Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дехқонларнинг қўзғолонлари
Иқтисодий сиёсат. Иқтисодий сиёсат соҳасида Решелье Генрих IV бошлаган ишни давом эттирди. Генрих IV сингари у ҳам ривожланиб бораётган мануфактурани ғайрат билан қўллаб-қувватлади. Унинг вақтида француз Канадаси {«Янги _Франция»)га тинмай одам кўчириб турилди. Французлар Актель оролларига ҳам кириб бордилар. Ришелье француз савдо флотининг ривожланишига хомийлик қилди.Аммо француз буржуазиясининг савдо-саноат ва колонизация соҳасидаги ҳаракати нидерланд ва инглиз буржуазиясига қараганда анча суст эди. Француз буржуазияси қисман давлат характеридаги, қисман қишлоқда—дворянлар ва деҳқонлар орасидаги судхўрликдан бусиз ҳам катта фойда оларди. Одатда имтиёзли мануфактура корхоналари (қирол мануфактуралари) ҳам буржуазияга .катта фойда келтирарди. Аммо шунга қарамасдан, Ришелье вақтида Франция хар холда мустамлакачилик сиёсатида иштирок қила бошлаган эди. Европадан ташқаридаги мамлакатларни талаш ва босиб олишда Англия билан Голландиянинг янги рақиби юзага келмокда эди.
Дехқонларнинг қўзғолонлари. Марказлашган давлат аппаратининг кучайиши, қиролройи харажатларининг тинмай ошиб бориши ва кенг куламда олиб борилаётган ташқи сиёсат ғоят катта пул маблағларини талаб қиларди. Ришелье замонида доимий қўшиннинг сони 150 минг кишига етган эди. Солиқнинг асосий қисми аввалгидек қолоқ. ва турли феодал солиқларидан мушкул ахволга тушиб қолган деҳқонлардан олинар эди. Энг қўп тарқалган давлат солиғи — битта тальянинг ўзи Ришелье замонида тўрт баравар ортган эди. 1610 йилда бу солиқдан 11,5 миллион ливр даромад олинган бўлса, 1643 йилда бу солиқ миқдори 44 миллион ливрга етди. Солиқларнинг кўпайишига жавобан деҳқонлар оммаси тез-тез қўзғолон кутарарди. Ришелье хукмронлик қилган замонда қиролликнинг ҳамма жойида деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлган эди. 1639 йилда Нормандияда Жан Яланг-оёқ бошчилигида катта қўзғолон кутарилган эди. Бу қўзғолон айниқса кенг қулоч ёйиб, ўз характери жиҳатидан деҳқонлар уруши типидаги ҳаракатга ўхшар зди. Деҳқонлар солиқ тўпловчиларга ҳужумлар қилиб, уларни ўлдирардилар. Улар «жафокаш армия» деган характерли номга эга бўлган ўз армиясини туздилар. Қўзғолончилар қўзғолонга қўшни районларни ҳам қўшилишга даъват этиб, қўлёзма хитобномалар таркатдилар. 1639 йилги ҳаракат қатнашчиларининг асосий таркиби камбағал деҳқонлардан ва шаҳар камбағалларидан иборат эди. Лекин солиқ. азобига нисбатан бутун ахоли ўртасида нафрат шу қадар зўрайган эдики, ҳаракатга шаҳар ва қишлоқларнинг бирмунча бадавлат табақалари ҳам бир қанча вақтгача қўшилдилар. Қўзғолонни бостириш учун ҳукумат 4 минг кишилик қўшин юборди.XVII асрнинг 30 ва 40-йилларида деҳқонларнинг айрим харакатлари мамлакатнинг бошқа областларида — Пикардия, Шампань, Бургундия, Лангедок, Дофинэда хам бўлиб ўтган эди. Ришелье 1642 йилда, Ўттиз йиллик уруш зўрайиб кетган бир вақтда ўлди. Франция бу урушда 1635- йилдан қатнашиб келарди. Ундан бир йил ўтгач Людовик XIII ҳам ўлди. Аммо Францияда абсолютизм шу қадар мустах,камланиб олган эдики, Людовик XIII нинг тахт вориси Людовик XIV қироллик қилган вақтда бу идора усули ғоятривож топди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling