Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Наварра ва Арагон. Илк ўрта асрларда Наварра ва Арагонни ижтимоий тузуми, Астуро-Леон қироллиги ва Каталониядагига қараганда анча архаик бўлган. Бу худуд римликлар томонидан жуда заиф ўзлаштирилган, шунингдек вестготлар ва франкларнинг таъсири ҳам юзаки бўлган. Кўриб чиқилаётган даврда бу жойда баск аҳолиси кўпчиликни ташкил қилиб, уларда романлашув жуда секинлик билан кечган. Феодал ер эгалиги асосан катта дарёларнинг водийларида ривожланган, тоғли худудларда эса эркин деҳқон жамоалари сақланиб қолган. Феодал иерархияси тузилмасини вужудга келиши ҳам кеч бошланган. Ушбу давлатларда XI-асрни ўрталаридан илгари феодал тузумни таркиб топмаганлигини таъкидлаш лозим.
X-XI асрлар арафасида, қирол Санчо Буюк хукмронлиги вақтида пойтахти Памплон бўлган Наварра кучли давлат бўлиб, ўзига Арагон ва Кастилияни бўйсундирган. 1035-йилда Санчо вафот этгач, уни давлати тушкунликка учради; ўзининг анча фаол қўшнилари томонидан араблар билан бўлган чегарадан суриб чиқарилган Наварра, аста-секин Реконкистада иштирок этишдан четга чиқди. Келгусида унинг тақдири Франциянинг тақдирига яқиндан боғланиб қолди. Аксинча, Арагон, XI-асрда мунтазам хужумкор сиёсат юритди, Эбро водийсидаги мусулмон амирликлари ҳисобига ўз мулкларини бирмунча кенгайтирди. Арагонни Барселона графлиги билан ташқи сиёсатдаги мақсадларини умумийлиги, уларни XII-асрда ягона давлатга бирлашишларини белгилаб берди. Адабиётлар: 1. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й. 2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980 г. 3. Гуревич. А.Я. Проблемы генезиса феодализма в Западной Европе. М,1970. 4. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент. 1979 й. 5. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001. 6. История средних веков. В 2-х томах. Том 1. М., 2005. 9 - Мавзу: Илк Ўрта асрларда Осиё ва Африка давлатлари. Режа: 1. Осиё ва Африка мамлакатларининг тарихий ривожланишида умумий ва ўзига хос хусусиятлар. Манбалар ва тарихшунослиги. 2. Минтақалараро муносабатлар. Сиёсий тузум. Ўтроқ ва кўчманчи жамоалар орасидаги муносабатлар. Феодал ер мулкчилигининг ва ерга эгалик қилишнинг шакллари. 3. Шаҳарлар ва уларнинг жамят ҳаётидаги ўрни, асосий синф(гуруҳ)ларнинг шаклланиши. Сиёсий тузумнинг хусусияти. Дин. Осиё ва Африка халқларининг жаҳон маданиятига қўшган хиссаси. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling