Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Англиянинг денгиз ҳукмронлиги учун Испания билан кураши. «Енгилмас Армада» ҳалокати


Download 0.98 Mb.
bet314/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Англиянинг денгиз ҳукмронлиги учун Испания билан кураши. «Енгилмас Армада» ҳалокати. Инглиз-испан рақобати Англиянинг ички низолари билан мустаҳкам боғланган бўлиб, у биринчи навбатда денгиз йўллари ва бозор учун курашда намоён бўлди. Бу кураш айниқса, XVI асрнинг иккинчи ярмида кучайди. Англиянинг Испания билан олиб борган курашини 3 даврга бўлиш мумкин: 1) XVI асрнинг 60-йилларидан 80-йиллари ўрталаригача - бу даврда ўзига хос яширин уруш кетади: яъни инглиз денгиз қароқчилари испан кемаларига океанда ва Ла-Маншда ҳужум қилишиб уларни талай бошладилар; 2) XVI аср 80-йиллар ўрталаридан - бу даврда Испания билан очиқ денгиз уруши борди; 3) XVI аср охирларидан яна денгиз қароқчиларига ҳужумлар уюштирилди.
Елизавета Тюдор ҳукмронлиги бошланган даврда денгиз қароқчилиги ривожланиши учун шарт-шароитлар жуда қулай эди. Деҳқонларнинг хонавайрон қилиниши, оммавий равишда ерлардан қувилиши натижасида вужудга келган уй-жойсиз омманинг мавжудлиги, савдо-сотиқ, ишлаб чиқа-ришнинг сустлиги, денгизчилар ўртасидаги ишсизлик ва қиролликнинг молиявий қийинчиликлари ҳукуматнинг қароқчиларга баъзан яширинча, баъзан эса очиқчасига ёрдам беришига сабаб бўлди.
1555 йилга келиб Англиянинг чет мамлакатлардан миллий қарзи (асосан Нидерландиядан) 148526 фунт стерлингни ташкил этарди. 1559 йилга келиб бу қарз микдори 226910 фунт стерлингга кўтарилди. Мария Тюдор ҳукмронлигининг охирги йилларида хазина бўш, халқ оч, юқумли касалликлар кенг тарқалган оғир йиллар бўлди.
Мана шундай шароит оқибатида, XVI асрнинг 50 йиллари охири ва 60 йиллари бошларида инглиз денгизларида қароқчилик жуда ривожланди.
Филипп ва Мария Қонхўр давридаёқ инглиз денгизчиларига Испан қиролининг Англия ҳукмронлигига қаршилик белгиси сифатида испан ва португал кемаларини талаш анъанага айланиб қолган эди. Елизавета даврида испан ва португал кемаларини талаш Англияни испан католик чер-ковидан ҳимоя қилиш каби ўзига хос ватанпарварлик жасоратига айланди. Қуйидаги мисоллар инглизлар денгиздаги қароқчилиги испанларга қандай зарар ва жабрлар келтирганликларини яққол кўрсатади: 1) 1560 йилда инглизлар денгизда испан дворянлари кемасини қўлга оладилар ва уларни Дуврга олиб келиб аукционга қўйиб сотиб юбордилар. Улар учун яхши тўлов олиш умидида бўлганлар кемадаги испан дворянларини 100 фунтгача нархда сотиб оладилар. 2) Ўша йилнинг ўзида Канар оролларида испанлар қўлидан зўрға қочиб қутулган инглизлар йўлда испанларнинг яна бир кемасини қўлга олиб талайдилар. Низо кучайиб Испания томонидан Канар оролларидаги барча инглизлар кемасининг ҳибсга олинишига олиб келди. Фақатгина Елизаветанинг кечирим сўраши ва қароқчиларни жазолашга берган ваъдаси туфайлигина ҳарбий тўқнашув юз бермади.
Инглиз қиролига денгиз қароқчиларига қарши курашиш жуда қийин эди. Уларнинг қирол хонадонига яқин кишилардан ҳимоячилари кўп бўлган.
Денгиз қароқчилари магнати орасида энг қудратлиси Корнвалислик Килигру оиласи аъзолари бўлиб, уларнинг қароргоҳи Фальмаут портидаги Арвенак деган жойда эди. Бу оиладан жуда кўплаб министрлар, дипломатлар ва ҳарбий арбоблар етишиб чиққан эди. Оила бошлиғи Корнвалис вице-адмирали сэр Джон Килигру бўлиб, унинг отаси ва амакилари, ҳатто онаси ҳам денгаз қароқчиси бўлган. Джон Килигрунинг онаси жуда фаол денгиз қароқчиси эди. У олдин бу ишларда отасига, кейин эрига ёрдам бериб келарди.
Бир далил: 1582 йилда Леди Килигру ўз меҳмонхонасининг деразасидан бўрон Фальмаутга ҳайдаб келган чет эл кемасини кўриб қолади ва зудлик билан керакли ҳаракат режасини ишлаб чиқади. Кечаси кема эгалари қирғоққа тушиб меҳмонхоналарга жойлашгач Леди Килигрунинг ўзи бошчилигидаги қуролланган қароқчилар қайиқларга ўтириб, кемага яқинлашадилар ва ҳужум уюштириб, соқчиларни денгизга улоқтириб, бойликни талаб кетадилар. Бу ўғрилар гуруҳининг бир қисми кемани Ирландияга олиб қочади. Испанлар талаби билан бу босқинчилик юзасидан сўров ишлари ўтказилади ва уч киши, шу жумладан, Леди Килигру ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинади, аммо у қиролича томонидан авф этилиб, ўз уйига қайтади. Қароқчилик соҳасини монополия қилиб олган бу оиланинг қўлида ушбу соҳани ривожланиш тарғиботидан то даромадларини бўлишгача бўлган жараён тўпланган эди. Улар одатда қароқчи кема капитанига қўлга киритилган ўлжанинг 1ғ5 қисмини берар, қолганларини ўзлари олар эдилар.
Денгиз қароқчилари ўртасида аёллар ҳам кўп бўлган. Масалан, денгиз карвонларига даҳшат солган Джон Пиерс (Елизавета даврида Килигру хонадони иттифоқчилари бўлган) ўзининг «Корнвалис жодугари» деб ном олган онаси билан бирга ишлаган.
Денгиз қароқчилари жуда камдан-кам ҳолларда қўлга тушарди. Юқорида Леди Килигру мисолида кўрганимиздек Лондонда қироличага яқин бўлган олий нуфузли кишилар ҳам денгиз қароқчиларидан жабр кўрганлар. Шундай воқеалардан бири 1573 йилда юз берган эди. 1573 йилда шахсан Елизаветанинг ўзи томонидан француз қироли Карл XII нинг қизига қироллик совғасини олиб бориб бериш учун жўнатилган граф Вустер тушган кема инглиз қароқчиларининг ўзлари томонидан таланади (500 фунт-стерлинг қимматга эга бўлган совға ўғирланади). Бу иш юзасидан бир неча қароқчилар ҳибсга олинадилар, аммо ҳаммаси бўлиб уч киши дорга осилади.
Испан кемаларига нисбатан қароқчиликни қувватлаш Елизавета сиёсатининг таркибий қисмига айланди. Масалан, испанларнинг ашаддий душмани бўлган энг жасур денгиз қароқчиларидан бири Фрэнсис Дрейкни испан элчиси осиб ўлдиришни талаб қилганда, Елизавета уни жазолаш ўрнига тақдирлаб рицарликка ўтказди. Қиролича томонидан денгиз қароқчиларининг шу каби қувватланиши Англия учун жуда катта бойлик келтирди ва қўрқмас денгизчиларнинг бутун бир келгуси авлодини етиштириб чиқаришга олиб келди. Худди шундай денгиз қароқчилиги йўлини босиб ўтганлардан кейинчалик Гоукинс, Дрейк, Гренвиль, Фробишер каби Елизавета даври адмираллари етишиб чиқцилар.
XVI асрнинг 70-йилларидан бошлаб денгиз қароқчилари маблағ билан яхши таъминлана бошланди. Масалан, Фрэнсис Дрейк ва Вальтер Ралейлар қароқчилик ташкилотлари акционерлик уюшмалари маблағлари билан ташкил этилиб, унинг аъзолари қироличанинг ўзи, Берлей, Лейстер ва бошқалар эдилар.
Инглиз денгизчилари протестантизмга ашаддий қарши эдилар ва Испанияга нафрат билан қарар эдилар, аммо уларнинг бу нафратига сабаб бўлган нарса Испаниянинг католик мазҳабида қолиши туфайли бўлмасдан, балки унинг бойлиги, колониялари ва денгизда ҳеч кимга ҳукмронликда ён бермаслиги туфайли эди. Шундай қилиб, Испания билан кураш инглиз денгизчилари учун колониал савдо-сотиқ аҳамиятига эга бўлиб, у асосан, Испаниядан иложи борича кўпроқ бойликни тортиб олишга йўналтирилган эди.
Бу кураш инглизлар томонидан фақатгина денгиз қароқчилиги ёки бандаргоҳларда турган испан кемаларига ҳужум билан чегараланмасдан, балки инглиз денгизчилари Америкадаги испан колонияларига босқинчилиги тарзида ҳам борди. Масалан: Фрэнсис Дрейк 1572-1573 йилларда Панама бўйидаги Номбр де Диос бандаргоҳида Испанияга жўнатиш учун мўлжалланган 100 минг испан олтин пезетини қўлга киритди.
Испаниянинг Тинч океан соҳилларидаги ва биринчи навбатда Перудаги кумуш конларига эга бўлиш учун интилиш, Фрэнсис Дрейк томонидан иккинчи марта (Магелландан сўнг) тарихда дунё бўйлаб айланма саёҳат уюштиришга сабаб бўлди. Расмий жиҳатдан бу саёҳат Магеллан кўрфазидан жанубдаги ерларни очишга қаратилган эди. Норасмий мақсад эса бошқача, яъни Магеллан кўрфазидан Тинч океанига чиқиб олиб, Испаниянинг Перудаги мустамлакаларига, улар кутмаган томондан ҳужум қилиш эди. Чунки, Тинч океани орқали сузиш янги иш бўлиб, бу ердан ҳали Магелландан кейин ҳеч ким ўтмаган эди.
Бу экспедицияни ўтказишда савдогар авантюристлар компанияси катта роль ўйнадилар. Дрейк Магеллан йўлидан бориб (1578-1580 йил) Тинч океанига кириб Перу ва Чили соҳилларини талаб катта бойликка эга бўлди. Испанлар куч тўплаб унга зарбага тайёрланганда, у йўлини ўзгартириб орқага қайтиш ўрнига ғарб томон сузиб кетди. Ниҳоят, Дрейк Англияга 1500 минг фунт стерлинг қийматга эга бўлган бойлик билан қайтиб келди. Мана шундай йўллар билан тўпланган бойликлар эвазига Англия бойиб кетди. 1580-1581 йилларда ҳукумат четдан олган қарзларини тўлади ва фаол ташқи сиёсат юритди. Бойликнинг бир қисми Левант савдосини ривожлантиришга сарфланди. Денгизчилар ва савдогарлар ўртасида тақсимланган пул инглиз савдосининг янада ривожланишига кўмаклашди.
1577-1580 йиллардаги Дрейк экспедициясидан сўнг Англияда денгиз қароқчилиги янада ривожланди. Зодагонлар, дворянлар ва савдогарлар қароқчилик экспедицияларига катта маблағ ажратдилар. Ўша вақтда ҳар бир катта ва кичик кемалар қуролланган бўлар ва жуда осонлик билан савдогарлар қароқчиларга айланар эди. Савдо ва қароқчилик ўртасидаги чегарани аниқлаб бўлмай қолди, улар бир-бирлари билан мустаҳкам боғланиб кетдилар. Инглиз қароқчиларининг ҳаддан ташқари талончилиги сабабли Испания кумуш ва олтинларини Европага фақатгина қуролланган ҳарбий кемалар ҳимоясида юборадиган бўлди.
Англия ва Испания ўртасида низоларнинг кучайишининг сабабларидан бири инглизлар томонидан нидерландияликларга уларнинг Филипп II га қарши курашида берилган ёрдами эди. Англия томонидан Нидерландияга катта ёрдам кўрсатидди.
XVI асрнинг 80-йилларидан бошлаб Англия томонидан Испаниянинг колонияси бўлган мулкларни босиб олишга уринишлари бошланди. Аммо, бу ҳаракатлар биринчи навбатда ерга эгалик учун эмас, балки олтинга эгалик ва талончилик мақсадида эди. Шу сабабли бу ҳаракатлар унча катта муваффақиятлар келтирмади.
Дрейкнинг кейинги экспедицияси 1585 йилда ташкил қилинди. Уни ташкил қилар экан Дрейк ким компанияга у билан кирса, уларнинг 6-7 баробар маблағга эга бўлишига кафолат берди. Бу сафар унинг флоти 21 кемадан иборат эди. Қироличанинг ўзи бу экспедицияга 20 минг фунт стерлинг ажратди. Бу экспедициянинг бутун маблағи 60 минг фунт стерлингни ташкил қиларди. Экспедиция натижасида, ҳаммаси бўлиб 64,9 минг стерлинг қийматдаги мол келтирилди. Гарчи фойда деярли бўлмаса-да, аммо қиролича ҳеч қандай зарар кўрмай ўзига тегишли пулнинг барчасини яна ундириб олди. Шунингдек, Дрейкнинг кейинги 1587 йилдаги экспедицияси давридаги фойданинг 87% Елизавета хазинасига келиб тушди. Буларнинг барчаси ҳар сафар Англия денгиз қароқчилиги шахсан қиролича томонидан рагбатлантириб турилганлигининг исботидир.
Филипп II 1581 йилда Португалияни ҳам Испания ҳудудига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Португалия қироли Генрих Португальский 1550 йилда ўзидан ворис қолдирмай вафот этди. Филипп II Генрих Португальскийнинг катта опасининг ўғли эди (Карл V хотини Изабелла Португалия қироли Эммануил III нинг қизи эди). Португалиядага сиёсий кучларнинг Эммануилнинг бошқа невараларини қирол қилиб сайлаш ҳаракатига қарши Филипп II Герцог Альба қўмондонлигидаги 24 минг кишилик армияни Португалия чегарасига келтириб қўйди. Натижада, у 1581 йилнинг июнь ойида Лиссабонда тантанали равишда Португалия қироли деб эълон қилинди ва бутун Пириней ярим оролининг ягона ҳукмрони бўлиб қолди .
Филипп II 1588 йилда Рим папаси Сикст V нинг фатвоси билан Галициядаги Ла-Корунья портидан «Бахтли ва Енгилмас Армада» деб номланган 134 та кемадан иборат (унда 2000 замбарак, 19290 (бошқа маълумотда 21855) солдат, 8350 (бошқа маълумотда 8766) матрос ва 2080 хизматчи қул бор эди) денгиз флотини Англияга қарши юборди. Булар билан бирга кемаларда 300 та монахлар, руҳонийлар, инкивизиторлар борардилар. Улар ҳужумдан сўнг инглизларни католик динига сиғинишга даъват этишлари керак эди. Флот қўмондонлари Медина Сидония ва Пирец Гуесманлар эдилар. Герцог Медина Сидония флот адмираллиги учун етарли жасорат ва тадбиркорлик сифатларига эга эмаслигини кўрсатди. «Енгилмас Армада»га қарши инглизлар жуда тез вақт ичида бурилиш учун қулай бўлган 140 кичик ҳарбий кемаларни шайлашга муваффақ бўлдилар ва тез-тез кутилмаган ҳужумлар уюштириш йўли билан испанларга сезиларли зарба бера олдилар. Бундан ташқари, Ла-Манш бўғозида бошланган кучли шамол бурилиши қийин ва қўпол испан кемаларини қирғоқларга улоқтириб ташлади. Натижада «Енгилмас Армада» ҳалокатга учради.
Англия ва Испания ўртасидаги урушда инглизларнинг ғалабасини таъминлаган асосий омиллар қуйидагилар бўлди:

  1. Мудофаага қиролича ҳукумати тайёр бўлмаган ва етарли ҳарбий тайёргарликка ҳукумат маблағи етишмаган бир пайтда, Англиядаги янги дворянлар ва туғилиб келаётган буржуазия мамлакат мудофаасини умумхалқ ишига айлантириб юбора олдилар. Улар давлат хизматига ўз ҳисобларидан кемаларини қуроллантириб юбордилар;

  2. Миллий мустақиллик хавф остида қолганда ва католик черковининг қайта тикланиши хавфи туғилганда деярли барча ижтимоий қатламлар вакиллари қиролича атрофига бирлашдилар, мамлакат мудофааси умуммиллий ишга айланди;

3) Инглиз ҳарбий денгаз қўмондонлиги ҳарбий стратегия жиҳатдан ўзларининг испанлардан кучли эканлигини кўрсатдилар.
«Енгилмас Армада»нинг 134 та кемасидан атига 43 тасигина Испанияга қайтиб келди. Испанларнинг босқинчилик юришлари шу тариқа мағлубиятга учради ва уларнинг денгиздаги ҳукмронлигига шу тариқа нуқта қўйилди. Англия денгиз ҳукмрони мамлакатига айланди ва инглиз ҳукмдорлари давлатнинг ташқи сиёсатида келгусида Португалиянинг Испаниядан ажралиши тарафдорларини қўллай бошладилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling