Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Гугенотлар урушларининг тугаши. Нант эдикти


Download 0.98 Mb.
bet337/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Гугенотлар урушларининг тугаши. Нант эдикти. Янги қиролнинг аҳволи даставвал анча мушкул эди. Париж «еретик» қиролни тан олгиси келмади. Ўлдирилган Генрих Гизнинг укаси герцог Карл Майенский янги қўшинлар тўплаб, гугенотларта қарши урушни янгидан бошлаб юборди. Филипп II Испанский католикларга ёрдам бериш учун Францияга ўз қўшинларини юборди. У Парижга қирол қилиб ўз одамини ўтқазишни мўлжаллаган эди.
Генрих IV лига қўшинларини Арка ва Ивра яқинида — 1589 ва 1590 йилларда икки марта тор-мор келтирди. Аммо ҳали қатъий ғалабани қўлга киритмаган эди. Турли вилоятларда дехқонларнинг ҳоким гуруҳларга қарши кенг ҳаракати кўпроқ, азоб чеккан ғарбий вилоятларда (Пуату, Сентонж, Ли-музен, Марш ва Перигор вилоятларида) айниқса кучайиб кетди. Қўзғолон кўтарган деҳқонлар, кроканлар(каламушлар) деб ном олдилар,. чунки улар дворянларга, солиқ йиғувчиларга ва солдатларга қарши ҳужум қилганларида ана шундай даъват билан ташланардилар. Перигорда қўзғолон кўтарган деҳқонларнинг сони 40 минг кишига етди.
Генрих IV га деҳқон қўзғолонларини бостириш учун кўп куч сарф этишга тўғри келди. Лекин герцог Майанский ҳам гугенотларга қарши курашишдан кўра, кўпроқ католиклар орасидаги демократик элементларта қарши кураш олиб боришга мажбур бўлди. Париждаги «16 лар комитети» герцогга қарши қаттиқ жанжал кўтарди. Шу туфайли 1591 йилда герцог ва унинг иттифоқчилари комитетни тугатдилар. Герцог хокимиятни ўз қўлида сақлаб қолишдан умидини узиб, Генрих IV билан яширин музокаралар бошлади, у маълум мукофот эвазига Генрихга кўмаклашишга ваъда берди.
Қуйи табақа халқ оммасининг харакати ҳар икки лагердаги феодалларни ўзаро ён беришга ва шошилинч равишда ярашишга мажбур этди. Генрих IV нинг протестантизми бу ярашишга тўсиқ бўлганлиги туфайли, у католик динига ўтишга қарор берди (1593 йил 25 июль). Генрих Наваррский, уни динидан қайтишда айблаган баъзи маслакдощларга: «Париж месса(католиклар ибодати-нинг номи)га арзийди» деган эди. Шундан кейин Париж таслим бўлишга мажбур бўлди. Генрих IV 1594 йил мартида пойтахтга кириб келди; бундан бир ой илгари у Шартр шаҳрида Франциянинг шубҳасиз қироли сифатида тож кийган эди.Сўнгги ўнинчи уруш (1594—1598) қисман лига аъзоларига, асосан эса Филипп II Испанскийга қарши олиб борилди. У Францияга қарши Нидерландиядан ҳарбий плацдарм сифатида фойдаланган эди. Аммо ҳужум муваффакият қозона олмади. 1598 йилда испан қўшинлари Вервье шаҳри яқинида (Испания Нидерландиясида) Генрих IV қўшинлари томонидан мағлубиятга учратилди.
Бир томондан, деҳқонлар ва шаҳар плебейлари ҳаракатининг хавфи, иккинчи томондан, Испания томонида ташқаридан келадиган ёрдамдан умиднинг узилиши герцог Майенский бошчилигидаги феодал-католикларни таслим бўлишга мажбур этди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling