Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Людовик XIII. 1614 йилдаги Бош штатлар.
- Пулга муҳтож бўлиб қолган хукумат 1614 йилда Бош штатларни чақирди
Генрих IV нинг ташқи сиёсати. Генрих IV жуда фаол ташқи сиёсат олиб борди, унинг бу сиёсати Валуанинг энг қудратли даврларида олиб борган ташқи сиёсатни эслатар эди. Генрих IV испан ва немис Габсбургларини Франциянинг энг ашаддий душмани деб биларди. XVI асрнинг 90-йилларида Филипп II нинг францияга бостириб кирганлиги Габсбургларнинг агрессив режаларини яна бир марта аник, кўрсатиб берди. Габсбурглар католикларнинг бутун Европадаги учига чиққан реакциясининг таянчи эди. Қироллик қилган бутун умрида ўз мамлакати ичида католик фанатизмига қарши кураш олиб боришга мажбур_ бўлган Генрих IV Габсбургларга қарши курашида протестантлик мазҳабидаги мамлакатлар билан иттифоқ бўлиб иш кўрди. У Европада протестантларнинг кучли иттифоқини барпо этиш ниятида эди, унинг режасига кўра бу иттифоқда Англия, Франция ва Голландиядан ташқари яна протестантлик мазҳабидаги герман князлари, Скандинавия мамлакатлари ва Швейцария ҳам кириши керак эди. Габсбурглар билан уруш бўлиши муқаррар деб билган Генрих IV ва Сюлли бу урушга қунт билан тайёрлана бошладилар. Катта-катта ёлланма отрядлар ташкил зтилиб, улар ўргатилди. Артиллерия омборларига заҳира қилиб жуда кўп ўқ.-дори босиб қўйилди. Уруш бўлиб қолгудай бўлса, уруш харажатлари учун деб хазинада катта пул ғамлаб қўйилган эди. Француз хукумати императорга қарши яна уруш бошлашга шайланиб турган герман князлари билан маҳкам алоқа боғлаган эди. Бироқ 1610 йилда, Габсбурглар Германиясига қарши урушга тайёргарлик ишлари айни қизиб турган бир маҳалда Генрих IV ўлдирилди. Уни ўлдирган Франсуа Равальяк ўтакетган урушқоқ католиклар доирасига мансуб эди;. Бу Генрих IV га қилинган суиқасдларнинг тўққизинчиси бўлиб, суиқасдларни Генрих IV га «еретик» ва «еретиклар дўсти» деб қараб келинган католик феодаллар реакцияси уюштирган эди.
Людовик XIII. 1614 йилдаги Бош штатлар. Генрих IV нинг тахт вориси Людовик XIII Франция қироли бўлган пайтда 9 яшар бола эди. Унинг онаси Мария Медичи(Генрих IV нинг иккинчи хотини, у Маргарита Валуа билан 1599 йилда ажрашган эди) қиролликнинг регенти бўлди. Аристократ феодаллар оппозицияси қиролнинг ёшлигидан ва унинг хукумати заифлигидан фойдаланди. Сюлли истеъфо беришга мажбур бўлди. Зодагонлар ва сарой ахли қирол хазинасини талон-торож қила бошладилар. Мария Медичи фаворитларини тез-тез алмаштира бериб, уларга давлатнинг жуда катта маблағларини сарф қилиб қўйди. Пулга муҳтож бўлиб қолган хукумат 1614 йилда Бош штатларни чақирди. Аммо Бош штатларга тўпланган тоифалар мутлақо муросага келиша олмадилар ва ҳатто бир-бирларига душманлик қила бошладилар. Учинчи тоифа вакиллари қирол номига ёзилган уч тоифани учта оғайнига тенглаштирганларида, имтиёз-ли тоифаларнинг вакиллари ғазабга келиб, ўзларини «этикдўзларнинг фарзандлари»га тенглаштиришдан қаттиқ, норози бўлдилар. Дворянлар ўз мактубларида қирол учинчи тоифа томонидан қўйилган арзномаларга эътибор бермаслиги керак, деб очиқдан-очиқ, талаб қилдилар. Бош штатлар тезда тарқатиб юборилди. Шундан кейин то 1789 йилги француз инқилобигача у чақирилмади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling