Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet111/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Маданиятнинг равнақ топиши. Гупта давлати давридаги маданият аввало, классик монументал арxитектуранинг ривожланиши билан тавсифланади, бу даврда жуда кўп ибодатхона ва саройлар қурилган эди. Гупта даврида қурилган биноларнинг кўпи кейинчалик хорижий истилочиларнинг Хиндистонга қилган ҳужумлари натижасида вайрон қилиб ташланган эди. Лекин ҳар холда ўша даврдан сақланиб қолган баъзи бир биноларга қараб, уларнинг жуда можирлик билан қурилганлиги тўғрисида тасаввур хосил қилиш мумкин. Масалан, бахайбат яхлит тошларнинг ичини тор қилиб ўйиб ишланган Эллара ва Ажанта ибодатхоналари ўшандай қурилишлар жумласидандир. Ибодатхоналар ичида қадимий хинд ва будда афсоналаридан олиб ишланган хайкаллар бенихоя кўп бўлиб, буларда кишиларнинг фигуралари ифода этилган. Бу фигуралар ўзининг гўзаллиги ва улуғворлиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Ибодатхона деворлари хилма-хил суратлар билан безатилган. Гупта давридаги рассомлар ва усталар металлга пардоз беришда юксак санъат чўққиларини эгалладилар. Бизнинг эрамиздан аввалги IV асрнинг охири на V асрнинг бошларида қуйма темирдан ишланган устун ҳозирга қадар Деҳлида сақланиб келмоқда, у қарийб бир ярим минг йил давомида очиқликда жазирама қуёш на ёмғирлар остида қолиб келишига қарамай, уни ҳатто занг ҳам босган эмас.
Гупта даврида xинд фани катта муваффақиятларга эришди. Бир қанча ҳинд мунажжим (астроном)ининг номи Ҳиндистондагина эмас, унинг ташқарисидаям машҳур эди. Булар орасида V—VI асрларда яшаган, грек фани на астрономияси билан таниш бўлган Арьябхата, Вараҳамихира ва Брахмагупта айниқса ажралиб туради. Ҳиндистонда бу даврда тиббиёт, айниқса ўт- гиёҳлар билан даволаш жуда ривож топган эди.
Адабиёт, поэзия ва драма соҳасида Гупта даври ўзидан кейинги кўпгина авлодлар учун тақлид бўлиб хизмат қиладиган жуда юксак намуналарини қолдирди. IV аср охири ва V асрниигг биринчи ярмида ўтган гениал ҳинд шоири Калидасанинг асарлари айниқса катта аҳамиятга эга бўлди. Калидаса каҳрамонлик темаларида бир нечта достон ҳамда мифологий ва тарихий темаларда кўп драмалар ёзди. «Олқишланган Шакунтала» драмаси айниқса катта донг қозонди, бу асарда ниҳоятда назокатли ва шу билан бир вақтда ўз йўлида учраган жуда оғир машаққатли тўсиқларни енга олган жўшқин жасоратли оддий ҳинд аёлининг ажойиб образи берилган. Бу аcар Ғарбий Европага 1789 йилда маълум бўлиши биланоққадимий ҳинд адабиётига жуда катта қизиқиш уйғотди. Калидаса ўз каҳрамонларини қисман классик китоб тилида — санскритда, қисман турли маҳаллий лаҳжаларда гапиртиради, бу эcа ўша даврдаги Хиндистон аҳолисинииг этник жиҳатдан хилма-хил бўлганини кўрсатади. Калидасанинг асарлари ҳозирги вақтда дунёдаги асосий тилларнинг ҳаммасига таржима қилинган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling