Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet259/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Гао империяси( ёкиСонгай давлати) – ўрта асрларда Ғарбий Африкадаги илк феодал давлати бўлиб, унинг этник асосини сонгай халқи ташкил этган. XI аср бошларида Гао шаҳри Сонгай давлатининг пойтахти бўлди. XV – XVI асрларда Гао империяси Ғарбий Африкадаги энг қудратли давлат бўлган ва ғарбда Сенгегал дарёсидан бошлаб шарқда Аир ясси тоғлиғигача, жанубда Буса шаҳри остоналаридан шимолда Марказий Сахарага қадар улкан худудларни эгаллаган. Гао империяси Али Бер(Буюк) (ёки Сонни Али)(1464 - 1492) даврида гуллаб-яшнади. Али Бер 1468 йилда Томбуктуни, 7 йил ўтгач эса – йирик савдо маркази бўлган Женне шаҳри истило қилинди. Мамлакат худуди истилочилик юришлари орқали кенгайтирилди. Бу истилоларнинг мақсадига, худудларни эгаллашдан ташқари, қулларни қўлга киритиш бўлган, қуллар меҳнатидан деҳқончиликда, айниқса гао хукмдорлари, амалдорлар ва ҳарбий бошлиқларнинг йирик латифундияларида кенг фойдаланилган. Сонгай(Гао) давлатининг энг юксалган даврида унинг худудлари Нигер дарёсининг бошланишидан то Бусса шаршарасигача бўлган хавзасини ва шимолда Сахарадан бошлаб то жанубдаги бобо ва моси мамлакатига қадар қамраб олган.
1492 йилнинг ноябрида ҳарбий юришлардан бирида Али Бер халок бўлди. Унинг ўрнига ўғли Бакари-Даа тахтга ўтирди. Бироқ хукмдорнинг отасини ҳарбий саркардаларидан бири, этник келиб чиқиши сонинке бўлган Мамаду Туре унга қарши чиқиб 1493 йилда Ангоо ёнида бўлиб ўтган жангда Мамаду Туре сўнгги сонгай подшоси устидан ғолиб чиқди ва ўзини Сонгай давлатини подшосиМухаммад IТуре(1493-1528) деб эълон қилди. Унинг даврида кучли профессионал армия тузилди. 1494 йилда Сонгайга Диага подшолиги қўшиб олинди. 1506-1507 йилларда Мали давлати босиб олинди. 1513 йилда хаусанларнинг Кацин давлати босиб олинди ва яна бир хаусанлар давлати – Кебби билан иттифоқ тузилди. 1517 йилда Сонгай истилочиларига қарши Багава вилоятида қўзғолон кўтарилди. Гаонинг ўзида ички низолар бошланди, бу эса Сонгай давлатини тушкунликка олиб келди ва қўшнилари томонидан босиб олинишини осонлаштирди. Сонгай давлатининг ижтимоий тузуми қулдорликдан феодализмга ўтиш даврида бўлган. Сонгайнинг айрим амалдорлари, айниқса унинг хукмдорлари ўз хўжаликларида 300, 500 ва ҳатто 1000 нафаргача қулларни сақлашган, уларни ер участкаларига бириктириб қўйишган. Сонгай подшолари ҳарбий бошлиқлари ва олий амалдорларни ер участкалари ва ишчи кучи билан тақдирлашган. Қуллар аста-секин қарам деҳқонларга айланишган ва ўз хўжайинларига натурал солиқ тўлашган. Жон солиғи ҳам тўлашган. Қулларнинг иккинчи авлоди, ота-оналаридан фарқли равишда сотиб юборилиши ёки бировга совға қилиниши мумкин бўлмаган. Учинчи ва тўртинчи авлодлари эса эркин ҳисобланган, бироқ собиқ хўжайинига иқтисодий қарам бўлган. Сонгай давлатида шунингдек озод жамоачилар ҳам бўлиб , улар жон солиғи тўлашмаган. Сонгай давлатининг пойтахти Гао шаҳрининг аҳолиси 75 минг кишини ташкил этган. Даромаднинг асосий манбаини олтин, туз, фил суяги, шунингдек қуллар савдоси ташкил этган.Гао империясининг ижтимоий – иқтисодий ҳаётида Гао, Томбукту, Женне шаҳарлари энг йирик савдо – ҳунармандчилик ва маданий марказлар сифатида муҳим рол ўйнашган. Гао империясига 1591 йилда марокаш султони Ахмад ал-Мансур(1578 - 1603)нинг босқини бўлди ва 17 – аср бошларида эса Гао империяси тугатилди.
Милодий X аср охирларида Волта дарёси хавзасида яшаган моси қабилалари орасида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши натижасида табақаланиш кучайди, XI асрда уларнинг Уагадугу, Ятенга, Фада ва Гурма каби давлатлари вужудга келди. Дастлаб Ятенга ҳамда Фада ва Гурмадавлатлари Уагадугуга қарам бўлишган. Қўшни қабилаларни бўйсундириш орқали Уагадугу давлати ташкил этилди. Давлат 16 та вилоятларга бўлинди. Булардан 5 та асосий вилоятлар бевосита Уагадугу хукмдорига бўйсунган, қолган 11 та вилоятларни маҳаллий қабилалар бошлиқлари бошқаришган, улар вассал князлар ҳисобланган. Вассал князликлар аҳолиси солиқ тўлашган ва уруш вақтида ҳарбий қўшин ажратишган.
Моси қабилаларининг иккинчи йирик давлати Ятенга бўлиб, унинг пойтахти Груси тоғларида бўлиб, бу давлат XII асрда Уагадугунинг вассал князлиги Зандомнинг ўрнида ташкил топди. XIII – XIVасрларда у Сонгай империяси ва Мали давлатининг ҳисобига ўз худудларини кенгайтирди. Сиёсий тузуми қўшни Уагадугу каби бўлган. Ятенггада мунтазам солиқ тизими мавжуд бўлган. Солиқни фақат бўйсундирилган – нионьосе, само, диула, фульбе қабилалари тўлашган. Мосилар солиқ тўлашмаган. Солиқлар сингари, карвон савдосидан олинадиган бож йиғимлари дон, туз, ҳайвон тарзида ундирилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling