ГУГЕНОТЛАР УРУШИ
XVI аср ўрталарида француз монархиясининг инқирози. 50—60- йилларда француз монархияси оғир таназзулни бошидан кечирмокда эди. Итальян урушлари муваффақиятсизлик билан тугади. Француз феодалларининг ҳарбий ўлжалар оламиз, Италияда ер ва мансабларга эга бўламиз деб кутган умидлари пучга чиқди. Дворянлар, шу жумладан уларнинг юқори қатлами бўлган аристократия ҳам, бу муваффақиятсизликдан жуда ғазабга келиб, бунинг учун қирол билан саройни айблади. Урушдан кейин аристократ дворянларнинг иқтисодий аҳволи жуда ёмонлашиб, хонавайронликка яқинлашиб қолди. Аристо- кратияиинг харажати доим кўпая борганлигидан, уларнинг, еридан келадиган даромади бу харажатларни қоплай олмайдиган бўлиб қолди. Бошланиб кетган нархлар революцияси умуман француз дворянлари аҳволига оғиртаъсир кўрсатди. Бу дворянлар деҳқонлардан традицион белгиланган шаклда пул тўловлари олардилар.Черков ерларини секуляризация қилиш масаласи эндиликда дворянлар учун муҳим масала бўлиб қолди. Дворянлар сиёсий соҳада ҳам марказий ҳокимиятнинг ён беришига эришмоқ учун гугенотларнинг ташкилотлари ва гугенотлар ҳаракатидан дарҳол фойдаланиш пайига тушдилар.
Генрих II ворисларининг заиф бўлганлиги феодаллар оппозицияси(мухолифати)нинг уларга қарши чиқишини осонлаштирди.
Францияда шу тарзда узоқ давом этган ўзаро уруш бошланиб кетди. Гугенотлар уруши (Франциядаги кальвинистлар номидан (ёки гражданлар уруши (Les Gulrres Civiles),деган ном билан машҳур бўлган бу уруш ҳаммаси бўлиб ўгтиз йилдан кўпроқ давом этиб, Франциянинг шундан кейинги тарихига ғоят катта таъсир кўрсатди.
Кейинги Валуалар. 60- йиллар бошида гугенотлар ва католиклар. Генрих II дан кейин кетма-кет унинг уч ўғли: Франциск II (1559—1560), Карл IX (1560—1574) ва Генрих III (1574-1589) қироллик қилди. Улар кам қобилиятли хукмронлар эди, баъзи ҳолларда эса, ҳатто балоғатга етмасданоқ мамлакатни идора қилабошлаб, саройдаги ҳар хил феодал гуруҳларининг фитна-найранглари учун осонгина қурол бўлиб қолардилар. Франциск II даврида саройда лотарингиялик феодал Гизлар оиласи етакчилик қилди. 10 ёшда қироллик қила бошлаган Карл IX вақтида эса унинг онаси — келиб чиқиши жиҳатидан итальян бўлган Екатерина Медичи қиролликда регентлик қилган эди. У ўэ фаворитлари билан бирликда ҳокимиятни бошқариб турди. 60-йиллар бошида энг йирик феодаллар иккита диний-сиёсий гуруҳга айниқса кескин бўлиниб кетдилар. Феодалларнинг бир қисми Гизлар бошчилигидаги католицизм томонида эди. Екатерина Медичи уларнинг ҳаддан ташқари мансабпарастлигидан чўчиса ҳам, уларга қўшилган эди. Бошқа бир оппозицион кальвинчи-гугенотлар партиясига Бурбонлар билан Колиньилар бошчилик қилдилар.
Бурбонлар хонадонининг бошлиғи Антуан Бурбон кичкинагина вассал давлат бўлган француз Наваррасининг қироли эди. Бурбонлар айниқса Франциянинг жанубида машҳур эдилар. Колиньи адмирал эди ва унинг (Ўрта Франциядаги) аристократик Шатильонлар фамилиясидан қариндошлари жуда кўп эди. Саройда «сиёсатчиларнинг» мўътадил партияси ҳам бўлиб, бу партия ҳар икки чеккадаги партияни яраштиришга уринарди.Бу партиянинг намояндаси гугенотларга бир қадар диний ҳyқуқлар берилишининг тарафдори бўлган канцлер Лопиталь эди.Унинг ташаббуси билан 1560 йилда Орлеанда битишувга келиш мақсадида Бош штатлар чақирилган зди (Бош штатлар 1484 йилдан буён чақирилмай турган эди). Штатда Бурбонларнинг тарафдорлари кўп бўлиб чиқди, улар Францияда секуляризация ўтказишни ёқлаб чиқдилар. Умуман зса, тоифалар ўртасида якдиллик бўлмади. Қисқагина сессиядан сўнг штатлар тарқатиб юборилди. Шундай бўлса-да, 1562 йилда хукумат эдикт чиқарди (январь эдикти), бу эдиктда кальвинистларга кўпдан-кўп чеклашлар билан ўз ибодатларини адо этишга рухсат берилди. Бу эдикт гугенотларни ҳам, католикларни ҳам қаноатлан-тирмади. Жойларда ҳар иккала диний партия тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлиб турди. Католиклар ҳам, гугенотлар ҳам зўр бериб гражданлар урушига тайёрлана бошладилар. '
Do'stlaringiz bilan baham: |