Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XV—XVI асрларда Хитойда ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви


Download 0.98 Mb.
bet242/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XV—XVI асрларда Хитойда ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви. XV—XVI асрларда Хитойда ижтимоий зиддиятлар ғоят кескинлашиб кетди. Қишлоқда феодал зулмининг кучайиши, судхўрликнинг ёйилиши, солиқларнинг ошиб бориши халқ оммаси-нинг норозилигини келтириб чиқарди. Минлар ҳукмронлик қилган даврдаги энг йирик деҳқон қўзғолонлари орасида ижарачи Дэн Мао-ци бошчилигида 1448—1449 йилларда Фуцзянь вилоятида бўлган қўзғолон машҳурдир. Унинг теварагига ўзи сингари неча ўн минглаб майда ижарачи деҳқонлар тўпланди. Бу д еҳқонлар аслида феодал ер эгаларига крепостной қарам бўлиб қолган эдилар. Қўзғолончилар «эски», одатдаги рентани талаб қилиб, оширилган ижара ҳақини тўлашдан бош тортдилар. XVI асрнинг бошларида деҳқон қўзғолонлари, қисман шаҳар қўзғолонлари жанубий вилоятлар — Гуандун, Гуанси, Хунань ва Хубэйни, жануби-шарқда — Цзянсини, ғарбда — Сичуанни, шимолда — Шэньсини қамраб олди. Айни вақтда XV—XVI асрларда Хитойда ҳукмрон қатламнинг ўзида турли гуруҳлар кураши давом этаётган эди. Мин императорларининг идора қилишига, юқорида айтиб ўтилганидек, маҳрамлар катта таъсир кўрсатардилар. Улар жуда катта бойлик орттирган бўлиб, императорга яқин туришлари туфайли юқори ва энг даромадли лавозимларни ўз қўлларига киритиб олган эдилар. Том маъноси билан текинхўр бўлган бу тор сарой аҳлинииг хўжайинлик қилиши феодалларнинг кенгроқ доираси, хусусан «шэньши» деб аталувчи олимлар табақасининг қаршилигини келтириб чиқарди.
1506 йилда маҳрамлар марказий бошқарувни тамомила қўлга киритиб олдилар ва уни 15 йил давомида (1521 йилгача) ўз қўлларида тутиб турдилар. Оппозициянинг катта куч-ғайрат сарфлаши натижасидагина бу тўда ҳокимиятдан четлаштирилди, маҳрамларнинг айримлари қатл этилиб, мол-мулки мусодара қилинди. Бироқ бир асрдан кейин — XVII асрнинг 20-йилларида маҳрамлар яна ҳокимиятни қўлга олиб, шэньшиларнинг кўпгина вакилларини таъқиб қилдилар ва қатл этдилар.
Адабиётлар.
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Абрамсон.М.Л. и другие.История средних веков. Москва, 1984.
3. Семёнов. В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент, 1973 й.
4. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 2.М. 1987.
5. Всемирная история. Том-3.Москва,1987 г.
6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.
7. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980 г.
8. История Китая. М., 1987
9. Вельгус В.А. Средневековый Китай. М., 1987 г.

30 – мавзу: ХI-ХVасрлардаЯпония.


РЕ ЖА:
1.Ижтимоий-иқтисодиймуносабатлар. Самурайларнингкелибчиқиши, манбалари, ташкилийтузумивағояси.
2.Японшаҳарларинингривожланиши. Эксимператорлардавривауларҳокимиятинингижтимоий-иқтисодийасослари.
3.Мўғулларбосқиниваунингижтимоий-иқтисодийоқибатлари. Сёгунат. Ичкиваташқисиёсат. Шаҳарларвасавдонингривожланиши. Маданият.
Таянч тушунчалар: сёэн; хонкэ; река; самурай; микадо; сёгун; рюнин;

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling