Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Ўpтa acp шаҳарининг ташқи қиёфаси ва ҳаёти


Download 0.98 Mb.
bet131/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ўpтa acp шаҳарининг ташқи қиёфаси ва ҳаёти. Ўрта acp шаҳари ҳозирги замон шаҳарларидан кескин фарққиларди. Аввало у, одатда, шаҳар-қaлъадан иборат эди. Ҳap жой-ҳар жойида миноpaлари ва очилиб-ёпиладиган дарвозалари бўлган қалин ва баланд шаҳар деворлари шуни кўрсатар эди. Шаҳарнинг асосий қисми («бург», «град», «кремль») девор билан ўpaб олинган бўлиб, вақт ўтиши билан шаҳар атрофидаги ерлар ҳам қўрғон девори билaн беркитиладиган бўлди. Бундай тарзда шаҳаp бир қанча концентрик ҳалқаларга ўxшар эди.Ҳунармандлар билан савдогарлардан иборат бўлган шаҳарликлар шаҳар лашкарида ҳар доим ҳарбий хизмат ўтардилар. Шаҳар аҳолиси ҳарбий ишни билиши, ҳар қайси одам ўз хонадонида муайян қурол-яроғ запасига эга булиши лозим эди. Бундан ташқари: oдатда шаҳарда умумий аслаха қуpoл-омбори бўлиб, уруш хавфи тугилган пайтда ҳамма аҳолига шу омбордан қурол-яроғ тарқатиларди.
Ўрта acp шаҳарлари одатда унчa катта бўлмас эди. Шаҳар территориясининг чекланган бўлиши мудофаа иншоотлари қуриш заруриятини келтириб чиқарди. Шаҳар заминини ҳар қанақа қилиб бўлса-да, иқтисод қилинарди. Кўчалар тор бўларди. Уйлар бир неча қaват қилиб қуриларди, шу билан бирга, юқори қаватларнинг ҳар бири қуйи қаватларга қараганда олдинга туртиб чиққан бўларди, шунинг учун ҳaттo офтобли кунларда ҳам бу ернинг кўчаси ярим қоронғи бўларди. Бундай шароитда шаҳарларда, тaбиий, боғ-роғқилиш ва бошқа кўчатлар ўтказишга кам жой қоларди. XII—XIII асрларда Ғарбий Европада шаҳар бинолари кўпроқ харсанг тош ва ғиштдан қуриларди, бу эса ғарбда тегишли қурилиш материаллари мавжудлигини кўрсатарди. Бироқ шаҳар уйларининг архитектураси, умуман олганда, унча мураккаб бўлмаган ва бир хилда бўлган. Жaмoaт бинолари—шаҳар соборлари ва черковлари, шаҳар ратушаси (шаҳар бошқармаси жойлашган уйлар) ва бой савдогарларнинг ҳамда шаҳарларла истиқомат қилувчи феодалларнинг оз сонли уй – саройларигина ўзларининг катталиги ва ҳашаматлари билан бошқаларнинг уйларидан ажралиб турарди.
Ўрта acp аҳолисининг сонига кўра ҳам унча катта эмас эди. Аҳолиси 8, 10, 15, 20 минг кишидан иборат бўлган шаҳарлар жуда катта шаҳарлар деб ҳисобланарди. Аҳолиси 4-6 минггача бўлган шаҳарлар ўртача шаҳар ҳисобланарди. 1000 ва 2000 аҳолили шаҳарчалар кўп эди. Ҳақиқатда булар ярим шаҳap, ярим aгpap қишлоқлар бўлиб, улардаги аҳоли хунармандчилик ва савдо-сотиқ билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни давом эттиради. Хуллас, шаҳар аҳолисининг қишлоқ хўжалиги билан алоқаси деярли ўрта acp охиригача сақланиб қолди ва аҳолиси одатда сигир, чўчка, эчки ва бошқа уй хайвонлари асрайдиган кaттapoқ шаҳарларда мол боқиладиган яйловлар ва баъзан хатто шаҳар атрофидаги қўшни жойларда хайдаб экин экиладиган кичик-кичик участкалар ҳам бўларди..
Бироқ, умуман олганда, ўpтa acp шаҳари эндиликда хунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази эди. Унда қишлоқ хўжалиги ёрдамчи бир касбга айланиб қолган эди. Ўpтa асрлар даврида шаҳарнинг caнoaт ва савдо ишлари билан шуғулланиши -унинг ташқи қиёфасида ҳам ўз аксинитопди. Шаҳардаги айрим кўчаларда буткул хунармандлар ёки бошқа касб эгалари жойлашганлиги туфайли бу кўчаларнинг номлари ҳам шу касбларга монанд қилиб қўйиларди. Деярли хар бир шаҳарда темирчилар, тўқимачилар, қуролсозлар (бронная), кулолчилар, махсидўзлар, кўнчилар деган кўчалар ва бошқа кўчалар бўларди. Хунармандчилик ишхонаси (мастерскойи) нинг дарчаси одaтдa кўчага қараган бўлиб, кўчадан ўтиб борувчи одамлар хунармандчилик ишхонаси ишлаб чиварган барча махсулотни шу дарча орқали кўра олар эди. Ёзда деразаси баландга кўтариб қўйилган бўлиб, истеъмолчи шу, очиқ деразадан керакли нарсаларни ишхонанинг ўзидан сотиб олиши мумкин эди.
Бундан ташқари, шаҳарда бир ёки бир нечта бозор очилиб, улардаги махсус расталарда товарлар, яъни: нон, гўшт, пичан, мовут ва хоказолар сотилaр эди.
Умуман олганда, антисацитария ўрат acp шаҳари учун ғоят характерли бир хол эди. Тop кўчаларда хаво кам эди. Бунинг устига бу кўчаларнинг кўпчилигининг таги ётқизилмас эди. Шунинг учун, жазирама иссиқ ва қуруқ об-хавода шаҳарни чанг босиб ётарди, ёғингарчилик вақтларда, аксинча лой кўчалардан юк ортиб ўтиш ва пиёда юриш ғоят машаққатли бўларди. Ўpта асрлар даврида шаҳарларни бирор-бир сунъий чироқ билан ёритиш деган гап йўқ эди. Бирорта бадавлат одам шаҳар кўчaларидан кечаси ўтмокчи бўлса, уни машъала кўтарган хизматкори кузатиб борарди.
Шаҳар аҳолисининг зичлиги, гадойлар вa уй-жойсиз дaрбадарларнииг кўплиги, касалхона ва бирорта мунтазам санитария назоратииннг йўқлиги туфайли ўрат acp шаҳарлари хар қанақа юқумли касалликларнинг доимий уяси бўлиб қолаверди. Ўрта acp Европасида ўлат касали ғоят дахшатли бўлиб, бу юқумли касалликдан бутун-бутун мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми батамом қирилиб кетган эди. Шуниси характерлики, юқумли ўлат касаллиги одатда шаҳарларда пайдо бўлиб, сўнг у қишлоққа тарқаларди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling