Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Реформация арафасида Германиянинг ижтимоий структураси


Download 0.98 Mb.
bet271/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Реформация арафасида Германиянинг ижтимоий структураси.XVI аср бошидаги Германияда ижтимоий муносабатлар жуда мураккаб эди. Бу муносабатлар энди соф феодал муносабатлар бўлмай қолган эди. Капиталистик элементларнинг ўсаётганлиги аён бўлиб қолди. Феодал гуруҳларнинг ўзлари табақаларга аж-ралмоқда ва айнимоқда эди. Герман жамиятининг деярли ҳамма гуруҳлари халқ оммасининг мавжуд тузумдан норозилиги, деҳқонларнинг ва ҳатто ўрта қатламларнинг ҳам ҳукмрон юқори феодал табақаларга қарши нафрат билан қараганлиги яққол кўриниб турарди.
Феодаллар орасидаги ҳукмрон табақа империя князлари (улар ўртасидаги жуда кўп диний князлар — архиепископлар, епископлар ва энг катта аббатлар) эди. Император ҳокимияти тушкунликка юз тутиши билан империя князлари жиноий ишлар судини бошқариш, солиқлар тўплаш, пул зарб қилиш ва шу сингари ҳуқуқларга эга бўлган мустақил ҳукмронларга айланиб бормоқда эдилар.
Энг йирик феодал-князларнинг куч-қудрати ортиб борган сари, бунинг аксича, майда дворянларнинг — рицарларнинг ҳоли тобора танг бўлиб бормоқда эди. Ўқотар милтиқнинг кашф этилиши ва пиёда аскарларнинг роли ортиб бориши билан, отлиқ аскарликни касб қилиб олган рицарларнинг аҳамияти тобора йўқолмоқда эди. Айни замонда улар иқтисодий томондан ҳам хонавайрон бўлиш даражасига етиб қолган эдилар. Ўз ерларидан ва қарам деҳқонларидан келадиган даромадлари товар-пул муносабатларининг ривожланиши туфайли ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондирмас эди. Рицарлар князларга ва айниқса Германиядаги энг кўп ва катта-катта поместьеларга эгалик қилиб бойиб кетган олий руҳонийларга ҳасад билан қарардилар. Рицарлар катта йўлларда йўл тўсарлик билан шуғулланиб, савдо-гарларнинг карвонларига ҳужум қилар ва қўшни шаҳарлардан ёки ҳатто айрим гражданлардан товон олиш учун ҳар қандаи баҳона қидирар эдилар.
Шаҳар аҳолисига даставвал шаҳар аристократияси, яъни патрицийлар кирар эди, улар ҳали ҳам бир қанча шаҳарларда ҳокимиятни ўз қўлларида сақлар ва ташқи савдода, банк-судхўрлик муомалаларида ва қисман ички савдо ишларида катта роль ўйнардилар. Шаҳар аҳолисининг ўрта табақаси, яъни бюргерлар шаҳарликларнинг энг кўп сонли қатламини ташкил этарди. Бу қатлам ҳунармандлардан, савдогарлардан ва қисман пайдо бўлиб келаётгаи мануфактура эгаларидан иборат эди. Улар князларнинг ҳукмронлигидан, олий руҳонийларнинг бойлигидан, ҳар хил черков солиқларидан тўпланган катта-катта пулларнинг ҳар йили Италияга юборилишидан, рицарларнинг талончилиги ва зўравонлигидан ғазабланардилар. Империянинг сиёсий тарқоқлиги савдо ва саноатнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб турган асосий ғов эди. Шаклланаётган буржуазия сифатидаги бюргерларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан мамлакатни марказлаштириш мутлақо зарур эди. Аммо немис бюргерлари буржуа қатлами бўлиб ҳали сира таркиб топган эмас эди. Улар тарқоқ бўлиб, тор маҳаллий манфаатлар доирасидан четга чиқмай яшар эдилар. Жамиятда уларнинг сиёсий аҳамияти ҳали етарли даражада юксак эмасди.
Герман шаҳарларида кўпгина плебей, яримпролетар элементлар ҳам бор эди. Қашшоқлашиб қолган, цехдан ташқаридаги шаҳар ҳунармандлари ҳам, халфалар ҳам, крепостниклар зулмига чидолмай, шаҳарга кўчиб ёки қочиб келган ва бу ерда люмпен пролетариатга айланган деҳқонлар ҳам плебейлар таркибига кирардилар. Бу бесаранжом элемент патриций ва бюргерларни ҳам, киборлардан, руҳонийлардан бўлган феодал-помешчикларни ҳам ёмон кўрарди. Шаҳар плебейлари деҳқонлар ҳаракатига қўшилиб, бу ҳаракатга ғоят катта ёрдам кўрсатардилар.
Энг кўп сонли ва асосан эксплуатация қилинувчи асосий гуруҳ деҳқонлар эди. Юқорида айтиб ўтилганидек, деҳқонлар крепостнойлик зулмини бошдан кечирардилар. Тўғри, крепостникларга шахсан қарам бўлган деҳқонлар озчилик эди. Немис деҳқонларининг кўпчилигини қарам деҳқонлар деб аталган, яъни маълум миқдорда пул оброки (чинши) ва ҳар хил маҳсулот мажбуриятлари тўлаш шарти билан ота-бобосидан мерос қолган ер бўлакарига эгалик қилувчи деҳқонлар ташкил этарди. Аммо XV асрнинг сўнгги ўн йилларида XVI аср бошларида ерга эгалик қилиш шартлари тобора оғирлаша борди.
Феодаллар ўз даромадларини оширишга интилиб, деҳқонлар берадиган тўловларни ҳар қандай йўллар билан оширар, деҳқонлардан янги баршчиналар талаб қилар, уларнинг чек ерларини қирқар, альмендларни, яъни жамоаларга қарашли ўтлоқлар, бўш ерлар, ўрмон, кўл ва шу кабиларни ўз ихтиёрларига ўтказиб олардилар.
Деҳқонлар феодалларга берадиган ҳар хил тўловлардан ташқари, маҳаллий князларга кўпдан-кўп давлат солиқлари тўлар, черковга ҳар хил тўловлардан бошқа яна ушур ҳам берар эдилар. Бутун Германияда католик черкови учун дон билан «катта ушур» тўпланарди. Аммо бунинг устига кўп жойда яна (сабзавот билан тўланадигаи) «кичик ушур» ва (чорва моллари билан тўланадиган) «қон ушури» ҳам олинарди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling