Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Тавсия этилган адабиётлар рўйхати


Download 0.98 Mb.
bet239/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Тавсия этилган адабиётлар рўйхати.

  1. История России. Под редакцией Л.Н. Сахарова. Москва, АСТ. Астрель
    «Транзиткнига», 2006.

  2. Орлов А.С. и другие. История России. Учебник. Москва, 2001, стр. 3 - 22.

  1. История России под. Ред. М.Н.Зуева и А.А.Чернобаева. Москва, «Высшая школа» 2001.

  2. Вернадский Г.В. Русская история. М. 1997.

  3. Зуев М.Н. История России. М., 1999.

  4. История России. С древнейших времен до 1861 года. Под ред, Н.И.Павленко,Москва, 2000.

  5. Мунчаев Ш.М., Устинов В.М. История России. Москва 1997.

  6. Платонов С.Ф, Учебник русской истории. СПб., 1994.

  7. Скрымников Р.П. История Российская 1Х-ХУП вв. М., 1997.

  8. Алексеев Д.Г. Под знаменем Москвы. Борьба за единство Руси. Москва 1992.

  9. Шапов Я.Н. Государство и церковь в древней Руси XXIII вв. М., 1989.

12. Юшко А,А, Московская Земля 1Х-Х1У вв. М., 1991.

29 - Мавзу: XI-XV асрлардаХитой.


Р Е ЖА:
1.Феодалурушлар. Ян-янислоҳотлари. Тандавлатидақарама-қаршиликларнингкескинлашиши. Деҳқонларуруши.
2.Сундавлатинингташкилтопиши. Давлаттузуми. Ичкиваташқисиёсат. Феодалмуносабатлар. Халққўзғолонлари. Сиёсийкураш.
3.Чжурчженларбосқини. Мўғулларбосқини. Халққўзғолонлари. Миндавлатинингташкилтопиши. Маданиятвафан. ХитойваМарказийОсиё.
Таянч тушунчалар: Тан; Сун; чжерчжен; Юан; Мин; концессия;
Хитой мўғуллар сулоласи ҳукмронлиги остида. Чингизхоннинг авлоди бўлган Хубилай замонида (1259—1294) Хитойнинг шимолида ташкил топган мўғуллар давлати дастлаб Марказий Хитойга, сўнгра эса, Жанубий Хитойга ҳам ёйилди. 1278 йилда илгариги Сун сулоласининг пойтахти бўлган Ханьчжду шаҳри олинди. 1279 йилда Жанубий Хитой тамомила истило қилинди. Янги сулола 1264 йилдаёқ Юань сулоласи деган ном олди.
Мўғуллар истилоси Осиё ва Европанинг бошқа мамлакатлари учун қандай даҳшатли бўлган бўлса, Хитой учун ҳам шундай даҳшатли бўлди. Бир неча ўн йилга чўзилган (агар Чингизхониинг юришидан бошлаб ҳисоб қилинса) мўғуллар истилоси вақтида Хитой беҳисоб қурбонлар берди, кўпдан-кўп мол-мулкдан маҳрум бўлди. Мўғуллар хитойларнинг экин ерларини тақир чўлга ва бир қисмини ўз подаларини боқиш учун яйловларга айлантирдилар. Шаҳар ва қишлоқларни раҳмсиз таладилар. Хитой халқига оғир-оғир солиқлар солдилар. Хусусан, мўғуллар олиб борадиган урушлар муносабати билан уларнинг талабига мувофиқ ҳар хил юкларни ташиб бериш тарзидаги йилқи солиғи хитой деҳқонлари зиммасига оғир юк бўлиб тушарди. Мўғуллар, шунингдек ўз қўшинлари учун аҳолидан доимо йилқиларни тортиб олардилар, бу эса умуман қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказарди.
Юань сулоласи даврида асосий ҳарбий куч мўғулларнинг ўзидан иборат бўлса ҳам, армияга маҳаллий хитой аҳолиси кенг қўламда, асосан, хизмат кўрсатувчи ишларга: юк ташувчи, ер қазувчи, шаҳарларни қамал қилиш вақтида ишчи ва шу сингари ишларга жалб қилинарди. Қонун бўйича бундай ишларга ўн қишидан бир кишини олиш лозим бўлса ҳам, амалда анча кўп одам олинарди.
Мўғуллар истилоси натижасида хитой шаҳар аҳолиси ҳам хитой деҳқонлари сингари қашшоқ аҳволга тушиб қолдилар. Шаҳарлардаги кўплаб ҳунармандлар мўғуллар томонидан қулга айлантирилди ва уларнинг бир қисми мўғул қўшинларининг бошқа мамлакатларга кўпдан-кўп юришлари вақтида уларга хизмат кўрсатиш учун Хитойдан олиб кетилди. Хусусан катта деворларни тешувчи ва тош отувчи қуроллар ишлаб чиқариш бўйича хитой ҳунарманд-мутахассисларининг тақдири шундаи бўлди. Бу қуроллар мўғул истилочиларига шаҳар ва қалъаларни қамал қилиш вақтида зарур эди. XI—XII асрлардаёқ, Сун сулоласи ҳукумронлик қилган даврда, Хитойда хусусий катта ер эгалиги анча кенгайди, кўпдан-кўп хусусий мулклар ташкил этилиб, уларда қарам ижарачи деҳқонлар меҳнатидан фойдаланилди. Бу дёҳқонлар аслида крепостнойларга айлантирилгаи эди.
Мўғуллар даврида бу жараён давом этди. Мўғул зодагонлари кўпгина ерларни ўз қўлларига ўтказиб олишлари натижасида хусусий мулклар сони кўпайди. Мўғуллар даврида будда монастирларига қарашли ерлар анча кенгайди. Мулкка айлантирилган ерлардаги деҳқонлар аҳволи кескин оғирлашди; улар тамомила крепостнойларга айланди. Деҳқонлар сотилар ва сотиб олинарди, қарам деҳқонларнинг мажбуриятлари, рента ва бошқа солиқлар тобора ошиб борди, уларнинг ҳажми энди тамомила феодаллар ўзбошимчалигига боғлиқ бўлиб қолди. Мўғулларнинг шиддатли зулмини шаҳарликлар ҳам сеэа бошладилар. Шаҳар цехлари ва гильдиялари хазинага солиқ тариқасида жуда катта пул тўлашга мажбур эдилар. Солиқ миқдорини айрим ҳунармандлар ва савдогарлар учун мўғулларнинг ўзлари белгилардилар. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг катта қисми мўғул давлатига бепул, ўзига хос реквизиция тариқасида топшириларди.
XIII аср охири — XIV аср бошларидаёқ мўғуллар хитойларнинг кучли таъсири остига тушиб қолдилар.Улар хитой тилида гапирадиган бўлдилар, хитой ёзувини ўзлаштирдилар ва хитойларнинг илгариги идора усулини қабул қилдилар. Иккинчи томондан, Хитойнинг мўғул давлатлари тизимига киритилиши туфайли эндиликда Хитой илгариги Тан ва Сун «миллий» сулолалари замонидагидан ҳам кўра кўпроқ даражада савдо-сотиқ ишларида иштирок қила оладиган бўлди. Хитойда Эрон, араб, Марказий Осиё ва ҳинд савдогарлари пайдо бўлди. Хубилай замонида Хитойга борган венециялик сайёҳ Марко Полонинг айтишига қараганда, хитой ипаги, чинниси, темири ва миси «дунёнинг ҳамма бурчагига» чиқазилган. Бироқ, Хитойдан турли мамлакатларга мол чиқаришдан келадиган иқтисодий ва сиёсий самарадан даставвал мўғул зодагонлари ва янги сулола жалб қилган турк, эрон феодаллари ва савдогарлари фойдаланган. Эски хитой бюрократияси ва Хитой савдогарлари ўзларини камситилган деб ҳисоблардилар. Кенг хитой меҳнаткашлар ом-масининг аҳволи яхшиланиш у ёқда турсин, балки ўн йиллар давомида бюрократик-фискал зулм ва феодаллар эксплуатацияси остида эзила бориб, баттар ёмонлашиб кетди. XIV асрда мўғул императорига қарши саройда бир неча марта фитна уюштирилди. Аҳолининг кенгроқ доиралари ўртасида ўз олдига мамлакатни чет элдан келган. ҳукмронлардан озод қилишни мақсад қилиб қўйган миллий-озодлик ташкилотлар тузилди. 1351 йилда Хэнань ва Шаньдунь вилоятларида «Оқ нилуфар» деган иттифоқ томонидан тайёрланган «қизил пешонабоғлилар» қўзғолони бўлди. 1356 йилда «қизил пешонабоғлилар» мўғул сулоласининг пойтахти бўлган Яньцзин (Пекин) шаҳрини таҳдид остида қолдирдилар. XIV асрнинг 60- йилларида Хитой вилоятларининг кўпчилигида мўғулларга қарши қўзғолонлар бўлди. Миллий ҳаракатни ишга солувчи асосий куч деҳқонлар бўлди. Қўзголончи деҳқон армиясининг раҳбарларидан Чжу Юань-чжан император деб эълон қилинди (1369 йил). У таъсис қилган янги сулола Мин сулоласи деб аталадиган бўлди. Бу сулола 1368 йилдан то 1644 йилгача Хитойни идора қилди. Бу сулола дастлаб Нанкин шаҳрини ўзига пойтахт қилиб олди,лекин кўп ўтмай (мўғуллар давридаги каби) марказ яна Яньцзин шаҳрига кўчирилади, бу шаҳар энди Пекин деган янги расмий ном олди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling