Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Аввал қироллар парламентнинг ҳукумат хизматчилари ва қиролнинг оила
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Аввал қироллар парламентнинг ҳукумат хизматчилари ва қиролнинг оила аъзолари ҳаётига аралашувига қарши курашсалар, энди эса уларнинг ўзи хизматчиларнинг гуноҳи даражасини аниқлаб беришга ва хотинларининг садоқатсизликларини ёки гуноҳсизликларини исботлаб беришда парламентга мурожаат қиларди.
Парламентни ўзига тобеликда тутиш учун қирол ва Кромвель монастирларни тугатиш ва уларнинг мулкларини мусодара қилиш натижасида қўлга тушган бойликларнинг бир қисмини парламент аъзоларига тарқата бошлади. Кромвель қулаши билан Норфольк герцоги яна ҳукмронликка эга бўлди. Сабаби, Генрих VIII хотини Анна Клева билан ажрашгач, Норфольк герцогининг жияни Екатерина Говардга уйландики, бу унинг қиролга нисбатан таъсирининг янада кучайишига олиб келди. Аммо, Норфолькнинг бу муваффақияти унча узоқ давом этмади. 1542 йилда қиролича Екатерина Говард эрига хиёнат қилишда айбланиб қатл этилди. Сўзсиз, Норфолкнинг ҳам қирол олдида обрўси тушиб кетди. Хулоса килганда, Кромвельнинг черковга нисбатан олиб борган сиёсати унинг ўз томонидан яратилган қиролга бўйсунишни кучайтириш йўлига чуқур ковлаётган эди. Черков монархия қулига айланиши билан у одамлар руҳи устидан қилган ҳукумронлигини йўқотди. Черковни қирол ҳокимиятининг хизматкорига айлантирган Кромвель монарҳияга қарши кураш олиб бориши мумкин бўлган охирги кучни синдирмоқчи бўлди. Айни пайтда, у ўзи сезмаган ҳолда монархияга қарши янада каттароқ курашувчи янги кучларга ҳаёт бераётган эди. Диний ўзгаришлар натижасида диний инқилоб бўлиши муқаррар эди. Кромвель монархияга қарши энг даҳшатли душманни - диний фанатизмни уйғотган эди. Умуман, Кромвелнинг иш услуби тезда ўзининг ҳаётий эмаслигини кўрсатди. Генрих VIII ўлгач, унинг ёш ўғли Эдуард VI қирол бўлди (1547-1553). Унга олдин тоғаси герцог Эдуард Сей-мур, кейинчалик 1549 йилдаги қўзғолон бостирилгач, граф Уорвик васийлик қилдилар. Ҳар икки васий ҳам протестантлар партиясидан эдилар ва шу сабабли улар даврида англикан черкови протестантизмнинг қитьадаги (яъни Европадаги) кўринишларига анча яқинлашиб қолди. Аммо, Эдуард VI ўлгандан сўнг унинг ўрнига тахтга ўтирган Генрих VIII нинг Екатерина Арагонскаядан бўлган қизи Мария Тюдор (1553-1558 йй.) даврида вазият мутлақо ўзгарди. Мария Тюдор испан католиклари муҳитида, яъни Англиядаги янги динга нисбатан нафрат руҳида тарбия топган эди. Бу қиролича мамлакатнинг шимолий-ғарбий ҳудудидаги ҳийла қолоқ округлардаги инглиз дворянларининг баъзи бир Қисмидан мадад топган католиклар партиясига бошчилик Қилди. Бундан ташқари Мария Тюдор она томонидан қариндоши испан қироли Филипп II га эрга теккан эди. Филипп II эса XVI асрнинг иккинчи ярмида католик черкови реакциясининг энг фанатик арбобларидан бирига айланганди. Мариянинг тахтга чиқишидан кўп ўтмасдан 1555 йил-нинг 5 октябридан янги парламент иш бошлади ва унинг биринчи иши 1536 йилдаги Мариянинг ноқонуний туғилгани ҳақидаги чиқарилган актни қайта кўриб чиқиш бўлди. Парламент бу ишни ўрганиб Марияни қонуний туғилган деб ҳисоблади. Мариянинг иккинчи қадами «Англияни еретиклардан тозалаш учун» чет элликларнинг Англиядан чиқариб юборилиши бўлди. Англияга келган ажнабийлар 24 соат ичида мамлакатни тарк этишлари керак эди. Англия яна католик давлатига айланди. Мария Тюдор испанлар мададига таяниб, Англияда католик черковини тиклаб протестантларни қаттиқ таъқиб остига олди. Бир замонларда ўрта аср еретикларини гулханга ташлаб қандай қилиб куйдирган бўлсалар, Англияда протестантларни ҳам шундай тириклайин куйдирар эдилар. 300 га яқин эркак ва аёллар «диндан адашганликлари учун» ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бошқаларга намуна сифатида 21 та епископ (руҳоний), 8 та дворян, 84 та ҳунарманд, 100 та деҳқон ва ишчи, 55 та аёл ва 4 та болалар ўтда куйдирилди. Мария Тюдор даврида йирик ва обрўли архиепископлардан Кранмер, Латимер ва бошқалар ўтда куйдириб ўлдирилади. Айниқса, Томас Кранмерга қуйидаги оғир айблар қўйилганди: 1) Генрих VIII ва Екатерина ўртасидаги никоҳни ноқонуний бекор қилиш; 2) Марияни қиролнинг қонунсиз туғилган қизи деб эълон қилиш; 3) Марияни тахтдан маҳрум этиш тўғрисидаги фитнага ихтиёрий равишда қўшилиш. Шунинг учун протестант тарихчилар Мария Тю-дорни «қонхўр» деб аташган эдилар. Мария Тюдорга епископларни тайинлаш ҳуқуқи берилди. Бу унинг Рим папалиги билан жуда яқинлашганинн кўрсатади. Қиролича фақат католик черковини тиклаш билан чегараланиб қолмасдан, католик одатларини, папаликнинг қонун-қоидаларини ҳам аввалги ҳолига келтирди. Ген-рих VIII даврида тортиб олинган монастирларнинг ерларини қайтариб берди. Аммо бу мулкдорлар томонидан норозиликнинг келиб чиқишига олиб келди. Энди Мария Тюдор давридаги Англияга нисбатан Франция ва Испания қиролларининг қарашларига келсак, улар Англия сиёсатига эҳтиёткорлик билан ёндошдилар. Лекин, шунга қарамай улар ўз мақсадларига эришган эдилар, яъни Англияда католик черков қонунлари тикланган эди. Католик черкови урф-одатлари 1553-1558 йилларда яна тантана қилди.Мария Тюдордан сўнг ҳокимиятга Елизавета I Тюдор (1558-1603) келди. Елизавета Генрих VIII нинг Анна Болейндан бўлган қизи эди. Елизавета I қироллиги давридаги унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги масалаларни ҳал қилиш фаолияти ва парламентга муносабатини икки даврга бўлиш мумкин: биринчи давр XVI асрнинг 60-80 йилларини ўз ичига олиб бу даврда, қиролича муҳим масалаларни ҳал қилишда парламентга ҳам мурожаат қилади. Аксарият ҳолларда ҳукумат ва парламент ички ва ташқи сиёсат соҳасидаги муаммоларни биргаликда ечдилар. Елизавета Тюдор янги дворян ва буржуазия манфаатларини қўллаб-қувватлади. Абсолютизм мамлакатни янада ривожлантириш йўлида керакли шароитлар туғдирди. Елизавета I давлатни бошқариш фаолиятининг иккинчи даври XVI асрнинг 90 йиллари бошида бош-ланди. Бу даврдаги унинг фаолияти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар билан боғлиқ равишда янгича йўналишда борди. XVI асрнинг 90 йилларига келиб мамлакатда аҳвол ўзгарган эди. Ривожланаётган капиталистик элементларнинг тахтга бўлган қизиқиши табора ортиб борди. Ана шундай вақтда Англияда қирол ҳокимиятининг жойларда заифлиги ва мамлакатда доимий армиянинг бўлмаганлиги Тюдорлар абсолютизмининг янада мустаҳкамланишига халақит берди. Порахўрлик ва хазинани талон-тарож қилиш кучайиб кетди. Айрим графликлар қирол ҳукуматини ташқи сиёсат юритишда қувватламай қўйишгача бориб етдилар. Сиёсатдаги бу камчиликни Елизавета фаворитизм тизими билан қо-пламоқчи бўлди. Унинг энг яхши кишилари (фаворитлари) Лейстер, сэр Уальтер Рэли ва граф Эссекс эдилар. Елизаветанинг дастлабки фаворитлари (масалан Лейстер) қиролича олдида ўзининг унга тобе эканлигини унутмаган бўлса, кейингилари жуда кўп масалаларда (айниқса, ташқи сиёсат масалаларида) ўзларини қироличани ҳақорат қилиш даражасида мустақил тута бошладилар. Айни бир вақтда шуни эътироф ,этиш керакки, Елизавета I давлатни бошқаришга амалдорларни танлашда ва улар ёрдамида мамлакатни бошқаришда катта ютуқларга эришди. Айниқса, унинг ҳукмронлигининг биринчи даврида жуда кўп машҳур давлат арбоблари, абсолютизмнинг қатъий тарафдорлари етишиб чиқдилар. Булар жумласига Берлей, Бэкон, Уолсингем ва савдогар Томас Грешем ва бошқалар киради. Уолсингем томонидан ташкил қилинган жосуслик ва ахборот тизими яхши ривожланган эди. Бу тизим ёрдамида қиролича Англиянинг ҳамма бурчаклари ва қарийб Европанинг ҳамма мамлакатлари ҳақида аниқ маълумотларга эга эди. Ўз даврида «савдогарлар қироли» деган унвонга эга бўлган, қиролликнинг молиявий ишларига раҳбарлик қилган ва қироличанинг бу соҳа бўйича маслаҳатчиси Томас Грешем ҳам ўз вазифасини жуда катта моҳирлик ва маъсулият билан бошқарарди. Елизавета I ҳукмронлигининг иккинчи даврида ҳам унинг атрофида ўз даврининг йирик давлат арбоблари фаолият кўрсатдилар. Улар жумласига Роберт Сесиль ва машҳур файласуф Фрэнсис Бэкон ва бошқалар киради. XVI аср 90-йилларнинг ўрталарига келиб парламентда қироличанинг монополия патентларини тарқатишга қарши, буржуазия мухолифатининг қаршилиги ўса бошлади. Сабаби, Тюдорлар ҳукумати савдо ва ишлаб чиқариш муассасаларига эгалик қилишнинг шартларини ишлаб чиқиб уларни алоҳида киши ва компанияларга тарқата бошлагандилар. XVI асрнинг ўрталаригача бу буржуазиянинг ривожланишига хизмат қилган бўлса, XVI асрнинг охирига келиб монополия Англия иқтисодиётида бўлаётган ривожланишга салиб ий таъсир кўрсата бошлади. Бундан ташқари, монополия патентларининг кўплаб сарой фаворитлари ва амалдорларига берилиши эркин капиталистик ривожланишга ғов бўлиб қолди, бу эса ўз навбатида буржуазиянинг оммавий норозилигини туғдирди. Ниҳоят, 1601 йидда умум палата монополия ҳақидаги масаласини қараб чиқишни талаб қилиб чиқди. Бу масалада ҳукумат ва парламент ўртасидаги низо кескин тус олди. Қиролича ён беришга мажбур бўлди. Гарчи қиролича монополияни бекор қилиш тўғрисида ваъда берган бўлса-да, аммо бу соҳадаги аҳвол деярли ўзгармади. Елизавета ҳукмронлигининг охирги йилларида парламентнинг мустақил бўлишга интилиши янада кучайди. Лондон шаҳри аҳолиси эса қироличани олдингидек қувонч билан кутиб олмасдилар. Шундай қилиб Елизавета I Тюдорнинг узоқ муддат қироллик қилган даври Англиянинг иқтисодий жиҳатдан тараққий этган даври бўлди. Бу даврда Ҳиндистон ва Америка билан савдо-сотиқ ишлари олиб борувчи жуда кўп савдо компаниялари тузилди. Денгизнинг нариги томонида инглизлар колонизацияси бошланди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling