Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томас Мюнцер
Халқ реформацияси. Анабаптистлар. Лютернинг мўътадил реформасига норозилик дастлаб Саксониянинг саноат корхоналари кўп бўлган Цвиккау шаҳрида (мовут тўқиш саноати тараққий қилган марказлардан бири) билдирилди, бу ерда 1520 йилда анабаптистлар (ёки қайта чўқинтирилганлар) мазҳаби ташкил топди. Бу мазҳабнинг бошида тўқувчи халфа Николай Шторх турарди. Анабаптистлар икона ва маросимларнинг тугатилишини талаб қилдилар; улар катта бўлгандан кейингина чўқинтиришни тан олдилар (болалик чоғида чўқинтирилганларни қайтадан чўқинтирдилар); «ички ваҳий» (внутреннее откровение)га ишонардилар ва «пайғамбарлик» даври келди, деб ҳисобладилар. Анабаптистлар ер юзида янги, «илоҳий салтанат» минг йиллиги, яъни ҳозирги ижтимоий тузумга қарама-қарши бўлган қандайдир тартиб ўрнатилишини унча аниқ бўлмаган тарзда тасаввур қилардилар. Томас Мюнцер Цвиккауга кўчиб келиб, у ердаги черковлардан бирига руҳоний бўлиб олгандан кейин Цвиккау анабаптистларининг ижтимоий қарашлари анча аниқроқ шаклланди.
Томас Мюнцер (тахминан 1490—1525 йиллар) аввал бошда Лютернинг папа черковига қарши чиқишларини қизғин табриклади. Аммо сал ўтмай Лютер реформасининг мўътадил характеридан ҳафсаласи пир бўлди ва ўз диний ҳамда ижтимоий-сиёсий қарашларида Лютер реформасидан кўра анча радикал бўлиб чиқди. Мюнцер ўз ваъзларида католик руҳонийларига қаршигина эмас, балки дунёвий феодалларга ва бойларга ҳам қарши ҳужум қилиб чиқди. Мюнцер Лютернинг аксича, эътиқоднинг асосий манбаи таврот эмас, балки «жонли ваҳий» деб биларди; аслида у «жонли ваҳий» деб инсон идрокини назарда тутарди. У Исони оддий бир киши деб, устоз ва пайғамбар деб ҳисобларди. Мюнцер ҳам (анабаптистлар сингари) ер юзида «илоҳий салтанат» бўлади деб таълим берарди. Аммо у «илоҳий салтанат»ни аниқроқ таърифлар ва унинг таърифида бу замон ўзига хос ижтимоий инқилобий характерига эга эди. «Мюнцер илоҳий салтанат деб, ижтимоий тафовутлар ҳам, хусусий мулк ҳам, жамият аъзоларига қарама-қарши ва ёт бўлган ҳамда ажралиб турган давлат ҳокимияти ҳам бўлмайдиган ижтимоий тузумни назарда тутгандир». Мюнцер феодал тузумига ҳамда унинг ижтимоий иерархияси ва ижтимоий зулмига қарама-қарши қилиб «...социал тенг республиканинг минг йил салтанат қилиши тўғрисидаги ўзининг хаёлий тасвирини» қўйган эди. Бундай «илоҳий салтанат» келишини Мюнцер инқилобий иш деб билар эди. «Бутун дунё жуда қаттиқ ларзаларга бардош бериши керак; шундай ҳодиса рўй берадики, худосизлар ағдариб ташланади, хор бўлганлар эса улуғланади». «Худосизлар» деб Мюнцер князлар, рицарлар, шаҳар патрицийлари ва бошқа ҳамма зксплуататорларни назарда тутган. Мюнцер умумий христиан иттифоқи тузишга чақирган, бу иттифоқ эса барча «худосиз золимларга» хотима бериши лозим бўлган. Мюнцер анабаптистларнинг раҳбарлари билан биргаликда Цвиккаудан ҳайдалгандан кейин турли жойларда бўлди: Чехияда яшади (бу ерда гусчилар ҳаракати тарафдорларидан сақланиб қолган кишилар билан алоқа боғлади), Тюренгияда (бу ерда у бир қанча вақт Альтштедтда яшади) ва Швабияда бўлди; ниҳоят, 1525 йилда, деҳқонлар уруши вақтида Мюнцер Мюльгаузен шаҳридаги (бу ҳам Тюрингияда) инқилобий ҳаракатга бошчилик қилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling