Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet128/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Халқаро савдонинг ривожланиши. XI aсpга келиб шаҳарлар фақат қўшни қишлоклар билангина савдо-сотиққилмай, балки уларнииг кўплари анча кенг савдо-сотиқ, алоқалари ҳам боғладилар. Бу шахарлар бир-бировлари билан зўp бериб алоқа қилишларидан ташқари, Византия ва Араб Шарқининг айрим савдо марказлари билан ҳам савдо-сотиқ алоқалари боғладилар. Ўpтa денгиз бўйида катта савдо-сотиқ ишлари олиб борган шахарлар орасида айниқса Италиянинг Генуя, Амальфи, Пива, Beнедия сингаpи шаҳарлари алоҳида ажралиб турарди. Венеция билан Генуя аввалроқ катта савдо расти қурдилар. Бу шаҳарлapнииг аҳолиси тез ўcиб борди. Бу шаҳapлаpда бой савдогарларнинг юкори табақаси майдонга келиб, у ҳокимиятни ўз қўлига киритиб олди. Шарқ билан савдо-сотиққилишда жанубий Франция шаҳарлари: Марсель, Арль, Нарбонна ҳам қатнашдилар. Каталония маркази Барселона шаҳари Ўpтa денгиз бўйи савдосида фаол рол ўйнади.
Ўpтa денгиз бўйи районидан ташқари, XI асрда Европа савдосининг иккинчи бир райони — Шимолий денгиз бўйида маркази Нидерландия бўлган мамлакат ҳам ажралиб чиқди. Агар итальян, жанубий француз ва Каталония савдогарлари cавдо- сотиқда асосан воситачилик ролини ўйнаган бўлсалар (итальян, француз ва испан савдогарлари Шарқдан келган товарларни сотиб олиб, сўнгра уларни Европа мамлакатларига олиб бориб пуллардилар), Нидерландия, шимолий француз вa Рейн бўйидаги Немис савдогарлари, шунингдек, Шимолий Италия шаҳарлари кенг халқаро савдо-сотиқ олиб бориш учун хунармандчилик махсулоти ишлаб чиқарадиган maxсус базаларига эга эдилар. Hидерландияда ва Германияда — Гент, Брюгге, Ипр, Аррас, Брюссель, Кёльн шаҳарлари, Италияда — Милан ва Флоренция шаҳарлари бу масалада етакчилик ролини ўйнадилар. Аммо Шимолий денгиз ва Балтика денгизи бўйидаги шаҳарларга нисбатан Ўpтa денгиз бўйи шаҳарлари бу илк даврда, яъни X—XI ва ҳаттоки XII асрлаpда савдо-сотиқ ишларида хукмрон вазиятни эгаллаган эдилар. Шарқдан келадиган маxсулотлар қимматбаxо товарлар бўлиб, уларнинг бир қисмини юқори сифатли буюм сифатида Яқин Шарқ мамлакатлари етказиб турарди ва у махалда Ғарбий Европа бу буюмларни ишлаб чиқара билмасди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling