Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Португалиянинг мустамлакачилик сиёсати


Download 0.98 Mb.
bet267/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Португалиянинг мустамлакачилик сиёсати. Португалиянинг мустамлакачилик сиёсати ҳам шафқатсизлик ва қирғинчилик жиҳатидан испанлар сиёсатидан қолишмасди. Португаляликларнинг кемалари Ҳинд океанида қароқчилик билан шуғулланарди, улар «ўз зоналарига» кирган араблар ва маҳаллий ҳиндуларнинг ёки европаликларнинг бирон бир кемасига сира омон бермай талардилар. Португалия мустамлакачилари одатда катта-катта территорияларни босиб олмасди. Лекин улар Ҳиндистон қирғоқ бўйларида ва Молукка оролларида жуда кўп мустаҳкам факториялар қурар ва ўша ердан чиқиб келиб маҳаллий қабилаларга ҳужум қилар, ҳамда уларни хирож тўлашга мажбур этардилар. Португалияликлар хирожни зираворлар ва бошқа қимматбаҳо тропик маҳсулотлари билан тўлатардилар. Португалияликлар маҳаллий аҳоли билан «савдо-сотиқ» ҳам қилардилар. Лекин бу савдо ғирт алдоқчиликдан иборат бўларди. Португалиялик савдогарлар маҳаллий аҳолига майда-чуйда безак буюмлари ва бошқа арзимаган нарсалар бериб, эвазига улардан ҳақиқий қимматбаҳо нарсаларни олар ва бу операциялардан неча юз фоизлаб фойда кўрардилар.
3-масала.XVI асрнинг иккинчи ярми ва XVII асрнинг биринчи ярмидаги географик кашфиётлар. XVI ва XVII асрларда географик кашфиётлар давом эттирилди. XVI асрнинг иккинчи ярмида испанлар номаълум жанубий қитъани қидириб топиш мақсадида Тинч океанга бир неча марта экспедиция юбордилар. Бу экспедициялар натижасида Жанубий Полинезиянинг бир қисми бўлган Соломон ороллари (1567 йил), Маркиз ороллари (1595 йил) ҳамда Австралияни Янги Гвинеядан ажратиб турувчи Торрес қўлтиғи (1605 йил) кашф қилинди. Шундан кейин Тинч океаннинг жанубий қисмига голландиялар катта-катта саёҳатчилар гуруҳини юбориб турди. 1616 йилда голланд ГиаутендеГ о р н Американинг энг жанубий қисмини— унинг номи билан аталган Горн бурнини — кашф қилди. XVII асрнинг биринчи ярмида голланд денгиз сайёҳларининг ўзлари дастлаб Янги Голландия деб аталган Австралия қирғоқларини кашф қилдилар. Австралия қирғоқларини текширишда ва Австралияни алоҳида қитъа сифатида белгилашда голланд АбельТасман (1642—1644) саёҳатлари катта аҳамиятга эга бўлди. Бу кишининг номи билан Тасмания ороли деб аталадиган бўлди. Инглиз сайёҳлари Австралияга анча кейин — фақат XVIII асрнинг иккинчи ярмида етиб бордилар (капитан Кукнинг 1769—1777 йиллардаги саёҳатлари). XVI—XVII асрларда шимолий ярим шарда ҳам йирик географик кашфиётлар қилинди. Инглиз денгиз сайёҳи М а р т и н Фробишер ва Жон Дэвис Хитойга борадиган шимоли-ғарбий йўлни қидириб, XVI асрнинг 70- ва 80- йилларида Шимолий Америка қирғоқларига бир неча марта экспедицияга бордилар. Бу экспедициялар Гренландия билан Америка қитъаси оралиғидаги қўлтиқни ҳамда Муз океанида Американинг шимол томонидаги оролларнинг катта архипелагини топди. XVII асрнинг бошларида учинчи бир инглиз денгиз сайёҳи ГенриГудзон(1550—1610) Шимолий Америкада тадқиқот ишларини давом эттирди. Гудзон дарёси ва Гудзон қўлтиғи унинг номи билан аталган. Шимоли-шарқий томонда голланд денгизчилари XVI асрнинг охирларида йирик кашфиётлар қилдилар. Голланд денгиз сайёҳн ВильгельмБаренц(1550—1597) унинг номига қўйилган Баренц денгизини текширди. 1594—1597йиллар давомида Баренц Янги Ернинг ғарбий соҳилларида уч марта қишлаб қолди. Бу ерларга у Хитой ва Ҳиндистонга (шимоли-шарқий томондан) олиб борадиган Шимолий денгиз йўлини қидириб келиб қолган эди. Охирги қишлов вақтида у ўз ҳамроҳлари билан совуққа қотиб ҳалок бўлди. Кейинчалик, Баренц қишлаган жойнинг қолдиқларини 1871 йилда рус денгизчиларн топдилар. Шимолий Муз океанини ҳамда Тинч океаннинг шимолий қисмини тадқиқ қилишга оид русларнинг географик кашфиётлари жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Руслар биринчи бўлиб (голландлардан анча илгариёқ) Янги Ерга ҳамда Шпицберган оролига (Скандинавия ярим оролининг шимолига) бориб етган эдилар. Улар Обь ва Енисей дарёларининг қуйиладиган жойларини текширдилар, Таймир ярим оролини айланиб ўтдилар. XVI асрнинг охирларидаёқ янги ерларни қидирувчи рус сайёҳлари Тинч океаннинг соҳилларига етиб боришган, деб тахмин қилиш мумкин. XVII асрнинг 30-йилларида Иван Москвит и н бошчилигидаги красноярсклик казакларнинг бир гуруҳи Лена дарёсининг сўл ирмоғи — Алдан дарёси бўйлаб юриб бордилар, тоғлардан ошиб ўтиб Охота денгизига чиқдилар. 40- йилларда Янги ерлар қидирувчи сайёҳлардан П о я р к о в биланХабаров Қуйи Амурни текшириб, биринчи марта ана шу дарёнинг харитасини туздилар. 1648 йилда сибирлик казак СемёнДежнёв томонидан (1605—1672) Узоқ Шарқнинг энг чеккасидаги (унинг номига қўйилган) буруннинг ҳамда Осиё қитъасини Америкадан ажратиб турувчи Беринг қўлтиғининг кашф қилиниши Узоқ Шарқдаги энг йирик географик кашфиёт бўлди. Россия ҳарбий хизматининг капитани Беринг бу қўлтиқни янгитдан текшириб чиқишидан 80 йил илгари Дежнёв кашф қилган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling