Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet132/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Шаҳар патрициати. Дастлабки пайтларда шаҳарлардаги хокимият одaтдa энг бой шаxарликлap: савдогарлар, судхўрлар, шаҳарли ер эгaлари ва уй эгаларининг қўлида бўлар эди.Бу тоифа — патpициaт деб аталарди. Шундай қилиб, феодалларга қарши олиб борилган халқҳаракатларидан патрициат ўз манфаатлари учун фойдаланди. XIII асрда Ғарбий Европанинг бир қанча мамлaкaтларида, айниқса Италия ва Германияда цехлар патрициатга қарши курашган эдилар. Цехларнинг маҳаллий патрициатга қарши олиб борган бу курашини тариxчилар баъзан «цех революциялари» деб юритардилар.
Цехлap ҳаракатининг натижаси шу бўлдики, патрициат шахардаги ўз хокимиятнинг энг нуфузли цехлар билан (амалда бу цехлариииг бадавлат юқори табақаси билан) бўлишишга мажбур бўлди. Ташқи савдо-сотиқ кучли ривожлaнган шаҳарларда патрициат ҳатто бу мaсалада ҳеч кимга йўл бермай, ҳокимиятни ёлғиз ўз қўлида сақлаб қолди. Масалан, Италиянинг Генуя ва Венеция сингари шaxap патрициат-республикаларида, Германиянинг Гамбург, Любек ва бошқа шулаp каби энг йирик Ганза шаҳарларида aнa шундай бўлган эди.
Цехлaр ва уларнинг уюштирилиши. Ўpтa асрларда цех ҳунармандчилиги саноат ишлаб чиқаришининг асосий формаси ҳисобланар эди. Цехлар шу шаҳардаги муайян бир касб эгаларининг бирлашмасидан иборат бўлиб, аввало улар товарлар ишлаб чиқаришда уларни маҳаллий бозорга чиқариб сoтишда моноол аҳолни сақлаб қолишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйгаи эдилар. XI acp охири—XII acp бошларидaги манбаларда дастлабки цех ташкилотлари бўлганлиги эслатиб ўтилади. Цехларнинг кўпчилиги XII асрнинг иккинчи ярмида, XIII асрда ва ҳаттоки XIV acp бошларида вужудга келган. Бирор-бир шаҳардаги цехлар сони биринчи вақтларда унча кўп бўлмаган. Вақт ўтиши билан цехлар майдалашиб, уларнинг сони йирик шаҳарларда ўнлаб ва хатто юзлаб ҳисобланган. Чунончи, XIV асрнинг ўрталарида Парижда З50 та цех, Лондонда — 60 та, Кёльнда 50 та ва ҳоказо цехлар бўлган. Ҳap бир цех ишлаб чиқаришнинг бирорта тармоғини ўзига монополия қилиб олган. Масалан, тўқимачилиқ саноатида ип йигириш, тўқиш, бўёқчилик, жун титиш, жун саваш ва ҳоказо цexлари бўлган. Темирчилар цехи вақти билан қуролсозлар, козончилар (дегрезлар), аррачилар ва ҳокозо—цеxларга бўлиниб кетди.
Шундай қилиб, цехлар ўрта acp ишлаб чиқаришидаги мехнат тақсимотининг ўзига xoc бир кўриниши эди. Янги ҳунармандчилик касбининг майдонга келиши янги хунармандчилик цехини келтириб чиқарди. Уста—цехнинг асосий сиймоси эди. У ўз xуcусий ишхоансига ва иш қуролларига эга бўлган, бир ёки бир нечта шогирдлари бўлган майда ишлаб чиқарувчи эди. Уста, xалфа, шогирд ўзига xoc цех иерархияси (кўпи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга бўйсуниш тартиби.) эди. Уcтa бўлмоқ учун, тахминан, иккита биринчи (қуйи) босқичин бoсиб ўтиши лозим эди. Цехларда ишлаб чиқаришнинг батафсил ишланган тартиби (регламентацияси) бўларди. У ёки бу цех усталари томонидан сайлаб қўйиладиган оқсoқоллар ва нозирлар айрим усталарнинг ишлаб чиқаришда ҳам, ўзлари ишлаб чиқарган буюмларни бозорга чиқариб сотишда ҳам маълум қоидаларга риоя қилишларини назорат қилиб турардилар. Цех аъзоларига паст сифатли буюм ишлаб чиқариш, ҳом ашёдан кўп запас қолдириш, умум ишлатадиган меҳнат қуролларидан ташқари бирорта бошка қурол ишлатиш, товарларни олиб-сотарларга (чайқовчиларга) сотиш, белгилаб қўйилгандан ортиқча халфа ва шогирдлар ишлатиш ман этилганди. Цех ишнинг бир вақтда бошланиб, бир вақтда тамом бўлишини кузатиб борарди. Бу барча тадбирларни амалга оширишдан муддао цех аъзолари ўртасида тенгликни сақлашга, ўзаро рақобат (конкуренция) бўлишига йўл қўймаслик, шунунгдек, бозорга цех аъзоси бўлмаган бегона кишиларни киритмaслик эди.
Цехлар кали кучсиз бўлган шаҳар ҳунармандчилигини ташқи конкуренциядан (крепостнойларнинг ер-мулк ёнидаги ҳунармандчилигининг, шунингдек, қишлоқлардаги эркин ҳунap эгаларининг ва бошқаларнинг конкуренциясидан) сақлаб, ўзлари яшай бошлаган дастлабки даврда ижобий роль ўйнади. Бу цехлар техника тажрибасини сақлаб қолиб, ишлаб чиқаришнинг ўзига ҳос мактаби бўлди. Цехлар қўшни феодалларга ва маҳаллий патрициатларга қарши курашда шаҳарликларни жипслаштириб, сиёсий ташкилотлар сифатида катта aҳамиятгa эга бўлди.
Бироқ, тахминан XIV асрнинг ярмидан.эътиборан Ғарбнинг энг асосий мамлакатларида — Францияда, Англияда, Германияда, Италияда — цех тузуми аста-секии емирила бошлади. Ишлаб чиқаришнииг усиб бориши ва бозорнинг кенгайиши муносабати билан хунармандлар ўртасидаги тенглик йўқолди. Айрим цехлар ўртасидаги тенглик ҳам йўқ бўлди. Камбағал («кичик») цехлар бойроқ («катта») цехларга қарам бўлиб қолди. Бутун-бутун цехлар кўпинча товарларни узоқ жойлардаги бозорлаpга олиб бориб пулловчи судхўрнинг таъсири остига тушиб қолар эди. Баъзан xoм ашё (жун, зиғир ва ҳ. к.) эгаси бўлган савдогар цехда ҳоклаганча тартиб ўрнатиб, цехни қандайдир коллектив ишчига айлантирардики, булар ўша савдогарга қарам бўлиб қолар эди.
Шу билан бирга халфаларнинг аҳволи кескин ўзгарди. Aгap илк даврда халфа орадан бир қaнчa вақт ўтгандан кейин уста бўлишни умид қилса (гарчи бу вақтда ҳам уста бўлиш амалда ҳамиша мумкин бўлавермаса ҳам), лекин кейинги даврда унинг уста бўлиши мутлақо мумкин бўлмай қолди. Усталик унвони, одатда, наслдан-наслга мepoc бўлиб ўтадиган бўлди. Устанинг ўғли ёки куёви уста бўлиши мумкин эди-ку, лекин ёт шаxc ҳеч қачон уста бўла олмасди. Халфалар оддий ёлланма ишчиларга ёки ўша вақтнинг таъбирича, «абадий халфалар»га айланиб қоларди. Айни замонда цех техника жиҳатдан такомиллашган қурол-асбобларни киритишни ман этганлиги ва барча хунармандлардан ишлаб чиқаришнинг анъанавий, эскирган усул ва қуролларига риоя қилишни талаб этганлиги туфайли, у эндиликда техника тараққиётига тўсқин бўлиб қолди.
Ўз манфаатларини ҳимоя қилган халфалар цех усталарига қарши ижтимоий кураш олиб бордилар. Халфалар ўзларининг «биродарлик» ва «ҳамкорлик» деган алохида ташкилотларини тузиб, қисман бир-бирларига иқтисодий ёрдам беришни, қисман хўжайинларига қарши кураш уюштиришни мақсад қилиб қўйдилар. «Биродарлик» ташкилотлари иш ташлаш ва бойкот қилиш усулларини, баъзан эса курашнинг зўравонлик шаклларини ҳам қўллардилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling