Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Америкада испанлар мустамлакачилиги.
Магелланнинг дунё саёҳати.ФернандоМагелланнинг (1470—1521) саёҳати географик кашфиётлар тарихида катта аҳамиятга эга бўлди. 1519 йил 20 сентябрда Магелланнинг бешта кемаси Сан-Лукардан чиқиб, ўша пайтда «Зиравор ороллари» деб аталган Молукка оролларини қидириб топиш мақсадида жануби-ғарбга томон йўл олди. Магеллан саёҳати 1519— 1522 йилларда бўлиб ўтди ва у тарихда биринчи марта дунё саёҳати бўлди. Магеллан саёҳати натижасида жуда кўп ерлар: Жанубий Америкада Магеллан бўғози ва Оловли Ер, Улуғ(Тинч) океанда жуда кўп ороллар, хусусан Филиппин ороллари, Зонд архипелаги ва ҳоказолар очилди. Шу билан бирга Магелланнинг бу саёҳати испанлар билан португаллар саёҳатларининг ўзига хос синтези тариқасида муҳимдир. Магеллан асли португалиялик бўлиб, испан кемаларида саёҳат қилди. Саёҳат маршрути ҳам испанларники (ғарб, тўғрироғи, жануби-ғарб томонда саёҳат) бўлди. Аммо Магеллан ҳам (бошқа португалиялик сайёҳлар каби) Ҳинд океанига ва унинг ўз зираворлари билан донг чиқарган оролларига етиб бориш мақсадини кўзда тутганди. Магелланнинг ўзи саёҳат вақтида Филиппин оролларидаги маҳаллий аҳоли билан бўлган тўқнашиш вақтида ҳалок бўлди. Экипажнинг омон қолган қисми бир кемада Испанияга қайтиб келди. Сафарга чиққан 265 кишидан атиги 18 киши эсон-омон қайтди. Магеллан саёҳати Ернинг шарсимон эканлигини тажрибада исбот қилиб берди. Бунинг натижасида европаликлар Улуғ ёки Тинч океан тўғрисида ҳам аниқ маълумотга эга бўлдилар, аммо бунгача уларда аллақандай сирли бир «жанубий денгиз» ҳақидагина ноаниқ тасаввур бор эди, холос. Навбатдаги, иккинчи дунё саёҳатини инглиз денгизчиси Ф р э н с й с Дрэйк XVI асрнинг иккинчи ярмида — 1577—1580 йилларда амалга оширди.
Америкада испанлар мустамлакачилиги. Магеллан ўзининг биринчи дунё саёҳатини қилганидан кейин, испанлар Американи истило қилишга киришдилар. Испан истилочилари (конкистадорлари) бениҳоя шафқатсизлик билан, зўрлик, айёрлик ва алдамчиликнинг ҳамма воситаларини ишга солиб, Янги Дунёнинг энг бой ва аҳолиси энг кўп бўлган ерларини босиб олдилар. Фернандо Кортес 1519—1521 йилларда жуда катта Мексика мамлакатини истило қилади, бу мамлакатда бошқа ҳинд қабилаларидан кўра маданий савияси анча юксак бўлган жуда кўп ацтеклар қабиласи яшайди. Бу қабиланинг қироли «император» Монтесума асир олиниб, ўз хазинасидаги 19 миллион сўмлик олтинни испанларга беришга мажбур бўлади. Яна бошқа бир испан конкистадори ФрансискоПиссар о 1532—1535 йилларда Жанубий Американинг ғарбидаги инклар қабиласи ҳукмрон бўлган Биру ёки Перу мамлакатини истило қилди. Бунда ҳам инкларнинг короли «император» Атахуальпа олтин ва кумушдан иборат (олтин билан 150 миллион сўмликка яқин) хазинасини истилочиларга беришга мажбур бўлади. Испанлар 1536 йилда Чилини, 1538 йилда янги Гренадани (кейин Колумбия деб аталган) истило қиладилар. 1549 йилда испанлар Аргентинани босиб ола бошладилар. 1545 йилда Потози (Боливия)да жуда бой кумуш кони топилди. Ўша вақтдан эътиборан Америкада кўплаб кумуш ҳамда олтин қазиб чиқариш бошланди. Аввал Колумб кашфиётидан пайдо бўлган умидсизлик кайфияти йўқолиб, ажиотаж бошланди ва топилган хазиналарни мумкин қадар тезроқ қўлга киритиб олишга уриниш кучайди. Маҳаллий аҳолининг бир қисми крепостнойларга ва бир қисми қулларга айлантирилди. Уларни конларда ишлашга мажбур этдилар. Колумбнинг хатоси тезда маълум бўлиб қолса-да, Американинг туб халқини индеец(ҳинду)лар деб атай бердилар. Ана шу ҳиндулар ўрганмаган оғир меҳнатга бардош беролмай, кўплаб қирилиб кетдилар. Шундан кейин испан мустамлакачилари Америкага Африкадан негр-қуллар келтириб, уларни конларда ва плантацияларда ишлашга мажбур этдилар. XVI асрнинг биринчи ярмидаёқ Америкада негрлар кўп эди. Ўша асрнинг иккинчи ярмида уларнинг сони айниқса тез ошиб борди. Ҳиндулар эса, аксинча, европалик мустамлакачиларнинг ҳаддан ташқари зулмига чидолмай, ёппасига қирила бошлади, Кариб денгизидаги энг катта ороллардан Ямайка, Эспаньола ва Куба оролларидаги маҳаллий халқ XVI асрнинг иккинчи ярмига келиб батамом деярли қирилиб кетди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling