Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Вьетнам давлати мустақиллиги учун кураш


Download 0.98 Mb.
bet104/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вьетнам давлати мустақиллиги учун кураш
VI аср бошларида Вьетнам Хитойга тобе эди. Хитойнинг ўз хокимиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракати очиқдан-очиқ курашга туртки берди.
541 йилги умумхалқ қўзғолони оқибатида мамлакат мустақиллиги эълон қилинди. Қўзғолон йўлбошчиси, йирик амалдор Ли Бон император деб эълон қилинди. У Илк Ли (Ранних Ли) сулоласига асос солди (541-603 йй). Вьетнам халқининг барча табақалари иштирок этган бу уруш жуда узоқ давом этди. Шимолда Хитойга, жанубда Тьямпа давлатига қарши кураш олиб борилди.
Ташқи сиёсий вазиятни мустаҳкамлагач, Ли Бон мамлакатни ички аҳволини тартибга солиш билан машғул бўлди. 544 йилда бу давлат «Вансуан империяси» – «Ўн минг баҳор империяси», деб номланди. Давлат аппаратига Ли Бон сафдошлари киритилди. Маъмурий бошқарувга асосан маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган. Ли Бон ҳашаматли сарой қурдирди. Буддавийлик дини муҳим ўрин эгаллади. 545 йилда вьетлар билан хитойликлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, мағлуб бўлган Ли Бон лаос қабилаларидан ёрдам олиш умидида кичик бир отряд билан шимолий-ғарбга чекинди. У 546 йили мамлакат марказида жанг бошлашга уриниб кўрди, лекин мағлуб бўлиб, тоққа чекинди. 546-547 йилларда хитойликларга қарши лашкарбоши Чиеу Куанг Фук ҳаракат қилиб, 548 йили Ли Бон ўлимидан сўнг амалда хукмдорга айланган. 551 йили мағлуб бўлган Хитой армияси Вьетнамни тарк этади. Хитой билан уруш тугагач, мамлакатда император ва армия қўмондони ўртасида бошланган ички уруш, 559 йилда мамлакатни вақтинчалик иккига бўлинишига олиб келди. Ғарбда Озюйен шаҳрини пойтахт қилиб олган Чиеу Куанг Фук, шарқда эса қирол оиласи вакили Ли Фат Тў ҳукмронлик қилганлар. Ли Фат Тў расман бутун мамлакат императори ҳисобланарди, Ли уруғи аъзолари давлатда асосий мансабларни эгаллаганлар. 602 йили Хитой феодаллари Вьетнамга қарши яна уруш бошлаб, жанубга катта армия жўнатганлар. Вьетнам қўшинлари 603 йилда яна тор – мор этилди, Вьетнам(Вансуан) Хитойдаги Суй империясининг вассалига айланди (сюзеренитет). Ли фат Тў асир сифатида Хитойга олиб кетилгач Илк Ли сулоласи тугатилди. Вьетнамда Хитой маъмурий тизими тикланди. 622 йилдан Вьетнам Хитой манбаларида «Аннам» (аниқроғи «Аньнань» «Бўйсундирилган жануб») деб атала бошлаган. Муҳим стратегик пунктларда Хитой гарнизонлари турарди. Лекин жойларда амалда мамлакатни вьетнамликлар бошқарганлар. IX аср ўрталарида Вьетнамнинг шимолига Нанчьжаодан тай қабилалари кўчиб келган. Хитой ҳокимияти бунга қаршилик қилди, 865 йили хитой армияси кўчиб келганларни қириб ташлади. Бу ғалаба Тан империясига Вьетнамда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиш имконини берди. Хитой вакили Гао Бянь маъмурий аппаратни тартибга солиш мақсади баъзи тадбирларни амалга оширган. Солиқ қисқартирилган, солиқнинг ягона тизими ишлаб чиқилган. Хитой армияси марказда эмас, чегара районларида ўрнашган. Пойтахт Латхань мустаҳкамланган. Маъмурият ва гарнизон жойлашган қалъа (цитадель) 2 қаватли девор билан ўраб олинган, аҳоли ундан ташқарида яшаган. Йўллар қурилган, дарё ва каналлар тозаланган. Гао Бянь фаолияти хитой-вьетнам муносабатларидаги зиддиятни юмшата олмаган. Вьетнамнинг мустақиллик учун кураши тўхтамаган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling