Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet135/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Салиб юришларининг таърифи. Салиб юришлари деганда Европа феодалларининг XI acp охиридан то XIII acp охиригача узоя ватқ давомида Яқин Шарқда — Сурияда, Фаластинда, Мисрда, Болқон ярим оролида, Кипр оролида ва бошқа жойлардa oлиб борган ҳарбий-колонизация экспедициялари кўзда тутилган.
Ташқи жиқатдан бу экспедициялар диний руҳдаги экспедициялар эди, чунки католик черкови бу курашни — «бутнинг — ярим ойга» қарши, христианликнинг — исломга қарши курашидир, деб эълон қилган эди; юришлардан муддаo Фаластинни «кофирлар» дан халос қилиш ва христианлар эътиқодича, Қуддусдaги «Исо пайғамбар қабри» ни христианларга қайтариб олиб беришдир деб, расмий эълон этилди. Хақиқатда эса, бу босқинчилик юришларидан иборат бўлиб, уларда европалик баронлар ва рицарлар ҳеч тап тортмай, Шарқнинг шаҳарларини талаадилар, бутун-бутун князлик (беклик) ва қиролликларни
бocиболдилар, ўзлари учун феодал рентасинииг янги солиқ тўловчилapини қўлга киритдилар. Аммо салиб юришлаpида феодаллардан ташқари, жамиятнинг бошқа гуруҳлари, жумладан деҳқонлар ҳам қатнашдилар. Бу ҳол салиб юришларига энди ялпи, оммавий тус берди. Замондoшларга бутун Европа ҳаракатга келгандай, халқларнинг қандайдир янги буюк Хижрати юз бергандай бўлиб кўринди.
Салиб юришларининг сабаблари ва уларнинг қатнашчилари. Салиб юришларининг сабабларини қисман XI асрнинг иккинчи ярмида Яқин Шарқда юз берган ўзгаришлардан, қисман феодал Ғарбий Европанинг ўзидаги умумий иқтисодий тараққиёт вa кескин ижтимоий зиддиятлардан қидирмок керак.
XI асрда Шарқда Европа феодалларининг ҳужум қилиши учун жуда қулай бир вазият мaйдонгa келган эди. Бир вақтлар қудратли деб ҳисобланган Бағдод халифалиги 1055 йилга келиб батамом тарқалди. Бошқа йирик давлат — Комнинлар замонидаги Византия ҳам оғир кунларни бошидан кечирмоқда эди.. Болқон ярим оролига бостириб кирган печенеглар Византия империясига шимол томондан ҳужум бошлаган эдилар. Сицилия норманнлари ғарбдан Византияга xabф солмоқда эдилар. Аммо салжуқ турклари Византия учун айниқса хавфли эдилар, улар Kичик Осиёнинг катта бир қисмини босиб олган ва, айни замонда, Константинополга қўшни бўлган Ника шаҳрини ўзларига пойтахт қилиб олган эдилар. 1071 йиилда турклар Манцинкерт шахари ёнидa византияликларни қаттиқ мағлубиятга учратдилар. Янги император Алексей Комнин (1081 йилдан идора қила бошлаган эди) гарчи туркларнинг бир неча ҳамласиии тўхтатган бўлса-да, лекин хар холда, импeриянинг аҳволини мустаҳкам дея олмасди. XI асрнинг 80 вa 90- йилларида у туркларгaқарши ёрдам беришни сўраб папага ва Германия имераторига бир неча бор мурожаат этди. Илгари яккаю-ягонa бўлган хрис­тиан черкови 1054 йилдан эътибoран иккитa ракиб қисмга Шарқий (православ) ва ғарбий (католик) черковларга қатъий ажралиб кетгaн бўлса ҳам, Алексей Комнин сиёсий мақсадларни кўзда тутиб, папа бошчилигида бу черковларни хатто қайтадап бирлаштиришга ҳам таъcиp эди. Шундай қилиб, Шарқнинг икки энг йирик дaвлaти Араб халифалиги билан Византия империяси — салибчиларга бирор-бир жиддий тўсқинлик кўрсатишдан ожиз эдилар. Бунинг устига, улардaн бири (Византия ҳатто Европа феодалларини Шарқ можароларига аралашишга даъват этди. Туркларга келсак, XI асрнинг 80 ва 90- йилларига келибоқ уларнииг номустаҳкам харбий -қабила иттифоқи тарқалиб кета бошлаган эди. Феодаллашиб бораётган айрим турк бекликлари ғарб феодалларининг хужумини тўхтата олмадилар.
Аммо салиб юришларининг, жумладан,. биринчи Салиб юришииннг асосий сабаби, aхир-пироварди, Ғарбий Европанинг ўзидаги ижтимоий зиддиятларнинг ўткирлашиб кетганлиги эди. XI асрда майда рицарларнинг кўпчилигига ep етишмас эди. Савдо - сотиқ ва шаҳарларнинг ривожланиши натижасида эҳтиёжларнинг усиб бориши муносабати билан феодалларнипг маҳаллий деҳвонларни эксплуатация қилишдаи оладиган даромадларн улар учун кифоя қилмайдиган бўлиб қолди. Жуда кўп рицарлар ердан буткул маҳрум қилинган эдилар, чунки феодалларга қарашли ер-мулк ва даромадлар (феод) одатда кaтта ўғилга берилар эди ва кичик aка-укалар эсa отадан қолган меросдан бирор нарса олишга ҳақлари йўқ эди. Шарқдаги ерларни босиб олиш мақсадида у ерларга юришлар қилиш бундай рицарларнинг мушкул аҳволдан чиқишларининг бирдан-бир йўли эди. Йирик феодаллар (князлар вa баронлар) ўз синфлари ичидаги можаро вa ихтилофларнинг олдини олиш учун рицарларпипг диққат- эътиборини бошқа нарсаларга жалб этиш муҳимроқ эди.
XI acp охири — XII acp бошида салиб юришидаги ғоят муҳим масала—деҳқонлар масаласи эди. Ғарбий Европанинг феодал зулми натижасида асоратга туширилгаи, эзилган деҳқонлари дастлабки пайтлардa Шарққа бажону дил йўл олдилар. Крепостиой қарамликдаги халос бўлиш, қарзларни тугатиш, Шарқдан ep олиш умиди (шуни айтиш керакки, деҳқонларнинг географик тасаввури тамомила хаёлий, амалга ошмайдигаи бир тасаввур эди) ўн минглаб кишиларнинг туғилиб ўсган шаҳар вa қишлоқларини ташлаб, узоқ юртларга кетишга мажбур этди ва уларнинг кўплари бу жойларда оч-яланғоч қолиб, xор-зорликда ўлиб кетди. Дунёвий вa Руҳоний феодаллар деҳқонларнинг Шарққа қиладиган юришиии вужудга келган оғир аҳволдан қутулишиииг ўзига xос бир йўли деб билардилар. Бу нарса товар-пул муносабатлари ривожланиши билап феодал-крепостниклик тузуми кенг тарқалаётган ва феодал эксплуатацияси кучайuб бораётган бир шароитда Европада деҳқонлар урушининг тўғрида – тўғри бошалниб кетиш хавфидан ҳукмрон синфларни қутқарган бўларди. Кўпдaн-кўп монахлар ва бошқа дайди воизхонлар деҳқонлар орасида тарғибот юргизиб, уларни Шарққа юришдек «эзгу ишда» қатнашишга даъват этардилар. Бироқ деҳқонлар масаланинг моҳиятига дарҳол тушуниб етмаган бўлсалар-да, лекии оқибат-натижада, улар гапнинг нимада эканлигини очиқ-ойдин пайқаб олдилар. Шарққа қилингаи дастлабки икки юришда деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилган бўлсалар, учинчи юришдан бошлaб улар қатнашмай қўйдилар. Бундан кейинги салиб юришларининг ҳаммасида фақат феодалларнииг ўзлари қатнашдилар. Европа қиролари, энг йирик фeодаллар (графлар ва баронлар), шунингдек, қўпдап-кўп рицарлар Яқин Шapқдa, фақат Араб Шарқидгина эмас, балка Византияда ҳам янги феодал давлатлар барпо этиши масаласини очиқдан –очиқ кўзлай бошладалap. Қуддус ва Фaлaстин мaсaлaси, кейинчалик уларнинг планларида иккинчи даражали масала бўлиб қолган эди.
Италия шаҳарлари, айниқса улаpдан иккитаси Генуя билан Венеция – caлиб юришларида жуда фаол қатнашдилар. Бу шаҳaрлaрнинг флота салибчиларни Шарққа ташиб олиб борди, салиб лашкарларини озик-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турди. Босиб олинган территорияларни тақсимлашда бу хар икки шаҳар қатнашиб, биринчи галда Шарқнинг портлари вa бозорларини ўзларига монополия қилиб олишга ҳаракат қилдилар. Лекин, шунга қарамай, шаҳарлар салиб юришларида ҳаракатга келтирувчи асосий куч эмас эди.
Шapққa қилинган салиб юришларини «муқаддас урушлар» деб эълон этган католик черкови, табиий, бу юришлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интилди.
Бу вақтга келиб папалик зўp қудратга эга бўлди. Дунёвий ҳокимият билан олиб борилган тўқнашувларда папа императорнинг ўзини бир неча марта мағлубиятга учратди. Салиб юришлари папаликка кўпгина реал фойдалар келтириши: парчаланиб кетган феодал Европасига сиёсий жиҳатдан раҳбарлик қилиши, Шарқий «схизматиклар»ни, яъни Шарқий православ черковининг ажралиб кетган христианларини Римга бўйсундириш учун, католик рухонийлари католицизм мазҳабига ўтказишни орзу қилган ҳам мусулмонлари орасидаги миссионерлик фаолияти учун жуда катта ионалар тўплаши мумкин эди. Aнa шу важдан, папа Урбан II 1095 йилиннг кузида Жанубий Франциянинг Клермон шаҳрида кўп кишилик черков йиғинини тўплаб, унда сўзга чиқиб «кофирлар»га қарши курашмоқ учун Шарққа жўнаб кетишга даъват этди. Урбаннинг асосий даъвати «Исо пайғамбaр қабрини» христианларга қайтapиб олиб бериш ва «муқаддас» Фаластинни халос қилишдан иборат эди. Папа салиб қатнашчиларининг гуноҳидан кечишни ваъда қилди, шунингдек, у Шарқда салибчиларни кутаётган бой ўлжа ҳақида ҳам очиқдан-очиқ айтди. Йиғинда қисман француз, қисман бошқа мамлакатлардан келган минглаб рицарлар ҳозир бўлдилар. Феодалларнинг кўпдан-кўп йиғинларини ўтказиш фактининг ўзи шу нарсани яққол кўрсатадики, папа бош кўтариб чиқмасдан анча бурун рицарлар орасида кенг пропаганда oлиб борилгаи ва уларнинг бир қисмини Фаластинга салиб юриши ўтказиш планидан манфаатдор қилишга улгурилган. Папапинг бу чиқиши анча илгари тайёргарлик кўрила бошлаган ишни ташкилий ва идеология жиҳатдан расмийлаштиришдан иборат бўлди, холос.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling