Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Португалияликларнинг Ҳиндистонга борадиган денгиз йўли


Download 0.98 Mb.
bet264/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Португалияликларнинг Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлини очишлари. XV аср давомида португалияликлар маврлар билан бўлган уруш жараёнида ва улар билан олиб борган савдо-сотиқ натижасида Африканинг шимоли-ғарбий қирғоқларига кириб бордилар. 1415 йилда Сеутанинг истило қилиниши португалияликларга Африканинг ғарбий қирғоқ соҳили бўйлаб жанубга томон силжиб бориш учун муҳим база яратиб берди. Португалияда денгиз саёҳатларига ҳукуматнинг ўзи ҳомийлик қиларди. Инфант (Шаҳзода) Генрих-Денгиз сайёҳати (1460 йилда вафот этган) Ғарбий Африка қирғоқ бўйларини текшириш учун катта флот қурди. 1445 йилда шаҳзода Генрих ҳали ҳаёт эканлигида португалияликлар Яшил Бурунни очдилар. 1471 йилда улар Гвинеяга бориб етдилар ва у ерда Олтин қирғоқ(ҳозирги Гана республикаси) деб аталган жойда кучли ҳарбий фактория қурдилар. Португалияликлар жануб томонга силжишни давом эттириб, 1486 йилда Африканинг жанубидаги БартоломеоДиас (1459—1500) томонидан кашф этилган Яхши Умид бурунига бориб етдилар. Шундан кейин қидирилаётган Ҳиндистонни топиш ҳам қийин бўлмай қолди. Васко да Гама (1469—1524) бошчилигида тўртта кемадан иборат кичик бир флотилия 1497 йил ёзида Лиссабондан чиқиб, 1498 йил баҳорида Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларига бориб етди ва Каликута шаҳрига тушди. 1499 йилнинг августида сайёҳлар кемаларга олтин ва ҳинд зираворларини ортиб қайтиб келдилар. Икки йил давом этган машаққатли денгиз саёҳати вақтида команданинг 168 аъзосидан фақат 55 киши тирик қолди. Васко да Гаманинг кашфиёти Португалияда ғоят катта таъсир қолдирди. Бу кашфиёт муносабати билан Португалия қироли Моноэлга (1495—1521) «Бахтиёр» лақаби берилди ва «Ҳиндистон ҳокими» деган унвон олди. Кейинчалик Португалиянинг энг атоқли шоирларидан Л у и с К а м о е н с Васко да Гаманинг саёҳатига атаб «Лузиана» деган катта бир достон ёзади (1572). Классик достонлар «Илиада», «Одиссея» ва «Энеида»га тақлид қилиб, Камоенс ўз достонини бундай деб бошлайди: «Мен Португалия қирғоқларидан чиқиб, номаълум денгизлар орқали ернинг нариги томонига кетган машҳур қаҳрамонлар ҳақида ...мислсиз ботирлик кўрсатган, донғи кўкларга етувчи янги империяга негиз солган енгилмас жангчилар ҳақида куйламоқчиман». Ҳиндистоннинг ғарбий ва қисман шарқий қирғоқ бўйларини, шунингдек, Малаккани португалиялик бошқа адмираллар — Альмейда (Португалия қиролининг Ҳиндистондаги биринчи ноиби, 1505—1508) ва Альбукерк (1509—1515) батамом босиб оладилар. Гоа шаҳри (Каликутанинг шимолида) Португалия қироли ноибларининг пойтахти бўлиб қолади. Қизил денгизнинг Ҳинд океанига туташадиган жойида қурилган Адан шаҳри ва Форс қўлтиғидаги Ормуза шаҳрининг босиб олиниши Португалиянинг Ҳиндистондаги ҳукмронлиги учун ғоят катта аҳамиятга эга бўлди, бу шаҳарлар савдо ва стратегия жиҳатидан муҳим пунктлардир. Бу билан португалияликлар Ҳиндистондан Қизил денгиз орқали Александрияга ўтадиган ва Ҳиндистондан Месопотамия орқали Сурияга ўтадиган эски савдо йўлларини тамомила бекитиб қўйган эдилар. XVI асрнинг 20- йилларидаёқ португлияликлар Зонд архипелагининг анчагина қисмини босиб олган эдилар. Ана шу тариқа қисқа бир муддат ичида Португалиянинг катта бир мустамлака империяси вужудга келди. Португалияликлар зираворлар савдосини ўз қўлларига олиб, итальянларнинг савдо монополиясига зарба бердилар. Александрия ва қисман Венеция ўрнини Португалиянинг пойтахти Лиссабон шаҳри эгаллади. Ҳиндистонда, қисман Ҳинди-Хитойдаги (Малакка) ва Индонезия оролларидаги асосий мустамлакаларидан ташқари, португалияликлар XVI аср бошларида яна Американинг Бразилиясини ҳам босиб олган эдилар; Бразилия узоқ вақт давомида Ҳиндистонга борадиган икки йўл ўртасидаги бекат бўлиб хизмат қилиб келган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling