасига ўтиши ёки уларни янги ер майдонларига кўчиб ўтиши сезиларли даражада чекланди, мажбурий тўловлар Пиреней ярим оролини ғарбидагига қараганда катта миқдорда ундирилган ва анча оғир, шу қатори шахсни камситувчи характердаги хизматлар ҳам ўталган. XI-асрни ўрталарида деҳқонларни мажбуриятлари Каталониядаги феодал ҳуқуқни биринчи кодекси(Европада дастлабкиларидан бири) – “Барселона урф-одатлари” да қайд этилган. Бу тўпламда, феодаллар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган моддалар марказий ўринни эгаллаган. Улар, Каталониядаги ижтимоий-сиёсий тараққиёт Жанубий Франциядаги каби йўналишда ва шундай суръатда амалга оширилганидан гувоҳлик беради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling