Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эразм Роттердамский.
Германияда гуманистик ҳаракат. XV асрнинг охири — XVI асрнинг бошларида Германияда гуманизм ўзининг кўплаб ёзувчилари ва олимларига эга эди. Улар катта ижтимоий кучга айланган эдилар. Уларнинг асарлари одатда лотин тилида ёзилган бўлса ҳам, ҳар ҳолда уларни энг маълумотли шаҳарликлар, шунингдек, рицарларнинг маълумотлироқ қисми ўқир эди. Деярли ҳамма университетларда гуманистлар кўпроқ ёки камрок миқдорда ўз тарафдорларига эга эдилар; улар орасида «янги фан»нинг чинакам ташаббускорлиги учраб. турарди. XVI асрнинг бошларида Эрфурт университети ҳузурида вужудга келгаш тўгарак гуманизмнинг айниқса кучли маркази бўлиб қолди. Бу тўгаракнинг раҳбари кўп вақтлар Италияда яшаган ва у ерда неоплатонизм фалсафаси билан танишган Муциан Руф (1471—1526) эди. Муциан Руф схоластиканинг ашаддий душмани бўлиб майдонга чиқди. Схоластларнинг бош маркази Кёльн университети бўлиб, улар Муцианнинг шогирдлари («Муциан отряди»— гуманист адабиётчилар ва файласуфларни) жуда ёмон кўрардилар. Ульрих фон Гуттен ҳам (1488—1523) Муциан Руф мактабидан чиққан эди. У асли рицарлардан бўлиб, публицистикани касб қилиб олган ва кейинчалик Лютер реформациясига қўшилган эди. Аммо немис гуманистлари ичида энг машҳурлари, Гуттен таъбирича, «Германиянинг икки кўзи», икки филолог олим — ЭразмРоттердамский (1467—1536) билан ИоганнРейхлин (1455—1522) эди.
Эразм Роттердамский. Эразм Роттердамский Голландиянинг Роттердам шаҳрида туғилган эди. У XV асрнинг 90- йиллари ва XVI асрнинг биринчи ўн йилида турли мамлакатларда — Франция, Англия, Германия ва Италияда яшади. 1513 йилдан бошлаб, у Базелда муқим туриб қолди. Грек ва лотин тилини жуда яхши билган Эразм гуманист олимлар оламида даставвал ўзининг филология бобидаги асарлари билан жуда машҳур эди. Эразм ўзининг адабий асари бўлган «Бетамизлик мадҳияси» (1509 йил) деган сатираси билан айниқса катта шуҳрат қозонди. Минбарда туриб ваъз ўқиётган хотин сифатида берилган «Бетамиз» ўз хислатларини мақтайди ва ўз нутқида барча одамлар аслида унинг маслаҳатларига амал қилишларини исботлайди. Китобхон кўзи олдидан папалар, кардиналлар, епископлар, монахлар, схоласт-руҳоний олимлар бирин-кетин ўтади ва уларнинг ҳаммаси Бетамизнинг мухлисларидир. Улар нодон, хурофий, хасис, шаллақи ва бузуқлардир. Эразм дунёвий феодалларни бекорчиликлари, овга берилиб кетганликлари, шуҳрат кетидан қувиб хунрезлик урушлари олиб боришлари ва ҳоказолар учун қаттиқ танқид қилади. Эразм папани ва католик черковини ағдариб ташлашга даъват қилмайди. У асосий зарбасини схоластларга, бекорчи, нодон монахларга қаратади. Эразмнинг энг юксак орзуси — бидъатлардан «пок», «рационаллаштирилган», «маърифатли» черков эди. Аммо объектив жиҳатдан у бутун католик черковининг негизига болта урди. Кейинчалик реформация, маҳорат билан ёзилган бу сатирадан папа черковига қарши олиб борган курашида қурол сифатида фойдаланди. Эразм бошқа бир асари —«Жаҳон шикояти» китобида ҳам адабиётнинг ўша монолог шаклидан фойдаланиб, ўз замонасидаги халқаро аҳвол хусусида ўз фикрларини баён қилади. Тез-тез чиқиб турган урушларнинг гувоҳи бўлган Эразм бу урушларнинг тўхтатилишини ва Европада тинч даврнинг бошланишини орзу қилади. Урушларни монархлар ўз бойликларини ошириш мақсадида олиб борадилар, бунда епископлар, руҳонийлар ва монахлар эса монархларни урушдан тийиб туриш ўрнига, бу ишга йўл бериб қўядилар деб ҳисоблаган Эразм урушдан фойда эмас, балки фақат жафо кўраётган оддий кишиларга мурожаат қилади. «Барча кишилар урушга қарши бирлашсинлар! Барча кишилар урушга қарши чиқсинлар!—деб даъват этади Тинч-лик.— Зодагонлар зулмига қарши турувчи кўпчиликнинг ҳамжиҳатлиги нақадар катта кучга эга эканлигини англаб олингиз!..» Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling