Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI асрнинг оҳири VII асрнинг бошларида Сосонийлар давлатининг тушкунликкa учраши.
Хисрав I нинг ташқи сиёсати. Хисрав I подшолик қилган бутун давр қўшни халқларга қарши уруш олиб бориш билан ўтди, деса бўлади. У айниқса Византияга қарши қаттиқ урушлар олиб борди.
Хисрав ўз подшолик даврининг бошларида Юстиниан билан «абадий тинчлик» тўғрисида ахднома тузган эди (532). Лекин Византиянинг кучайиб кетишидан қўрқиб, у орадан кўп вақт ўтмай, бу ахдномани бузди. 540 йилда у, Сурияга қаттиқҳужум қилди ва Антиохияни босиб олиб, уни батамом ёндириб юборди ва талонга солди. Антиохиянинг аҳолисини асир қилиб олиб кетиб, Ктесифон атрофига («Хисрав Антиохияси»га) жойлаштирди. Булар грек-сурияликлардаги xap турли хунарларнинг Форс давлатига киришига кўп ёрдам берди. Сўнгра уруш Месопотамия билан Закавказьеда дaвом этди. У тўхтаб-тўхтаб 562 йилгача чўзилди. Ниҳоят, иккала томон холдан кетиб, 50 йиллик сулх тузилди, иккала томон ҳам умумaн ўзининг илгариги чегараларини сақлаб қолди. Бироқ 570 йилда Хисрав Яманни (жанубий Арабистонни) босиб oлди. Бу нарса Форс давлати билан Византия ўртасида яна уруш чиқишига сaбаб бўлди; бу уруш 20 йил давом этиб, Хисрав ўлгандан кейин унинг ўғли замонида тугади. Шарқда Хисрав I турк-кўчманчи қабилалари билан уруш олиб борди, бу қабилалар Марказий Осиё территориясида, Амударё билан Сирдарё ўртасидаги районда яшар эдилар. VI асрнинг оҳири VII асрнинг бошларида Сосонийлар давлатининг тушкунликкa учраши. Xисpaв I ўлгандан кeйин Сосонийлар ҳокимияти тушкунликка юз тута бошлади. Феодаллашаётган зодагонлар марказгa яхши итoaт этмади. Вилоятларнинг кaттa-кaттa хокимлари Сосонийларга қарши узлуксиз қўзғолон кўтариб турди. Феодалларнииг шаханшохга қарши қаратилган энг катта қўзғолонларидан бири 590 йилда кўтарилган Бахром Чубин қўзғолони бўлди. Бу қўзғолон Сосонийларни ағдаришига сал қолди. Шох Хисрав I (510-628) Византия императоридан ёрдам сўрашгa мажбур бўлди ва Византия қўшинининг ёрдами билангина-тахтини тиклаб олди.591 йилда Форс давлати билан Византия ўртасида сулх тузилди, бу сулҳга биноан Закавказьедаги чегара полосаси Византияга ўтди. VI асрнинг охири — VII асрнинг бoшлaридa эрон халқ оммасининг аҳволи жуда ёмонлашиб кетди. Феодаллар зулми ва оғир солиқлар эрон деҳқонларини бутунлай хонавайрон қилди, улар энди ҳарбий хизматни ҳам тузукроқ адо этолмайдиган бўлиб қолди. Сосонийлар ва уларни қуршаб турган феодаллар ички зиддиятларни ташқи урушлар йўли билан хал қилишга уринди. 560-йилда Византия билан яна уруш бошланди. Византиянинг ўз ичидаги инқироздан фойдаланиб туриб, Хисрав II дастлабки вақттда жиддий муваффақиятларга эришди. У Кичик Осиёга бостириб кирди ва Мармар денгизининг Осиё қирғоғида ва Константинополнинг рўпарасидаги Халкидон шаҳрига яқинлашиб борди, лекин кейин чекинишга мажбур бўлди. 613— 620 йилларда Хисрав II Сурияни, Фаластин ва Мисрни забт этди. Бироқ 623 йилдан бошлаб Византия императори Ираклийнинг ўзи ҳужумга ўтди. 628-йилда византияликлар Ктесифонга яқинлашиб келиб, Сосонийлар пойтахтини босиб олиш хавфини тўғдирди. Мамлакатда шохдан норозилик кучая бошлади. Бундан фойдаланиб, зодагонлар Хисрав II га қарши фитна уюштирдилар. Зодагонлар томонидан шоҳқилиб кўтарилган Кафод II (Хисрав II нинг ўғли) отасига қарши уpуш очиб, oтасини асир олди вa уни қатл қилишни буюрди. Византия билан сулх тузилди, бу сулхга мувофиқ византияликлар қўлдан кетган ҳамма ерларини қайтариб олди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling