Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet336/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Католик лигасининг ташкил топиши. 70- йилларнинг ўрталарида католиклар шимолда Католиклар лигаси номи остида ўзларининг сиёсий иттифоқини ташкил этдилар. Бу лигага ўлиб кетган Франсуа Гизнинг ўғли Генрих Гиз раҳбарлик қилган, у католиклар партиясининг ҳаммага маъқул раҳбари бўлиб олган эди. Бу лига Париждаги қирол ҳукуматини назорат қилиб турарди. 1576 йилда Блуа шахрида тўпланган янги Бош штатларда ҳам лига аъзолари кўп эди. Католиклар лигаси қирол Генрих III нинг гугенотлар билан яраш битими тузиш ва уларга диний эркинлик бериш тўғрисидаги уринишларига қатъий қаршилик кўрсатди. 1584—1585 йилларда Парижда яна бир-сиёсий ташкилот — Париж лигаси ташкил этилди. Бу лига ўз таркиби жиҳатидан католиклар лигасига қараганда анча демократик характерда эди. Бу лигага кирган Парижнинг кўп сонли майда буржуазияси қиролни гугенотларга ён бергани учун, сарой аҳлларини эса, уларнинг зеби-зийнат ичидаги дабдабали ҳаёти учун, қирол амалдорлари ва судьяларини тамаъгирликлари ва луттибозлиги учун тор-мор қилиб ташлашга тайёр эди. Энг жанговар католик орденларининг монахлари раҳбарлик қилаётган бу Париж лигасининг аъзолари фанатик кайфиятда бўлиш билан бирга, айни пайтда энг ашаддий католик реакциясини ҳам қўллаб-қувватлар эдилар.
Уч Генрихнинг уруши. Гугенотларнинг католиклар билан курашлари учинчи даврда — 80- йилларнинг ярмидан бошлаб жуда кескинлашиб кетди. Бу вақтда гугенотларнинг саккизинчи уруши (1585—1589) давом этмоқда эди, бу урушда айни бир пайтда Генрих Гиз, Генрих Валуа (қирол Генрих III) ва Генрих Бурбон (унинг қирол Наваррский деган номи ҳам бор эди) иштирок этгани туфайли, унга «уч Генрихнинг уруши» деб ном берган эдилар.
Католиклар лагерида Генрих Гиз тобора муҳим ўрин ола бошлади. Унинг тарафдорлари очиқдан-очиқ Гизлар тахтга Валуадан кўра кўпроқ ҳақлидирлар, дея бошладилар, чунки Улар (Гизлар) бевосита Карл Буюкнинг авлоди эмишлар. Ген­рих III нинг вориси бўлмагани туфайли лига аъзолари қиролдан Генрих Гизни расман тахт вориси деб эълон қилишни талаб этдилар. Генрих III аввал бошданоқ Гизларнинг васийлигини малол кўрар эди. 1588 йилда у қўшинларни Парижга томон сура бошлади ва Гизни ҳамда лиганинг бошқа раҳбарларини қамоққа олишга тайёрланди. Бундан лига доирасидагилар хабардор бўлиб қолганларидан сўнг, лигачилар пойтахтда ўз ташвиқот(агитация)ларини кучайтирдилар ва Парижда қиролга қарши қўзғолон кўтарилди. 1588 йил май ойининг 12- ва 13-кунларида Париж кўчаларида шаҳар тарихида биринчи марта баррикадалар(бу сўз бочка сўзидан келиб чиққан, чунки қўзғолончилар кўчаларни винодан бўшаган бочкалар билан тўсиб, кўчаларда отлиқ аскарларни юришини қийинлаштирган) пайдо бўлди. Ҳунармандлар, майда савдогарлар, халфалар, ишчилар, мардикорлар фақат баррикадалар қурибгина қолмай, балки қирол қўшинлари билан жанг бошлашга ҳамтайёр эдилар.
Генрих III Париждан Шартр шаҳрига қочиб кетди, у ердан пойтахтга қайти6 келиб, ғалаёнчилардан ўч олишга умид боғлаган эди.Қирол Гизларга қарши ҳарбий кучлар тўплади. Аммо бу кучлар билан Парижга томон киришга журъат қилолмади. Генрих III даставвал Гизнинг ўзидан қутулишга қарор берди. Шу мақсадда Гиз ярашиш баҳонаси билан қирол хузурига таклиф этилди. Қирол қабулхонасида соқчи солдатлар лига рахбарига ханжар санчдилар (1588 йил 22 декабрь). Бунга жавобан Париж Валуага бўйсунишдан бош тортди. Ҳақиқатда шаҳар ўз ҳокимият бошқармаларига эга бўлган мустақил республикага айланди. Ҳокимият бошқармалари орасида демократик «16 лар комитети» катта аҳамиятга эга бўлди, бу «комитет» пойтахт районларидаги сайлаб қўйиладиган ташкилот-ларининг вакилларидан иборат эди. Париждан ўрнак олиб, бошқа шаҳарлар ҳам мустақил шаҳар-республикаларга айландилар.
Мамлакатнинг жанубигина эмас, шимоли ҳам майда парчаларга бўлиниб кетди. Генрих III ўзининг аҳволини яхшилаш учун Генрих Наваррский билан иттифоқ тузмоқчи бўлди ва уни ўзининг вориси деб эълон қилди. 1589 йил баҳорида битим тузилиб, ҳар иккала қирол Парижга томон юриш бошлади. Аммо Генрих III Парижга қайтиб келмади. 1589 йил 1 августда Доминикан орденининг монахи Жак Клеман қиролнинг Сен-Клу қароргоҳига пистириб кириб, уни ханжар санчиб ўлдирди, шу тариқа Генрих Гизнинг ўлими учун ундан ўч олди. Генрих III нинг ўлиши билан Валуалар сулоласи тамом бўлди. Ўз тарафдорлари томонидан Франция қироли қилиб эълон этилган Генрих Бурбон Генрих IV номи билан янги Бурбонлар сулоласини бошлаб берди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling