Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-масала. Колумбнинг Американи кашф қилиши


Download 0.98 Mb.
bet265/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

2-масала. Колумбнинг Американи кашф қилиши. Португалияликлар Ҳиндистонга Африканинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб силжиб бораётган бир пайтда, қўшни Испанияда худди ўша Ҳиндистонга бориш йўлининг бошқа бир варианти чиқиб қолди. Генуялик ХристофорКолумб (1451—1596) 1492 йилда Испаниянинг Фердинанд ва Изабелла ҳукуматига Ҳиндистонга ғарб томондан борадиган саёҳат лойиҳасини таклиф қилди. Колумб Ернинг шарсимонлиги ҳақидаги таълимотга асосланиб иш кўрди. XV аср охирларида Европа фан аҳллари бу таълимотнинг тўғрилигига яна бир иқрор бўлдилар. Колумб бундан илгари ҳам ўзининг шундай лойиҳаси билан Португалия ҳукуматига мурожаат қилган эди, аммо рад жавоби олган эди. Португалияликларнинг денгиздан Африка бўйлаб Ҳиндистонга борадиган ўз режалари бор эди; Диаснинг кашфиётидан кейин бу режанинг узил-кесил амалга оширилиши яқинлашиб қолган эди. Худди шу вақтга келиб, Гранада қироллигини истило қилиш ишини тамомлаган испан ҳукумати Колумб лойиҳасига, аксинча, хайрихоҳлик билан қарайди. Саёҳатни уюштириш учун зарур бўлган маблағнинг бир қисмини Колумбнинг ўзи, кўп қисмини ҳукумат берди. Колумб янги очилган мамлакатларда ўзига ва ворисларига қирол ноиби ва адмирал лавозимларини эгаллаш ҳуқуқи берилишини шарт қилиб қўйди. Уч кемадан иборат кичкина бир эскадра 1492 йилнинг 3 августида Палос гаванидан Атлантика океанига жўнаб кетади. 1492 йил 12 октябрда Колумб Кариб денгизида Марказий Америкага яқин жойдаги Багама оролларидан бирини топди. Тезда у катта қўшни ороллар — Гаити ва Куба оролларини кашф этди. Шундан кейинги саёҳатларидан бирида Колумб Жанубий Америка (Ориноко дарёсининг куяр жойи яқинидаги) қирғоқларини топди. 1498—1499 йиллардаги учинчи саёҳатида, бундан бир йил олдин, 1497 йилда венециялик Жон Кабот инглиз кемаларида қилган саёҳатида Шимолий Америка қирғоқларини — Лабрадор ярим оролини кашф қилган эди. Колумб ҳаёт эканлигидаёқ испанлар Американи колонизация қила бошлайдилар. Эспаньола деб бошқача ном берилган Гаити оролида биринчи колония тузилади. Янги дунёни Колумб кашф этган бўлсада, бу дунёга унинг номи бе-рилмайди. Колумб Ҳиндистон, Хитой ва Японияни кашф қилдим деб қаттиқ туриб олади. Америкадаги Колумб кашф қилган ерлар кўп ўтмай Испаниянинг ҳафсаласини пир қилади. Чунки Колумбнинг янги «Ғарбий Ҳиндистони» ҳақиқий «Шарқий Ҳиндистон»дан кўра камбағалроқ бўлиб чиқади, шаҳарлари ва ци-вилизацияси бўлмайди. Маҳаллий халқда олтин ва кумуш уч-расада, лекин кутилган даражадагидан анча кам бўлади. Тез орада Колумб саройнинг ғазабига йўлиқди. У 1506 йилда қашшоқликда ва ҳамманинг назаридан қолиб четда ўлиб кетди. Вилоят шаҳарларидан бири Вальядолидда вафот этган Колумбнинг ўлимидан замондошлари мутлақо бехабар қолдилар. Колумб очган қитъага Америка деган ном бошқа бир итальян, флоренциялик А м е р и г оВеспуччи (1452—1512) номидан олиб берилди. Америго «Янги ерга» бир неча марта саёҳат қилиб, Жанубий Американинг шимоли-шарқий қиргоқларинн батафсил текшириб чиқди. Америгонинг денгиз саёҳатлари тўғрисидаги 1507 йилда нашр этилган ҳикоялар тўплами жуда машҳур бўлиб кетди. Картографлар Қолумб кашф қилган ерларни 1507 йилдаёқ ўз карталарида «Америго ерлари» деган умумий ном билан кўрсата бошладилар. Кейинчалик «Америго» дегап номни эски қитъалар — Осиё, Европа, Африка номларига монандлаштириб «Америка» деб ўзгартирдилар. Колумб кашфиёти Португалия билан Испания ўртасида янги ерлар учун рақобат чиқишига сабаб бўлди. Низонинг олдини олиш учун ҳар икки давлат 1494 йилда Тордессильяс шаҳрида ўзаро шартнома тузди. Бу шартномага мувофиқ Яшил Бурун оролларидан ғарбга томон 2053 километр нарида Қутбдан-Қутбга қараб чегара чизиғи тортилди. Бу чизиқнинг ғарб томонида янги очилган ҳамма ерлар испанларга, шарқ томонидаги ерлар португалияликларга қарайдиган бўлди. Аммо бу чегара чизиғи бутун ер шарини кесиб ўтмаганлиги, балки фақат Ғарбий ярим шардангина ўтганлиги туфайли испанлар билан португалияликлар Молукка оролларида дуч келиб қолдилар ва ўртада низо чиқди. Шундан кейин 1529 йилда Сарагосда янги шартнома тузилиб, бу шартномага мувофиқ Шарқий ярим шарда Молукка оролларидан шарқ томонда 17°градусда янги чегара чизиғи тортилди. Мустамлака дунёсини биринчи марта тақсимлаш ана шу тарзда рўй берган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling