Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
XVI асрдаги француз қишлоғининг тузуми
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
XVI асрдаги француз қишлоғининг тузуми. XVI аср Францияда серваж шаклидаги шахсий-крепостнойлик муносабатлари камдан-кам учрайдиган бўлиб қолган эди. Деҳқонларнинг жуда кўпчилиги чиншевиклардан, яъни мерос ерларга эгалик қилувчилардан иборат эди, улар умуман олганда одат ҳуқуқига мувофиқ ерга эгалик қилувчи инглиз деҳқонларига (копигольдерларга) ўхшарди. Деҳқонлар тўлайдиган ценз, яъни пул рентаси доим бир тарзда, бир меъёрда бўлар эди. Француз дворянлари инглиз дворянларидан шу билан фарқ қилардики, уларнинг деҳқонлар қўлидаги ерларни тортиб олишлари учун бирон муҳим баҳона йўқ эди, чунки Францияда йирик-товар қишлоқ хўжалигини ташкил этишни тақозо қилувчи ҳам ички, ҳам ташқи сабаблар йўқ эди. Шундай қилиб, француз деҳқони ерсиз қолиш хавфи остида эмас эди.Бу жиҳатдан француз деҳқонининг аҳволи қўшни инглиз деҳқонининг аҳволидан дурустрок, эди. Аммофранцуз деҳқонининг бошқа мушкулликлари бор эди.
Аввало, Францияда қишлоқ хўжалиги техникасинннг умумий даражаси жуда паст эди. Майда деҳқонлар ерни ишлаш усулларини такомиллаштиришда ҳеч қандай янгилик киргизолмас эдилар. Экинларнинг ҳосили аввалгидек жуда паст эди. Аммо феодаллар деҳқонлардан жуда кўп солиқлар оларди. Одатда, Франциядаги чинш (ценз) Англиянинг «одат»даги рентасидан кўп бўларди. Француз деҳқони ўз сеньорларига чиншдан ташқари яна қўшимча ҳар хил катта ва кичик тўловлар беришга мажбур эди. Сўнгра, француз деҳқони давлатга ҳам катта-катта солиқлар тўларди.Деҳқонлардан олинадиган солиқлар марказлашган Франциянинг жуда тез ўсиб кетган давлат идораларини таъминлаб турувчи асосий манба зди. Қирол саройи, бошқарув махкамалари, армия ва черков ғояткўп маблағ талаб этарди. Давлат олган солиқларнинг бир қисми кейинчалик ҳар хил пенсиялар, ҳадялар ва ҳоказолар тарзида яна ўша дворянларга келиб тушарди. Француз деҳқони ер эгаларга феодал рентасини аслда икки марта тўларди: бир марта чинш тариқасида ва у билан боғлиқ бўлган ҳар хил тўловлар шаклида ўзининг маҳаллий ер эгаси-сеньорига тўлар, иккинчи марта эса давлат солиқлари тариқасида умуман бутун феодаллар гуруҳига (ўзига хос марказлашган феодал рентаси қилиб) тўлар эди. Католик черкови фойдасига ушур (десятина) ҳам сақланиб қолган эди. Бироқ, француз деҳқони булардан бошқа яна бир «ценз» тўлашга мажбур эди. Француз деҳқонларининг жуда кўпчилиги судхўрлардан қарздор бўлиб қолган эди. Ўрта асрлар Франциясида деҳқонлар катта тўлов бериб озод бўлган эдилар, ана шу шарт билан озод бўлиш ўша вақтдаёқ деҳқонларни қарзга ботириб қўйган эди. Кейинчалик Юз йиллик уруш давридаги хонавайронлик натижасида деҳқонларнинг судхўрларга қарамлиги яна кучайиб кетди. Нихоят, бу қарамлик давлат солиқларининг тинмай ошиб борганлиги туфайли янада кучайиб, мустахкамланиб кетди. Бундай шароитда француз деҳқонининг қарздан қутулишига ҳеч қандай имконият йуқ эди. Оқибат натижада судхўр ўзига тегишли фоизларни деҳқоннинг ери устига қўйиб, уни абадий қарздор қилар эди. Шундай қилиб, деҳқон ер учун аслда яна бир рента тўлашга мажбур эди, бу рента эса судхўрга тўланар эди. Бу рентанинг ценздан ташқари тўлов ёки қонунлаштирилган рента деган махсус номи бор эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling