Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet103/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Всемирная история, Том-3. М. 1957.
3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1-2.М. 1988.
4. История народов Восточной и Центральной Азии. М. 1986.
5. Средневековый Восток. М. 1980.
6. Хрестоматия по истории средних веков. Том 1. М., 1965.
7. История Японии. М., 1988.
14 – Мавзу: Илк ўрта асрларда Жанубий – Шарқий Осиё
Режа:
1.V – XI асрларда Вет жамияти. Вет давлати мустақиллиги учун кураш.
2. X – XI асрларда Ветлар давлатида иқтисодий аҳвол ва сиёсий кураш, Вет маданияти.
3.VI – VIII асрларда Камбоджа. V – VII асрларда Ғарбий Индонезия.
4. VII – IX асрларда Шривиджай давлати. VIII - XI аср бошларида Матарам давлати. Илк ўрта асрларда Индонезия маданияти.
Таянч тушунчалар: дельта; Аннам; сюзеренитет; Тхиен; Анак; париграх; пуня; Ченла; кьном; анак; рака; рату; вануа;
V-VI асрларда Въетнам жамияти
Илк ўрта асрларда Въетнам давлати хозирги Шимолий ва Марказий қисмини эгаллаб, шимолда Хитой, Шимолий-Ғарбда Тай давлати, ғарбда – турли тоғлик қабилалар, жанубий-ғарб ва жанубда -кхмерларнинг Камбуждежа империяси ва Тьямпа давлати билан ҳозирги Марказий Вьетнам худудларида чегарадош бўлган. Қизил Дарё дельтаси(дарёнинг тармоқланган худуди) асосий аграр яъни қишлоқ хўжалик райони бўлган.
Вьетнамликлар азалдан деҳқончилик билан шуғулланган халқ бўлиб, улар - шоли, бошоқли экинлар, сабзовот етиштиришган, буйвол(хўкизнинг бир тури)ва хўкиз боқилган, ипакчилик ва ипак матолар ишлаб чиқариш билан машғул бўлганлар. Ҳам ички, ҳам ташқи бозор учун балиқ етиштирилган ва марварид қазиб чиқарилган. Турли зираворлар, доривор ўсимликлар, камёб қушлар патлари Хитойда жуда қадрланган. Шимолий Вьетнам тоғларида мис, темир, руҳ, қалай, қўрғошин, олтин қазиб олинган. Фил суяги, каркидон(носорог) шохи катта фойда келтирган. Похолдан тўқилган буюмлар Узоқ Шарқда машҳур бўлган. Вьетнамликлар шунингдек, Хиндистон, Хитой ва хатто Ўртаер денгизи мамлакатлари билан савдо алоқалари олиб боришган.
VIII – IX асрларда мамлакат иқтисодиёти янада ривожланди. Дарёларнинг водийларида ва денгиз соҳилларида янги шаҳарлар қад кўтарди. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши, айниқса металлга ишлов бериш ва сопол ишлаб чиқариш юксак даражага етди. Зарур металл буюмлар ишлаб чиқарилган. Вьет архитекторлари йирик кўпқаватли бинолар ва истеҳкомлар қилишган, шаҳарлар марказида режа асосида ғиштли ва ғишт(тош)дан-ёғочдан бинолар барпо этилган.
Қадимги вьет жамияти деҳқон – шоликорларни кичик қишлоқ жамоаларининг аъзоларидан, йирик ер эгаларидан ва хизматчи – мансабдорлар қатламидан иборат бўлган. “Шимолга қарамлик” – вьетлар мамлакатида хитой императорларининг хукмронлиги даврида( милоддан илгариги I аср - милодий IX асрнинг охирларида) вьетларнинг хукмрон табақалари ўз қонунлари билан яшаганлар, чунки мамлакатни хитой вилоятларидан узоқлиги ва хитойликларни мамлакатда оз сонли эканлиги туфайли уларнинг вьетларга маданий таъсири кучли бўлмаган. VI – IX асрлар мобайнида вьетлар мамлакатида илк феодал муносабатлар шаклланди. Мазкур юз йилликлар давомида хитойлик губернаторларнинг назорати аста - секин заифлашиб борди, вьетлик ер эгалари бўлган зодагонлар кучайди, бирин – кетин жойларда маъмурий хокимиятни қўлга ола бошладилар. Мустақилликни қайта тиклаш даврларида ҳам мамлакатдаги сиёсий ҳокимият уларга тегишли бўлган. 905 йилдан кейин ушбу ижтимоий гуруҳ хокимият тепасига келди. Бу вақтга келиб ерларнинг анча қисми уларнинг қўлида бўлган. 905 йилдан сўнг эса олий хитой амалдорларининг ерларини катта қисми мана шу қатлам вакилларига тегди. Вьет зодагонларининг мулклари, оброк(маҳсулот ёки пул шаклида ундириладиган тўлов) тўловчи эркин деҳқонлардан иборат жамоа(са)лардан ташкил топган. Шахсан қарам деҳқонларни сони бир неча минг кишига етган. Ўзлаштириладиган гуручни миқдори шунчалик кўп бўлганки, айрим ер эгаларидан юздан ортиқ гуруч омборларига эга бўлишни талаб этган. Йирик ер эгаларининг ижтимоий ташкилотини асосини ташкил этган зодагонлар - уруғ бошлиқлари (хо) дан келиб чиққан. Зодагонлар сафига коҳинлар ҳам кирган. Буларнинг озчилик қисмини хитой маъмурияти амалдорларининг авлодлари ташкил этган. Бу зодагонларнинг кўпчилиги ўз дружиналарига эга бўлишган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling