Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Вормс рейхстагигача Лютер фаолиятининг асосий босқичла
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Вормс рейхстагигача Лютер фаолиятининг асосий босқичлари. Лютернинг индульгенция савдосига қарши 95 тезис билан чиқиши унинг реформация руҳида биринчи чиқиши эди. 1517 йилда Виттенберг атрофида индульгенция савдоси айниқса қизиб кетган эди. Индульгенция савдоси шундан иборат эдики, папанинг махсус ёрлиқлари сотиларди, бу ёрлиқни маълум миқдорда пул тўлаб сотиб олган кишининг ҳамма гуноҳлари кечилган деб ҳисобланар эди.
Германиядаги индульгенция савдоси папага айниқса катга даромад келтирарди. Аммо шу билан бирга индульгенция диний ҳиссиётларни олди-сотдига айлантириб юборган католик динининг айниганлигини яққол кўрсатиб турарди. Лютер ўзининг «имон келтириш билан гуноҳдан пок бўлиш» тўғрисидаги ўз таълимотига асосланиб ёзган ва Виттенберг университети черковининг эшикларига ёпиштирган тезисларида (1517 й. 31 октябрь) «муқаддас китоб»нинг турли жойларидап далиллар келтириб, индульгенция савдосига қарши норозилик билдирган эди. Лютер ўз тезисларини ёзар экан, папа черкови билан алоқани узишни мутлақо ўйламаган эди. Медичилар хонадонидан бўлган папа Лев X нинг ўзи ҳам даставвал Лютернинг бу чиқишига унча эътибор бермади. Папа Лютернинг бу чиқишига бир-бирлари билан рақобат қилаётган монах орденлари ўртасидаги оддий мунозара деб қаради. Бироқ Лютер билан турли теология профессорлари ўртасидаги мунозаралар давом этавериб тобора ўткир тус олиб кетди. Бу мунозаралар давомида Лютернинг ўзи ҳам ортодоксал католик позициядан борган сари узоқлашди. 1519 йилда Лейпцигдаги мунозарада Лютер, черков папасиз ҳам яшай олади, деган фикрни билдирди. У руҳонийларнинг алоҳида бир уюшмалигини рад қилди ва худо қошида ҳар бир христиаи маълум даражада ўзи руҳонийдир, деди. У Ян Гус билан ҳамфикр эканлигини умум олдида эълон қилди ҳамда улуғ чех реформаторини гулханда куйдирганларини қоралади. Папа 1523 йилнинг иккинчи ярмида Лютерни муртад сифатида черковдан ҳайдаб юбориш тўғрисида булла чиқарганида, Лютер бунга ҳеч қандай эътибор бермади. Студентлар папанинг бу булласини Виттенберг университетининг ҳовлисида тантанали суратда куйдириб ташладилар. Кўп ўтмай Лютер папа булласини ҳақорат қилиб, «Дажжолнинг булласига қарши» деган памфлет ёзди. Лютер энди папанинг ўзини дажжол деб атади. Лютер бу памфлетида янги император Карл V га мурожаат қилиб, Римни папа қўлидан тортиб олишни ва Герман империясидаги черков ерларининг ҳаммасини мусодара қилишни таклиф этди. Герман жамиятидаги турли-туман элементлар, яъни папа ҳокимияти ва католик черковига қарши чиқувчи энг мўтадил элементлар билан бирга энг сўл элементлар маълум вақтгача Лютер атрофига бирлашдилар. «Лютер отган яшин нишонга бориб тегди. Бутун немис халқи ҳаракатга келди. Бир томондан, деҳқонлар ва плебейлар Лютернинг попларга қарши хитобномаларини, унинг христиан эркинлиги тўғрисидаги тарғиботини қўзғолонга даъват деб билдилар; иккинчи томондан, энг мўътадил бюргерлар ва қуйи дворянларнинг анча қисми унга қўшилди; умумий оқим ҳатто князларни ҳам ўзига жалб қилди. Уларнинг баъзи бирлари ўз золимларининг ҳаммасидан ўч олиш вақти келдн деб ўйлар, бошқалари фақат попларнинг қудратига ва Римга бўлган қарамликка чек қўйишни, католик иерархиясиии тугатишни ва черков мол-мулкини мусодара қилиш йўли билан бойлик орттиришни истар эдилар». Кўпгина гуманистлар Лютер томонини олдилар. Улар орасида Ульрих фон Гуттен ва яна бир машҳур гуманист-филолог ФилиппМеланхтон (1497— 1560) ҳам бор эди. Қекса авлод гуманистлари — Роттердамский ва Рейхлин реформацияга қўшилмадилар. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling