Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Швабиядаги қўзғолоннинг бостирилиши


Download 0.98 Mb.
bet284/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Швабиядаги қўзғолоннинг бостирилиши. Трухзес бу ердаги қўзғолончиларни тамомила тинчитишни маҳаллий князларга қолдириб қўйиб, ўзи Швабияга қайтиб келди ва у ердаги деҳқонларнинг қуролли отрядларидан қолган-қутганларини тугат-ди. Собиқ Кўл бўйи отряди билан иттифоқ бўлиб олиб (улардан қарийб 5 минг киши ўзларининг аввалги иттифоқчиларига қарши Трухзес билан бирликда ҳаракат қилишга розилик берган эди), Трухзес ғарби-жанубий Швабия деҳқонларининг отрядларини икки марта (16 ва 25 июлда) бўлган тўқнашувда (аввал Шварцвальд, сўнгра Альгеу отрядларини) тор-мор қилди. «Юқори Рёйндаги қўзғолоннинг сўнгги таянчи бўлган Вальдсгут шаҳри 1525 йил 6 декабрда ишғол қилинди.
Тюрингия ва Саксониядаги қўзғолон. Тюрингия билан Саксонияда ҳам деҳқонларнинг помешчикларга қарши жуда кўп ғалаёнлари бўлиб ўтди. Саноат ривож топган бу ўлкада қисман шаҳарликлар ва қисман майда деҳқонлар типидаги плебейлар жуда кўп эди. Маҳаллий шаҳарларнинг мовут саноатидаги халфалар ва (шунингдек кўпчилиги ярим деҳқонлардан иборат) кон ишчилари 1525 йилнинг биринчи ярмида ғоят қаттиқ ҳаяжонда эдилар. 1525 йил февралида Томас Мюнцер шу ерга келган эди. У ўз фаолият маркази қилиб империя шаҳри Мюльгаузенни танлади. 17 мартда бу ерда ўзгариш юз берди. Патрицийларнинг шаҳар кенгаши ўрнига янги, демократик кенгаш, «Абадий кенгаш» деган ўзига хос ном олган бошқарма тузилди. Бу кенгаш Мюнцер ва унинг дўстлари таъсири остида бўлиб, улар орасида Мюнцернинг эски шогирди Генрих Пфейфер айниқса фаол иш олиб борарди.
Ташкил топган эркин Мюльгаузен коммунаси ишлаб чиқариш воситаларини умумлаштириш жиҳатидан бирон муҳим тадбирни амалга оширолмади, албатта. Мюнцерга биринчи навбатда демократик вазифаларни ҳал этишга — феодалларга қарши курашишга тўғри келди. У Тюрингия деҳқонларини ва қўшни Мансфельд округидаги кон ишчиларини зўр бериб умумий қўзюлон кўтаришга чақирди. Мюнцер хитобномаларидан бирида: «Ёвузлар (яъни феодаллар) тирик экан, сиз инсоният бошига тушган даҳшатдан халос бўлолмайсиз, бу сизларнинг урушингиз эмас, худо урушидир» деб ёзган эди. Мюнцер билан Пфейфер кўп ўтмай асосан деҳқонлардан иборат қарийб 8 минг кишилик қуролли отряд ташкил этдилар. Аммо отряд яхши машқ кўрмаган эди. Мюнцернинг ўзи ҳарбий ишда тажрибасиз эди. Қўшни конларнинг эгалари бўлган Мансфельд князлари кон ишчиларига бир оз ён бериб, шу билан уларни ўзларига қарши ҳаракатга қўшилишидан тўхтатиб қолдилар. Кучларини бирлаштирган князлар — ландграф Филипп Гессенский билан Саксония герцоги Георг 1525 йил 16 майда Франкенгаузен шаҳрига яқин жойда Мюнцер лашкарини тор-мор қилдилар. 8 минг қўзғолончидан 5 мингги жангда ўлдирилди. Асир олинган Мюнцерни аввал қаттиқ қийнадилар, сўнгра унинг бошини кесдилар. 25 майда Мюльгаузен ишғол қилинди. Қўлга туширилган Пфейфер ва «Абадий кенгаш» нинг бошқа аъзолари ҳам қийноққа солиниб, кейин қатл қилинди. Мюльгаузен шаҳри эса «исёнда» иштирок қилгани учун империя шаҳари ҳуқуқларидан маҳрум этилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling