Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet332/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Итальян урушлари. Ўзининг ўтмишдошлари қирол Карл VIII ва Людовик XII га ўхшаб, Франциск I ҳам итальян урушларини давом эттирди. У Карл V Габсбург билан тўрт марта: 1521— 1525, 1527—1529, 1536—1538 ва 1542—1544 йилларда уруш қилди. Франциск I урушларда айрим муваффациятларга эришган ва дипломатия соҳасида катта истеъдод эгаси бўлиб, Габсбургларга қарши курашда ўзига жуда кўп (шу жумладан турк султонини ҳам) иттифоқчи қилиб олган бўлса-да, Италиядаги урушлар француз феодаллари учун муваффақиятсиз тугаган эди. 1525 йилда Павия ёнидаги жангда мағлубиятга учраганида Франциск I ҳатто ўзининг қудратли душмани қўлига асир бўлиб ҳам тушиб қолган эди. Сўнгги уруш вақтида Карл V Франция территориясига бостириб кириб, Парижга ҳужум бошлади. Аммо аҳоли оммаси, хусусан деҳқонлар босқинчиларга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Герман протестант князларининг императорга қарши қўзғолон кўтаришига тайёрланаётганликла-ридан хабардор бўлиб қолган Карл V Францияда уруш ҳаракатларини давом эттиришдан воз кечишга мажбур бўлди. У Франциск I билан сулҳ тузди; 1544 йилги (Крепи шаҳрида тузилган) шартномага биноан ҳар иккала томон урушиб олган ерларидан воз кечди.
Франциск I ўлганидан кейин унинг вориси Генрих II даврида(1547—-1559) итальян урушлари яна бошланиб кетди. Бу ypyшлар 1559 йилда Като-Камбрези шаҳрида тузилган сулҳ билан тугади. Бу сулҳ битимига мувофиқ Генрих II Италиядан тамомила воз кечди.Аммо ФилиппII Испанский ҳам ўз томонидан муҳим бир масалада ён берди: Франция Мец, Туль ва Верден шахарлари билан бирликда Лотарингияга (юқори Лотарингия деб аталган ерларга) эга бўлиб қолди. Бу билан Франция давлати ўзининг хамма ерларини тамомила бирлаштириб, деярли ҳозирги чегараларигача бўлган ерларга эга бўлди.
Франциядаги Уйғониш. Италияга қилинган юришларнинг оқибатларидан бири шу бўлдики, француз жамияти ўша замон Европасида энг гўзал ва нафис маданият бўлган итальян маданиятини ўзлаштириб олди. Италияга бориб келган француз дворянлари итальянларнинг расм-одатлари, одоб-қоидаларн ва кийимларини ўзлаштириб олдилар. Францияда жуда кўп кишилар итальян илм-фани, санъати ва адабиётини севиб, унга тақлид қила бошладилар. Қирол саройи Уйғониш давр янги маданиятининг асосий маркази бўлиб қолди. Қиролнинг Париждаги ғоятгўзал Лувр саройи итальян архитектураси услубида қурилди, худди шу услубда шаҳар ташқарисида бир қанча қасрлар ҳам солинди. Қиролнинг синглиси — малика Марга­рита Наваррская истеъдодли шоира бўлиб, бир қанча гуманист адиблар, шоирлар ва рассомларни ўз атрофига тўплаган эди. Германиядаги сингари, Францияда ҳам антик авторларнинг ижодларини зўр бериб ўргана бошладилар. Атоқли, филолог Гийом Бюде (1460—1540) қадимги грек тилини ғоят яхши билиши билан машҳур эди. Уни машҳур немис гу­манист филологига ўхшатиб «французларнинг Рейхлини» деб атардилар, Жак Лефевр д Этапль (1455—1537) атоқли гуманист, файласуф, географ ва математик бўлиб, унинг номи ҳам французлар реформациясининг бошланиши билан борлиқдир. Схоластик традицияларга маҳкам ёпишиб олган эски Па­риж университети (Сорбонна)га қарама-қарши ўлароқ, янги ташкил топган Француз колледжи гуманизмнинг илмий маркази бўлиб қолган эди; бу колледж ўзига хос гуманистик акаде­мия эди. Жаҳонга донғи кетган Франсуа Рабле (1494— 1553) француз гуманизмининг эиг катта намояндаси эди. Буюк француз сатириги Рабле ёзган «Гаргантюа ва Пантагрюэль» деган роман феодаллар жамиятининг шармандасини чиқарган ўткир фикрлар ва аччиқ кинояларга тўлиб-тошган ғоятзўр ва кучли сатирик асардир. Рабле бу асарида халқ яратган содда романлар шаклидан фойдаланиб, феодалларни бесўнақай, еб тўймас, ичкиликбоз, жанжалкаш кишилар қилиб, олий ва фаросатли мотивлардан мутлақо маҳрум ҳайвонлардек ҳаёт кечирадиган кишилар қилиб кўрсатади.
Шу билан бирга, Рабле ўз романида, гуманистик илм-маърифат ва тарбия учун курашчи, табиат ва кишини ўрганадиган янги фанни жорий қилувчи ташаббускор, схоластиканинг душмани сифатида майдонга чиқди, у схоластикани инсониятдан ёруғликни вақтинча тўсиб турувчи «готик ва варварлар тумани» деб атаган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling