Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Гугенотлар урушларининг бошланиши


Download 0.98 Mb.
bet335/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Гугенотлар урушларининг бошланиши. Гугенотларнинг уруши 36 йил давом этди (1562—1598). Бу уруш 1562 йил 1 мартда Басси шаҳридаги ур-йиқитлар билан бошланиб кетди. Шаҳар гугенотларининг йиғини ибодат қилаётган вақтда герцог Гиз ўзининг қуролланган одамлари билан уларга ҳужум қилди. Гугенотларнинг қуролланган бир қисми ҳужум қилганларга зарба берди. Икки душман гуруҳининг дастлабки қуролли тўқнашуви ана шу тарзда рўй берди. Шундан кейин кўп ўтмай, ҳар икки томон феодалларининг қуролли кучлари чинакам уруш ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Аҳён-аҳёнда уруш ҳаракатлари тўхтатилиб, яраш сулҳи тузиларди. Дастлабки ўн йил мобайнида уч марта ана шундай уруш бўлди. Ҳар икки лагерга раҳбарлик қилувчи хонадонларнинг катта намояндалари бу урушлар давомида йўқ бўлиб кетди: католикларнинг раҳбари Франсуа Гиз билан гугенотлар раҳбари Антуан Бурбон ўлдирилди.
1572 йилда саройда бир режа пайдо бўлди, бу режада ташқи сиёсат воситаси орқали католикларни гугенотлар билан яраштириш мўлжаллангаи эди. Колиньи Нидерландията ёрдам баҳонаси билан Испанияга қарши уруш лойиҳасини ишлаб чикди, Нидерландияни Испания қўлидан озод қилиш биланоқ француз ерларига қўшиш кўзда тутилган эди. Партияларни яраштириш сулола(династия) никоҳи орқали мустаҳкамланиши лозим эди. Карл IX нинг синглиси Маргарита Валуа, ўлиб кетган Антуан Бурбоннинг ўғли Генрих Наваррскийга эрга тегаётган эди, Генрих Наваррский эса, бу вақтда гугенотларнинг бош paҳ6apи бўлиб қолган эди. Аммо бу битишув Гизлар ҳамда Екатерина Медичи томонидан бузилди. Парижга никоҳ тўйига келган, гугенотлар 1572 йил 24 августга ўтар кечаси хоинона қириб ташланди. Бу Варфоломей кечаси деб аталмиш воқеа фақат Париждагина юз бериб қолмади. Ана шу тарзда олдиндан тузилган режага мувофиқ Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам гугенотлар қириб ташланди. Парижда 2 мингдан ортиқ гугенот ҳалок бўлди. Ўлдирилганлар орасида адмирал Колиньи ҳам бор эди.
Гугенотлар урушининг иккинчи даври. Варфоломей кечасидан кейин гугенотлар урушининг иккинчи даври бошланди. Бу уруш биринчи даврдаги урушларга қараганда анча шафқатсизлик билан олиб борилди. Бу вақтда Франциянинг жануби ва ғарби шимолдан бутунлай ажралиб кетган эди. У ерда гугенотларнинг мустақил иттифоқ давлати тузилган эди. Умумий иттифокқа кирган турли вилоятларни маҳаллий зодагонлар орасидан чикқан губернаторлар идора қиларди, улар ана шундай «автономиядан» кўпроқ фойда кўрган эди.
70- йилларда гугенотчиликнинг сиёсий идеологияси ҳам аниқ шаклга кирди. Уларнинг қаторларида бўлган бир қанча жўшқин ва истеъдодли публицистлар ўз памфлетларида қироллик абсолютизмини қоралар, ўрта аср Бош штатларини кўкларга кўтариб мақтар, давлат ҳокимиятининг ижтимоий шартнома» йўли билан келиб чиқиши ҳақидаги назарияни ривожлантирар эдилар. Дастлабки қиролларни халқ сайлаб қўяр эди, деб ёзган эдилар гугенот публицистлари. «Халқ уларни, яъни (қирол­ларни) сайлар экан, улар билан шартнома тузардики, бу шартномага биноан қироллар халқ манфаатларига риоя қилишлари керак. Қирол унвони — шавкат эмас, балки меҳнат, зўравонлик эмас, балки жамоатчилик учун хизматдир», қирол ҳокимияти халқ олдида жавобгар бўлиши керак. Ўз ҳокимиятини суиистеъмол қилган қироллар золимлардир ва халқ уларни ҳайдаб юборишга ҳақлидир.
Бироқ, гугенот-монархомахларининг(Монархомахлар-грекча сўз бўлиб, монархлар билан курашувчи деб таржима қилинади) назарияларида респуб-ликачилик, золимларга қарши кураш оҳанглари аристократларга меҳр қўйиш билан чамбарчас чатишиб кетган эди. Улар «халқ деб халқнинг энг яхши қисмини, яъни аристократларни кўзда тутардилар. «Биз халқ деганда,— деб ёзди монархомахлардан Юбер Ланге,— биз бутун халқни эмас, балки унинг намоян-далари бўлган герцоглар, шаҳзодалар, зодагонларни кўзда тутамиз... Авом халқнинг ҳокимлик қилишидан ёки дворянларни йўқ қилишга интилувчи ўта демократлардан сақланингиз» деган эди. 1577 йилда «Золимларга қарши даъво»(Памфлет аноним эди, муаллиф унда ўз номи ўрнига машҳур қадимий Рим республикачиси Юний Брут номини қўйган эди) деган дабдабали сарлавҳа остида памфлет ёзган яна бир республикачи гугенот Дю Плесси Морне (1549—1623) бундай деган эди: «Халқ кўп бошли баҳайбат маҳлуқдир, у давлат ишларини ҳал қилишга қодир эмас».
Ўз умрини яшаб бўлган эски тартибларга қайтиш иштиёқидаги гугенотлар аристократияси сиёсий дастурининг реакцион характерини учинчи публицист Франсуа Отман (1524—1589) ўзининг «Франко-Галлия» (1573 йил) памфлетида очиқ-равшан намоён қилди.Бу асарида у қуйидагиларни ёзган эди: «Меровинглар ва Каролингларнинг эски тартибларига қайтиш керак, у пайтда бутун аҳоли ўз-ўзини бошқаришда иштирок этар ва қиролларни сайлар эди». Отманнинг идеали бошқаришнинг тарқоқ шакли бўлиб, унда Францияни ташкил қилувчи вилоят-давлатлар конфедерациясини қиролликнинг энг яхши ва энг эътиборли кишилари бошқаришлари керак эди. Барвақт ўлиб кетган публицист Этьен Лабоэси (1530—1563) монархомахлар орасида энг радикал-демократик пози-цияда турарди. У 1562—1563 йилларда ёзилган, аммо кейинроқ — 1574 ва 1576 йилларда босилиб чиққан «Ихтиёрий қуллик хақида мулоҳазалар» китобининг автори эди. Гугенот ёзувчи Агрипп д' Обинье (1552—1630) ўз достонлари ва .мемуарларида монархомахлик, зулмга қарши кураш мотивлари акс этган. Бу ёзувчи Варфоломей кечасидаги даҳшатлар, учун Екатерина Медичи ва Карл IX дан ўч олишга чақирган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling